Бир оқил, бир одил, дилрабо бўлса,
Жон-дилинг бўлса-ю, мубтало бўлса.
Суҳан керак эмас, фош эмас, жо сир,
Руҳинг ярасига бир даво бўлса.
Бунда нурамасанг, захламасанг жим,
Тунлардан беркиниб ухламасанг жим,
Бошдан-оёққача иссиқ, ям-яшил,
Совитмаса ҳаёт, яхламасанг жим.
Сенга керакларга керак бўлсанг сен,
Сенсиз тўлмаса ҳеч, лим-лим тўлсанг сен.
Фақат сен йиғламай, мундоқ одамдай,
Улар йиғлаб қолса, кулиб ўлсанг сен.
Кўнгил, баҳорга бахт берган гулсан-ку,
Муборак тупроқсан, азиз кулсан-ку.
Охир, бир яхшилик бордир. Худога,
унчалик нўноқмас, яхши қулсан-ку.
06.12.21
https://www.nafisaomon.com/┏━━━━•❄️•━━━━┓
@NafisaOmon ┗━━━━•❄️•━━━━┛