Иқбол МИРЗО шеърлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ҳурматли канал кузатувчилари! Бу ерда Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗОнинг шеърлари, шоир ижодидаги янгиликлар, фото ва видео тасвирлар билан танишиш имкони мавжуд.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
У ДУНЁ

У дунё ҳам чакки бўлмаса керак,
Ҳеч ким таърифини айтиб келмади:
Қанча инжиқ хотин, қанча қўрс эркак
Тўғри келмади, деб қайтиб келмади.

✍️ Иқбол МИРЗО


ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Қараганга қараманг, хоним,
Кўзингизни эҳтиёт қилинг.
Балки энди бўлмас имконим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Оч нигоҳдан ва паст назардан,
Шарманда тор қилган шаҳардан,
Узук кўзидаги заҳардан
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Бегонадир сизга ҳасратим,
Девонадир кўнгил ҳазратим.
Сизни мен ўзимдан асрадим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Сиздан бошқа кимим бор бугун?
Дилим ҳуфтон, юрак-бағрим хун.
Бир илтимос, битта мен учун
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Юрагимга эгизак қизни
Ўйлаб, адо бўлдим… ҳа, сизни…
Ўзи мени танияпсизми?
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Сизни-ку бир тараф қўйганман,
Гуллар билан ўраб қўйганман.
Худодан ҳам сўраб қўйганман,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Санасангиз ҳамки етти ёт,
Эҳтиёт шарт қилдим эҳтиёт.
Жон сақладим сизни этиб ёд,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

✍️ Иқбол МИРЗО


СОҒУНИЙ АРМОНИ

Барча хонни енгган ғолиб — дастурхон,
Ош ейман деганни егандир қурсоқ.
Қанийди, бирлашиб, бир мақсад томон
Ошга борган каби ошиқсак, ўртоқ...

✍️ Иқбол МИРЗО

2020


ТУМАНЛАРДА

Ёсуман деб қўйибдилар туманни,
Кўзлар хира, бод бўғинлар қақшайди.
Парда ташлаб, оширади гумонни,
Туманларда хўтик тойга ўхшайди.

Туманларда мудроқланар фаҳминг ҳам,
Ўз жонингга келиб кетар раҳминг ҳам.
Соя ташлаб лопиллайди ваҳминг ҳам,
Намиққан йўл қўнғир сойга ўхшайди.

Ўз тубини ёритолмас чироқлар,
Бир қадамда яқинларинг йироқлар.
Кўзёшисиз ҳўл бўлади яноқлар,
Ўз қишлоғинг ўзга жойга ўхшайди.

Дуо кетган Қўқон туманларига,
Учкўприги, Бувайдаси... барига.
Шўнғийсан-да номаълумлик қаърига,
Ҳар одимда ҳолинг войга ўхшайди.

Халққа раҳмат, тутақиш йўқ, ёниш йўқ,
Арзи-дод йўқ, минғир-синғир нолиш йўқ.
Уй солишда бир-биридан қолиш йўқ,
Тўйин кўрсанг, Тошкентбойга ўхшайди.

Изларингни ямлаб ютгай туманлар,
Туман-туман булут тутгай туманлар.
Бошимиздан қачон кетгай туманлар?
Туманларда қуёш ойга ўхшайди.

✍️ Иқбол МИРЗО

2021


ОНА ҚАДРИ

Онанинг дийдори офтобга тенглигин
Олисда юрганда биласан, бола.
Онанинг кимлигин, меҳрнинг нелигин
Онангни кўрганда биласан, бола!

✍️ Иқбол МИРЗО

2022




БОТИРЛАР

Юртни мардлар қўриб келаётирлар,
Ватан деса, жони нисор ботирлар.
Баланд-пастни кўриб келаётирлар,
Бургутми ё лочинми, сор ботирлар.

Алпомишга Барчиндек ёр муносиб,
Сизни ўйлаб, қиз юраги потирлар.
Исмингизни юрар тумордек осиб,
Унутмангиз буни зинҳор, ботирлар.

Ботирлар-ов, элнинг сара аскари,
Сиз уйғоқ, эл осойишта ётурлар.
Тангри, ёвнинг юзин қилгин тескари,
Ёв дегани туллак, маккор, ботирлар.

Катта бобом қалам йўнган қиличда,
Найза билан қўшиқ ёзган шоирлар.
Бировга қўл узатмаган илинжда,
Кўмакка қўл берган такрор ботирлар.

Ботирларим толқонни тоғ демаслар,
Тоғни толқон қилишга ҳам қодирлар.
Саболарнинг йўлин тўсган эмаслар,
Бўронларга метин девор ботирлар.

Ўралмаса гулзор пайҳон бўлмасми,
Ўз боғини пулламасми шотирлар?
Кўздан қочирмайлик номард, нокасни,
Улар иблис билан ҳамкор, ботирлар!

Сиз оламдан ҳамиша огоҳ бўлинг!
Кимлар фурсат пойлаб писиб ётурлар.
Эл бахтига омон бўлинг, соғ бўлинг!
Ёнингизда Иқбол ҳам бор, ботирлар!

✍️ Иқбол МИРЗО


РАШК

Соқол қиртишласанг ҳам рашк,
Атир “пиш-пиш”ласанг ҳам рашк.

Маюс ўтирсанг бир бало,
Кулиб, ирғишласанг ҳам рашк.

Мавзу бўлғай қатиқчи қиз,
Тошқурут тишласанг ҳам рашк.

Сувпаридан хавотир бор,
Гар балиқ ушласанг ҳам рашк.

Уйқу назоратда, тавба,
Тушингда кишнасанг ҳам рашк.

Қўшиқчига қарсак урсанг
Ё сонга муштласанг ҳам рашк.

Бекор юрсанг қиёматдир,
Сенатда ишласанг ҳам рашк.

Ўлиб, кўклаб чиқиб бўлган
Артистни хушласанг ҳам рашк.

Ёшроқ кўринсанг ҳам савол,
Эрта кун “пишмасанг” ҳам рашк.

Рашшок хотинлардан қочиб
Дўрмонда қишласанг ҳам рашк.

✍️ Иқбол МИРЗО

2021


ОЗОДҚУЛ

Мен озод қулман. Ўзимда эрким,
Кўчага чиқаман, ишга бораман.
Мажлисларда яшайман эркин,
Товушсиз овоз бераман.

Ҳушим келса, китоб ўқийман,
Ёпаман келмаса хуш.
Эринмасам, эртак тўқийман,
Ё сизни кўраман туш.

Билагимдан қисмайди тақиқ,
Истасам, ўзимда ихтиёр.
Арвоҳлар қилмайди таъқиб,
Хоҳласам, бўламан бахтиёр.

✍️ Иқбол МИРЗО

2022


8 январь — Ўзбекистон халқ шоири, устоз Анвар Обиджон таваллуд топган кун

🌐@Iqbol_Mirzo_ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


САМАРҚАНД. СИРЛИ НИГОҲ

Самарқандни кезсанг, ажиб синоат,
Елкангга қўйгандек кимдир кафтини –
Ҳис қилаверасан бетиним, бот-бот,
Бир сирли нигоҳнинг илиқ тафтини.

Бу не ҳол? Не юмуш бажардинг, деган
Ялангтўш Баҳодир сўроқларими?
Ё энг олис юлдуз қатига етган
Улуғбекнинг тийрак нигоҳларими?

“Бизлар қурган эдик, шукур, болалар
Томоша-сайрга яраб турибди”, –
Уятдан ёноғи бўлиб лолалар –
Балки Бибихоним қараб турибди.

Ҳар қалай, шунчаки кўзлар эмас бу,
Юракка етгудек сеҳри бор ўхшар.
Толиб Алишербек лабида кулгу,
Ўсмирнинг самимий меҳри бор ўхшар.

Ҳар замон бир зотнинг замони бўлган,
Ҳирийда Шайбоқнинг бўзларими бу?
Фирдавсмонанд шаҳар армони бўлган
Бобурбекнинг ўткир кўзларими бу?

Син солиб термулар бир соҳир нигоҳ:
“Кимсан? Матлабинг не? Сўйла, ғофил кас?”
Йўқ, Темур кўзлари эмас бу, иллоҳ –
Темур нигоҳига бардош топилмас!

✍️ Иқбол МИРЗО


"Иқбол МИРЗО шеърлари" kanali uchun @TGStat'dan yil natijalari


ЯНГИ ЙИЛ

Қор заррасин тутиб қололмас нигоҳ,
Гоҳ зарра нигоҳдан бағрим тилинди.
Қор ёғсин – ёпилсин изларинг, гуноҳ.
Янги йил, яхши йил бўлиб кел энди.

Қорми – кул остида милтирайди чўғ,
Кетганлар жон узиб кетмаганлар, йўқ!
Сенга етганлар бор, етмаганлар йўқ,
Янги йил, яхши йил бўлиб кел энди.

Деҳқоннинг уйини тўлдир буғдойга,
Сабр бер мискинга, инсоф бер бойга.
Тинчлик, кўнглитўқлик шоҳу гадойга,
Янги йил, яхши йил бўлиб кел энди.

Қирқ йилда бир йигит келар оламга,
Йигит юрагимни кўмма аламга.
Яна қирқ йил хизмат қилай онамга,
Янги йил, яхши йил бўлиб кел энди.

Арчажон, юмшатгил игналарингни,
Кел, ташла, аразу гиналарингни.
Кўкка чиқай босиб зиналарингни,
Янги йил, яхши йил бўлиб кел энди.

Кўк тоқига ҳилолчироқ илинди,
Ёруғ ғуссаларга ошно дил энди.
Киприклар ҳам оппоқ атиргул энди,
Янги йил, яхши йил бўлиб кел энди.

✍️ Иқбол МИРЗО




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
***
Ановларга сен сир бой берма,
Урдим, дегин, лойга қордим, де.
Мени ташлаб кетди у, дема,
Жонга тегди, ҳайдавордим, де.

Иқбол МИРЗО


УСТОЗ ЭРКИН ВОҲИД САБОҚЛАРИ

Бир киши берди савол Дўрмонда юрган чоғлар:
“Не учун булбул кўринмас, майна кўп, ўртоқлар?”

Эркин устоз кулги бирла унга айди: “Эй жўра,
Сен бунинг боисини, бор, майнавозлардан сўра!”

✍️ Иқбол МИРЗО

2017

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube


28 декабрь — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун

ҚАНДАЙ ЗЎР УСТОЗИМ БОР ЭДИ


Қандай зўр устозим бор эди, дўстлар,
Кибру ҳаво, ғийбат бегона эди.
Дурга айланарди у тутган сўзлар,
Эркин Воҳид эди – ягона эди.

Саломлар йўлларди турли давралар,
Эртага устозга айтаман, дердим.
Бир кун имкон бўлса, ишдан кетиб, шарт
Ёнига бутунлай қайтаман дердим.

Сиз кўрганмидингиз у зотни, дўстлар,
Сиз ҳам китобларин излармидингиз?
Синчков кўзларига тушганда кўзлар
Ҳазрат Навоийни эслармидингиз?

Ғўрман-да, ўтаман ғўралигимча,
Эл меҳрин устозга сўйламабман ҳам.
Тасаввур қилмабман кадарни ҳечам,
Бир кун кетади деб ўйламабман ҳам.

Улуғ шоирларнинг андуҳи буюк,
Сурури ҳам сиғмас Баҳри Муҳитга.
Eтти ёт оролда кумушсоч бир турк
Саломлар йўллади Эркин Воҳидга.

Азада тўкмаган ёш қалқди, дўстлар,
Дил сўзларни тезроқ айтгим келяпти.
Эртароқ тугаса қани бу сафар...
Устозим ёнига қайтгим келяпти...

✍️ Иқбол МИРЗО

2018

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube


ҚЎШХАЁЛ

Отам билан мен бир супада,
Юлдуз живир-живир тепада.
Мени бир ўй ўйлантиради:
“Отам қачон уйлантиради?”
Отам ўйлар: “Ҳовли чолдевор,
Тўй қилишга ҳали пича бор”.
Юлдуз чақнар менинг ўйимда:
“Доллар сочсам, ўйнаб тўйимда”.
Оғир хаёл босар отамни:
“Учратсайдим Хизр – ҳотамни,
Ҳиммат қилса, сўйиб юзта қўй,
Бирор ҳафта берар эдим тўй”.
Тап-тап ерга тушар жоноқи,
Қалқиб кетар олманинг шохи.
Хаёлимда: “Асал қиз Гули,
Қопда эмиш отасин пули”.
Отам ўйлар: “Топволсам олтин,
Қаср солсам тўйдан ҳам олдин.
Қарасалар дўппини ушлаб,
Ғаним қолса бошига муштлаб!”
Мен ўйлайман: “Зўр нарса Нигор,
Отасининг мол бозори бор...”
Отам ўйлар: “Бўлиб бой ота,
Миниб юрсам тўйда Тойота.
Худо бизга изн берсайди,
Ҳоким бува қизин берсайди”.
Қўшни боғда “ҳммм” дейди новвос,
Хўрсинамиз бизлар жўр овоз.
Қандай яхши – саҳар паллада
Битта хаёл икки каллада.

✍️ Иқбол МИРЗО

2022

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube


СИНАМА

Қиймалаб юракни, дўстни синама,
Қийнама эркакни, дўстни синама,
Мақсадинг нима, эй дўсти ғарибим?
Сенга дўст керакми? Дўстни синама.

✍️ Иқбол МИРЗО

2022

📱 Telegram | 🌐 Instagram | 🎞 YouTube

Показано 20 последних публикаций.