ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
(Мукофот пули оширилди, ўринлар кўпайди)
Ҳомийларимиз томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Мансур Жумаевнинг шеърлари асосида "Назм: тасвир ва таассурот" энг яхши видеоролик ва энг яхши адабий таҳлил намуналари танловини эълон қилади.
Танловга ижодий ишлар икки номинацияда қабул қилинади.
Мансур Жумаев (
https://t.me/Mansur_Jumayev) телеграм каналидаги шоирнинг шеърлари асосида тайёрланган видеороликлар;
Шоирнинг назм ва таржимадаги ижодий ишлари асосида ёзилган адабий таҳлиллар қабул қилинади.
Танловга ижодий ишларни
@Odiljon_qizi телеграм манзилига жўнатишингиз мумкин.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
"Энг яхши видеороликлар" номинацияси бўйича:
1-ўрин 1 500 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами;
2-ўрин 950 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами;
3-ўрин 850 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами.
"Энг яхши адабий таҳлиллар" номинацияси бўйича:
1-ўрин 1 500 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами;
2-ўрин 950 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами;
3-ўрин 8 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами билан мукофотланади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, шунингдек, ижтимоий тармоқлар (телеграм, фейсбук, инстаграм ва ютуб)да энг кўп улашилган ва лайк йиққан танлов иштирокчиларидан бир нафари "Энг оммалашган ижодий иш" номинацияси бўйича 600 000 сўм пул мукофоти ва китоблар тўплами билан мукофотланади. Унинг ҳаволасини
@Odiljon_qizi манзилига жўнатинг.
Бу ҳаммаси эмас, яна уларнинг ҳар бири муаллифнинг янги нашр этилган китоби билан;
Тўртта рағбатлантирувчи ўрин эгалари "Аkademnashr" нашриёти чоп этган "Излам" тўпламлари билан;
Бир рағбатлантирувчи ўрин эгаси "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" тўлиқ жилди билан тақдирланади.
Танловга қабул муддати 31 мартгача.
Телеграм ўзанга аъзо бўлинг:
@Mansur_Jumayev