Baxtiniso Mahmudova


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Нима учун ёзаётганим аҳамиятсиз. Муҳими, ёзаётганим.
©Бахтинисо
Kanal Baxtiniso Mahmudovaning yorqin xotirasiga bag‘ishlanadi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Ijod sarchashmalari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Men bilansan...

@Baxtiniso Mahmudova

Qalblilar kanali:
@ijod_sarchashmalari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@baxtiniso


Qalblarda qolgan qalam izi...

Boʻlajak adabiyotshunos boʻlganim uchun , adiblar, shoir va shoiralar hayotini oʻrganishim , shifokorning dorilar tarkibini bilishidek gap. Shuning uchun imkon qadar quroli qalam boʻlgan insonlar hayoti bilan tanishishga harakat qilayapman.Shu yaqin kunlarda adabiyotshunoslik fanida domla Boburjon Nusratov, Baxtiniso Mahmudova degan shoira hayoti va ijodi bilan bizni tanishtirdilar. Ochigʻi ilgari bu shoira haqida hech eshitmagan edim. Oʻsha kungi darsta uning sheʼrlari , hayoti haqida yozgan hikoyalarini tinglar ekanman , nimasi bilandir meni oʻziga shaydo qildi. Uyga kelgach hayoti haqida batafsilroq bilishga kirishdim.Buni boshqalar ham bilishini xohlardim.Baxtiniso Mahmudova 1993-yil 31- oktabirda Qashqadaryo viloyati Chiroqchi tumanida dunyoga kelgan.2019-yil esa dunyodan koʻz yumgan.Shu oz yillar ichida , u million yilga tatigulik umr kechirdi menimcha.Bu qisqa umir yoʻlini sizga bayon qilsam , bir kitob boʻladi. Oʻylaymanki uning atiga 26 yil umr koʻrib, ayni bugungi zamonda ijod qilib , ilmli insonlar yodida mangu qolganini bilgach , bu hayot yoʻli qay darajada mashaqqatli boʻlgani , shunga qaramay yetuk shoira barchamizga oʻrnak boʻladigan matonat bilan hayot kechirigani sizni qiziqtirb qoʻyadi va balkim eng soʻngida menga oʻxshab "Baxtiniso Mahmudova hali ham hayot" , degan fikrga kelarsiz.

Miraxmedova Xonzodabegim

@baxtiniso


Жилва

(Бахтинисо Махмудова шеърига тазмин)

Ҳолимдан бехабар ўтади қуёш,
Десанг эшитдим-ку нур овозини!
Кўкдан танҳо сен деб кўтараркан бош,
Зиёга тўлдириб кошонасини!

Осмон шарқ-у ғарбнинг кўксини кесиб,
Изларкан манзилинг шамолда елиб.
Қонлайверар кўкнинг пешонасини,
То йиқилмас экан пойингга келиб.

Қушлар – табиатнинг эркаларига,
Офтоб дейди: куйланг, суюклим учун.
Юрагини тутиб қолар дарахтлар,
Рашк ўтида лов-лов ёнгайдир очун.

Ариқнинг бўйида мизғиган шамол,
Муҳаббат тушидан уйғонади лол.
Энг сўнгги майсани бир-бир варақлар:
“Севарми-севмасми, айтинг, ойжамол!”

Бунда ҳар не сокин, ҳар не осойиш,
Сезиб қолдим ҳаёт орзиқар жим-жим.
Бемалол ярашар ёнмоқ ҳам куймоқ,
Хижронда табиат тўлғонур сим-сим…

Недандир бир илинж ахтарар хазон,
Келақол, аллалай, чайқатма шамол!
Нечундир руҳимни бўғади қийноқ,
Ишқ боқийдир, демак, боқийдир висол…

Шошилиб йиғлайди кечиккан ёмғир,
Лек шу томчи сабаб жонланар такрор!
Кузги чорбоғларга айланар армон,
Ахир кузакда ғарқ пишади анор!

Тўрт фасл тўзғиган азоби билан,
Ўртаниб Мажнундек тониб ақлимдан!
Кўнглимга тўкилиб тушар, Дунёжон,
Майли, розиман ишқ сўра – Қалбимдан!

Бобур Нусратов

@baxtiniso


Репост из: Baxtiniso Mahmudova
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Men_bilansan

🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼 🎧 🎼

Men bilansan,
Kunlarimda ohor bordir,
Ohang bordir,
Kuzlarimda bahor bordir.
Ko‘zlarimda muruvvat bor va zor bordir,
Men bilansan!

Muhabbat bor, muzlarimga olov bergay,
Olam bergay,
So‘zlarimga oro bergay.
Bir yig‘lasam, yupatguvchi birov bergay,
Men bilansan!

Osmonlarda faqatgina qushlar qolmish,
Goh zaminiy, goh samoviy kuchlar qolmish.
Yulduz sanab… tushlarimda tushlar qolmish…
Men bilansan!

Yuragimga yuragini to‘kdi shomlar,
To‘ldi shomlar.
Daryolarga cho‘kdi shomlar.
Meni olib ketgunicha namozshomlar,
Men bilansan,
Men bilansan,
Men bilansan!

✍ Baxtiniso Mahmudova she'ri

Inna lillahi va inna ilayhi rojiun🤲

🎙 Shuhrat Daryo ijrosi

@baxtiniso


Бугун 31 октябрь. 1993 йилнинг 31 октябрида Чироқчининг Олмазорида Бахтинисо деган қизимиз туғилган. Уни бутун республикамиз ёшлари, ижодкорлари яхши танирди. Катта давраларда бўлди, кўпларнинг дуосини олди. Ўзбекистоннинг яхши инсонларини атрофида бирлаштира олди. Беғуборлиги, кўзларининг порлаб туриши, эркаланиб гапириши, қатъияти, ижодга меҳри, қалбининг ҳарорати кўз олдимдан бир-бир ўтяпти. Олмазордаги 66-уйда қанча ижодий суҳбатлар бўлган. Кўп ёшлар йўқлаб келишарди. Соатнинг аҳамияти йўқ. Чунки у ерда бобоси ва момоси ардоғидаги Бахтинисо бор эди. Набиралари учун, унинг меҳмонлари учун очиқ эшиклар бор эди. Тўғри, тиббиёт ходимлари кўп қадам қўйган. Чунки баъзи кун, баъзида тун оғриқлари унинг жисмини шунчалик чарчатган эдики, 103 доимо келиб турди. Аммо бу оғриқлар руҳини эга олмади. Иродаси кучли қиз эди. У адабиётдан куч олди, изланди, ўқиди, гаплашди, тафаккур қилди, шунчаки таслим бўлмади. Ўйлаганларини ёзди, ўчирди, ёзди. Эринмади. Яна ўқиди, яна ёзди. Газеталарга мақола ёзди. Барча нашрларда чоп этилган мақолалар дастасини кўриб, мана ижодкор дедим. Ўзи бўлса ҳам майли, тенгдошлари ва бошқа ижодкорларнинг саҳифаларини тайёрлади. Альманахларга, тўпламларга бошчилик қилди. Бу жисм қандай улгурди экан бунча оғриқ билан дейман. Момоси билан 9 ойлаб шифохонада ётган фурсатлар нималарни ўйлади экан. Елкалари зада бўлмадимикин? Қалбини қандай асради экан? Момоси билан суҳбатлашиб тураман. Унинг билан танловгами, учрашувгами, шифохонагами бирга боришга ўрганиб қолганликлари, набираларининг овозини, ўша жисмни соғинганликларини айтадилар. Момо Сизнинг иродангиз, бобосининг иродаси уни БАХТИНИСО қилди. Агар муҳит яхши бўлса, истеъдодлар албатта юзага чиқишига яна бир бор намуна бўлдингиз. Қанча ручка, қанча қоғоз, қанча китоб олиб келган экансиз уйга бу ижод намуналари чиқиши учун. Сизга раҳмат Ойнахол момо! Бобо Сизга раҳмат! 
У ҳақдаги хотираларим бисёр. Бахтинисо тимсолида халқимизнинг куч-қувватини, меҳрини, саховатини ҳис этдим. Ва қанчалик оғир, қийин ишлар бўлмасин, биргаликда уддалаш мумкинлигига амин бўлдим. Фақат ўлимдан бошқа. Ўша фурсат қанча яхши инсонлар ёрдам беришди. Ўзим гувоҳман, давлат идоралари ҳам бажонидил хайрли ишга бош бўлишди. Банк ходимидан тортиб, ҳокимият вакилларигача. Барчага раҳмат айтаман. Ҳаммани бирлаштира олган куч Бахтинисо эди. 
Аллоҳнинг иродаси. Руҳинг шод бўлсин! Таҳририятга ёзган мактубларинг, компьютерингдаги хотираларинг, ижодкорлар учун ёзганларинг шунчалик кўпки, ўқиб тугатиб бўлмайди. Бахтинисода яхшигина китоблар жамланибди. Уларни неча қайта ўқиб чиқди экан? Сенинг телефонинг ижодкорлар суҳбатини соғингани ҳам бор гап. Атрофингда меҳрни, оқибатни бирлаштира олдинг! 
Бахтинисо бўлганида бу кунни бошқача нишонлар эдик. ОХИРАТИНГ ОБОД БЎЛСИН!
БИЗ СЕНИ СОҒИНДИК, БАХТИНИСО! 
2024 йил 31 октябрь.
@baxtiniso




Safdoshlarimga

Dunyodan arazlab borgandim sizga,
Xudodan olislab borgandim sizga.
Noxushlik, sarxushlik ichinda qay kun,
Yurakka yo'l istab borgandim sizga.

Termulsam, yillarim yilga o'xshadi,
Ko'zingiz eng olis yo'lga o'xshadi.
Sizning mehringizdan, ishonchingizdan
Menam gurkiradim, gulga o'xshadim.

Bilsam, sizga uyqash baxtning botini,
Men kimga aytayin dardning totini?
Baribir, ko'zimga singdirolmadim
Sizni-Xudoyimning mukofotini.


@baxtiniso


Қашқадарё телеканалидан ёзиб олинган.😊😊😊

@baxtiniso


*  *  *
Йиллар тўкаверди оҳорларимни,
Йўлларда қаритди баҳорларимни.
Бир-бир қабартириб қарорларимни
Сен қаён борурсан, муродим?

Шамоллар қўлида ситилди умрим,
Намозшом йўл қараб титилди умрим.
Сўнг... туннинг тўрига тутилди умрим,
Сен қаён борурсан, муродим?

Осмонлар бағрида мунглар бор эмиш,
Оқшомлар қаърида жанглар бор эмиш.
Фақатки, ғамларда тонглар бор эмиш,
Сен қаён борурсан, муродим?

Номурод эртаклар ўқиди отам,
Номурод эртаклар тўқиди онам.
Шундоқ кўзларимга йиқилди олам,
Сен қаён борурсан, муродим?

Кимнидир соғиниб, ёниб боряпман,
Ишқимга, ашкимга қониб боряпман.
Ўзимдан... ва сендан тониб боряпман,
Сен қаён борурсан, муродим?


@baxtiniso




Репост из: Oyina.uz tanlov
#diqqat #tanlov

💠 Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Oyina.uz portali o‘tkazayotgan “Navro‘z” milliy qadriyatlar viktorinasida qatnashib, kitoblar to‘plami va qimmatbaho sovg‘alarni yutib oling!

🔹1-o‘rin – Artel Smart TV 43;
🔹2-o‘rin – Samsung planshet;
🔹3-o‘rin – Samsung smartfon;
🔹4-10-o‘rinlar – 5 tadan kitoblar to‘plami;
🔸“Tanlovning eng faol targ‘ibotchi” nominatsiyasi 5 nafar g‘olibi – Samsung smartfon.

Tanlovda ishtirok etish👇

https://t.me/oyinatanlovbot?start=254024381


Репост из: Bobil Kutubxonasi
Нимадир излаб, телеграмда Шеърий Лаҳзалар каналига кириб қолдим. Бирдан кўзимда мозий жонланди...

2018 эди. Бахтинисо опа ҳали тирик, Жонтемир ака бошчилигида Муҳаммад Сиддиқ, Шаҳриёр Шавкат, мен, Мадина Норчаева, Гулҳаё Анорова, Нозима Ҳабибуллаева, Зулхумор Орифжонова... Бир чиққандик. Устоз Хуршид Давронлар, Азиз Саидлар, Одил Икромлар пиримиз эди. Деярли ҳар ҳафта kh-davron.uz сайтида қай биримизнинг шеъри чиқар, фейсбукда баҳслашар, ўзимизга Абдулла Ориф шеърларидаги каби душман яратардик. Ёш эдик, ҳозир ҳам ёшмиз. Фақат, ўн тўққиз, ўн саккизга кирган бу авлод қаршисида устозлар буюк келажакдан бонг уришарди.
Орадан беш йил ўтди, бу башоратлар мева бердимикан?
Санжар Назар ташаббуси билан босилган иккинчи, кўламдорроқ китобларимиз, "Излам" туркуми, менимча бу башоратнинг бир қадар амалга ошганидан дарак.
Наслимиз, дерди Жонтемир ака. Шавкат Раҳмонлардан сўнг бир порлаб бир сўнган ўзбек шеъриятига кириб келган катта оқим...
Биз аввалги насллардек ўзимиздан аввалгиларни буткул рад қилмасдик. Шаҳриёр Шавкат шеърларида халқ оҳангини ўз шахсий призмасидан ўтказиб, лирикага қориштириб берарди ва бу ўзбек шеъриятида ноёб ҳолат. Муҳаммад ҳам Фарғона адабий муҳитининг мустасно оҳангларини ғилч қофияга чўктирмай, турли торлардан жаранглатарди. Ўзимни билмадим... Кўплар шеърингни докторантура диссертациясидек ёзасан, дейишарди.
Яна Нурмуҳаммад бор. Наслимизнинг энг беғуборидир балки...

Нималар бўлганди? Мен Миллийнинг француз филологиясига топшириб киролмаган, "Китоб Дунёсида" таржимон бўлиб ишлар, Жонтемир ака ҳам университет ташвишлари билан сарсон, Муҳаммадлар, Нурлар қаердадир ишлар, Шуҳрат ҳали Шуҳрат Файзий бўлиб шеърлар ёзар...
Энди нималар ўзгарди? Муҳаммад билан Маданиятга кирдик, мен ташлаб кетдим, у қолди. Шеър ёзмай қўйдим, ўзимни таржима ва адабиётшуносликка атадим. Жонтемир ака ҳар тун шеър ёзаверди, опалар турмуш қилди, Шуҳрат ёзмади, Нур ва Муҳиддин Нидо немис, француз тилларини ўрганишди... Бахтинисо опа кетди, биз пинҳон мухлиси бўлган Зариф Султоний кетди.. Ўлимлар ва унутишлар даври бўлди бу беш йил. Ким билади, балки кун келиб кимнингдир кундалигидан чиқар.
Биз ўзгардик. Давраларимиз узоқлашди. Аввалига буни "ўлим" деб атадим. Бироқ, менимча бир элек даври эди бу. Қаерда бўлмайлик, ҳеч қайсимиз адабиётдан айрилмадик. Сўз яна олий эътиқодимиз бўлаверди, бўлаверади.

Шеърий Лаҳзалар эса наслимизнинг шеърий солномаси бўлса, не ажаб? Не ажабки уёқдаги шеърлар, бир бурчакда қимтинибгина турган шоир таҳаллуслари, янги номлар... Кун келиб, дарсликларга кирса нимадир ўзгарармиди? Йўқ. Биз бу беш йилда шеъриятнинг дарсликлар, мукофоту эътирофлар, танқидлардан баландлигини тушундик менимча. Худди юксалаётган ракета устидаги юкларидан бир бир қутулганидек, биз ҳам йиллар ичра юкларимиздан қутилиб бордик, борамиз.
Мен Американ адабиётига йўналдим, ўз назарияларимни ярата бошладим, Жонтемир ака ва Муҳаммад ўзлари учун янги поетик тил яратишди, Шаҳриёр миллатга йўналди, миллатнинг дардини арзон торларда чалиш керак деган мажбурият йўқлигини исботлаб, олий даражадаги ижод орқали ҳам қора халқ тилини сайратиш мумкинлигини исботлади. Нурмуҳаммад ҳам кун келиб буюк таржимон бўлади, ишончим комил.

Наслимизнинг тириклигини, ҳамон чаппор уриб гуллаётганини менга эслатгани, "Ҳалиям адабиёт билансан" деб руҳимни бир силтагани учун Шеърий Лаҳзалардан шунчалар миннатдорманки...

Мирзоҳид Музаффар

Ўқинглар, бу тарихий солномага сизнинг ҳам нигоҳингиз тўкилсин:

@sheriylahzalar


Mendan ranjima, dunyo

Osmoningda yulduz bor, yuragimda oqshomi,
Qirg’og’ini topmagan ko’zim-daryong xiromi.
She’rim bo’lib gullagan hayotning namozshomi,
O’zimga o’zim g’anim, mendan ranjima, dunyo.

Kechikmasa kuzaklar har gal yaproq to’kilgay,
Oftob otsa, guldagi shabnam-titroq to’kilgay.
Mening esa ko’ksimga darddan mudroq to’kilgay,
Ne qilay, mingdir kamim, mendan ranjima, dunyo.

Fazosin topmay turib oy ham hilol bo’larmu?
O’zanga tushmaguncha soy ham zilol bo’larmu?
Tuproqni anglamasdan kulol kulol bo’larmu?
Kerak alamim, g’amim, mendan ranjima, dunyo?

Qismati yozilarmish inson tug’ilmay turib,
Mening tug’ilgim kelmas, shafaqli ufqni ko’rib.
Qismatim har sahfidan sog’inch o’tar yugurib,
Sen emas sog’inganim, mendan ranjima, dunyo.

Dardlar kuylab yuribman umrning bayotidan,
Baxtli Baxtinisolar laylakning qanotida. 
Tug’ilmoqqa, tushmoqqa kimningdir hayotidan
Hali kelmadi galim, mendan ranjima, dunyo!


@Baxtiniso Mahmudova
Inna lillahi va inna ilayhi rojiun


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@baxtiniso


*  *  *
Йиллар тўкаверди оҳорларимни,
Йўлларда қаритди баҳорларимни.
Бир-бир қабартириб қарорларимни
Сен қаён борурсан, муродим?

Шамоллар қўлида ситилди умрим,
Намозшом йўл қараб титилди умрим.
Сўнг... туннинг тўрига тутилди умрим,
Сен қаён борурсан, муродим?

Осмонлар бағрида мунглар бор эмиш,
Оқшомлар қаърида жанглар бор эмиш.
Фақатки, ғамларда тонглар бор эмиш,
Сен қаён борурсан, муродим?

Номурод эртаклар ўқиди отам,
Номурод эртаклар тўқиди онам.
Шундоқ кўзларимга йиқилди олам,
Сен қаён борурсан, муродим?

Кимнидир соғиниб, ёниб боряпман,
Ишқимга, ашкимга қониб боряпман.
Ўзимдан... ва сендан тониб боряпман,
Сен қаён борурсан, муродим?


@baxtiniso




“Бахтинисо” деб ёзишим билан кӯзим ёшга тӯлиб, ёза олмаӣ қолардим. Эҳтимол, орадан бир неча ӣил ӯтгани учунми, энди фикрларим тӯплангандек.
Жоӣингиз жаннатларнинг тӯридан бӯлсин, севикли ШОИРИМ!

©Гулнора Рахмон

@baxtiniso


Бахтинисо ӯзи тиккан кашталардан совға қилди. Бувиси ӯзи тӯқиган гилам совға қилмоқчи эди, қӯлимда нарса кӯплиги, бажариб олиб кетолмаслигимни аӣтиб олмадим.
Бахтинисонинг қариндошлари, қӯни қӯшнилари битта халқ бӯлиб кузатишга чиқишди.
Ӣӯлди таксист киши жимгина машина бошқариб борарди.
Мен у кишини гапга солдим:
-Бахтинисо жуда талантли шоир. Уни Тошкентда таниган ҳамма ижодкорлар жуда яхши кӯришади,-дедим.
-Бахтинисони ҳаммамиз яхши кӯрамиз. Шеърларини ӯқишни биладиган ҳамма ӯқиӣди…
Ӯзим ҳам жуда яхши кӯраман. Қаерга деса, ҳамиша олиб бораман. Бир куни “тоға, эртага эрталаб Тошкентда бӯлишим керак, олиб бориб қӯя оласизми”, деб телефон қилиб қолди. Ӯша куни Тошкент билан Чироқчи ӯртасида икки марта бориш келиш қилиб жуда чарчаган эдим, энди Тошкентда яшаӣдиган ӯғлимникига келиб, невараларимринг қуршовида ӯтириб, бир пиёла чоӣни қӯлимга олган эдим. Қизим, мен Тошкентдаман, ҳозир таксичи жӯраларимга аӣтиб кӯраӣ, бирортаси топилиб қолар, дедим. Бироқ кеч тушганда ӣӯлга чиқадиган одам топилмади. Бахтинисога қаӣтариб телефон қилиб, қизим, таӣёрганлигингни кӯриб тур, ӯзим сени Тошкентга обкеламан, дедим ва келиним овқат сузишини ҳам кутмаӣ чиқиб кетдим. Яқинида аҳоли яшамаӣдиган ӣӯлларда жуда тез ҳаӣдаб, уч- тӯрт соатга қолмаӣ Чироқчига етиб келдим. Тӯғри бориб Бахтинисоларнинг дарвозаси олдида тӯхтадим. Ӯшанда бирам суюндики… Эртаси куни тадбири тугагач, яна қаӣтариб олиб кетдим. Кеӣин шунақасига бира тӯла Чироқчида дам олдим.
Таксичилик қилиб рӯзғор тебратадиган оддиӣ инсоннинг қалби кенглигидан, меҳрга тӯлалигидан ҳаӣратга тушмаӣ иложим ӣӯқ эди.
-Ҳа, Бахтинисо Тошкентга кӯп келар экан. Сизларда Тошкентгача ӣӯлкира ҳақи қанча? Ишқилиб Бахтинисонинг саёҳатларига бувисининг пенсияси етиб турадими?
-Мен Бахтинисони у ёқ бу ёққа олиб бориб юрганим учун пул олмаӣман, деди таксичи гапимнинг нишабини паӣқаб.
Шуларни эсласам, доим кӯзим ёшга тӯлади…
Кеӣин истеъдодли шоир ва журналист укамиз Алишер Назар Бахтинисонинг операцияси учун хаӣрия эълон қилди. Бу ерда шифокор ва шоир Муаззам Иброҳимова ҳамиша унга ғамхӯр ҳамроҳ бӯлиб юрди. Яна бир истеъдодли шоир, қалби дарё инсон, Бахтинисонинг яқин дӯстларидан бири Бобур Нусратов “унинг туркияда ӯтказилиши керак бӯлган операциясига ёрдам сӯраӣман” деб президент қабулига киришга уриниб юрди.” Ҳаӣ, билмадимов, президентнинг қабулига кириш қиӣин масала” дедим ишонқирамаӣ. “Ӣӯқ, мен албатта киришим керак, кирмагунимча девон атрофида юравераман. Кеӣин президентимиз адабиётни яхши кӯради, қадрлаӣди, Бахтинисо ҳақида эшитган бӯлса керак, нега кирмоқчилимни билса, албатта қабул қилади” деди ишонч билан. Бироқ президент қабулига кира олдими, ӣӯқми, билмаӣман.
Қани аӣтинг, бундаӣ меҳрибон дӯстлар яна кимда бор?
Бахтинисонинг шундаӣ ӯзига тортадиган маъюс ва гӯзал жозибаси бор эди. Уни ким кӯрса албатта яхши кӯриб қолар эди. Таъкидлаш керакки, катта истеъдоди ҳам бор эди. Бахтинисо ижоди қадрланиб, машҳур бӯлиб кетди. Атрофида дӯст-у, дугоналар кӯпаӣди. Матбуот ҳам ижодини кенг ёрита бошлади. Муаззамхон билан бирга ижодхонамга меҳмонга ҳам келди. Ширин суҳбат қурдик. Тошкентга ҳар келганида у қаерда тӯхтамасин, устози Ҳалима Аҳмад билан ёнига борардик.
Кеӣин Муаззамхон билан бирга даволанишга Туркияга учиб кетди. Нафас ютиб операцияси муваффақиятли чиқишини Худодан тилаб кутдик. “Операция яхши чиқди, ура, оёқларимни ҳис қиляпман”, деган аудиоёзувлар юборди. Қувончимиз чексиз эди.
Аммо орадан уч кун ӯтгач эшитган шумхабар мени жуда оғир аҳволга солди. Ӯғлим иккаламиз оғир грипп бӯлиб (кеӣин билсак Ковид-2 (2002 экан) бир хонада ётган эдик. Мен ҳадеб Бахтинисонинг “Ура, операция муваффақиятли чиқди, энди мен юриб кетаман” деган аудиоовозини қаӣта-қаӣта эшитар, кӯзимнинг ёши қуриӣ демасди. Бахтинисо уӣимизга келганини ӯғлим ҳам қизим ҳам кӯрган, ким учун изтироб чекаётганимни билиб туришарди. Ахиӣри ӯғлим қӯлимдан телефонимни олиб қӯӣди ва ӣиғлашни тақиқлади. Бахтинисонинг энди ҳаёт эмаслигига ишонолмаӣ, жуда узоқ изтироб чекдим. Унинг вафотидан кеӣин кӯпчилик дӯстлар қалб оғриқларини изҳор этиб хотиралар ёздилар. Аммо менинг кучим етмади.


БАХТИНИСО.
(Ёднома).

Бир куни янги ишланган манзарани ФБга қӯӣдим.
Кӯп комментлар орасида Бахтинисо деган қизники ҳам бор эди. Опа, манзара ишлагани чиққанингизда мени ҳам олиб кетинг, деб ёзди. Шахсиӣдан "яна фалон куни чиқаман. Сизни қаердан олиб кетаӣ" деб ёздим. "Опа, бу бир орзу-да, мен жуда узоқда, Чироқчида яшаӣман" деб ёзиб юборди. Кеӣин шахсиӣига картиналаримнинг фотоларини жӯнатдим. Расмларингиз жуда ҳам ёқди. Аӣниқса, шаффоф зиналардан осмонга чиқиб бораётган қиз" деди. "Шу расм ӯзимда ӣӯқ. Сизга такрорини ишлаб бераман" дедим. Ишлаӣ бошладим. Иш жараёнини расмга олиб жӯнатиб турдим. Ишлаб бӯлганимдан кеӣин, "бировга бервориб қӯӣманг, ӯзим тошкентга борганимда сотиб оламан" деб ёзди. "Ёш қиз экансиз, ҳам шоир экансиз. Сизга сотмаӣман, совға қиламан, чунки ҳали талаба бӯлсангиз керак" ӯқишларни битириб боӣ бӯлиб кетганингизда бошқа картиналаримдан сотиб оласиз", дедим. "Талаба эмасман, лекин шеърлар ёзиб тураман", деган жавоб келди. Орадан бирор икки уч оӣ ӯтди, шекилли, "қачон Тошкентга келасиз" деб ёзиб юбордим. Опа, оёғим синиб қолди, ҳозир гипсдаман, тузалиб кетсам албатта бораман", деди.
“Шу қиз бетоб бӯлиб қолибди. Қачон тузаласиз, қачон келасиз, деб ӯтирмаӣ, ӯзим бориб келақолаӣ”, деган қарорга келдим. Ҳалиги "Манзара ишлаганингизда мени ҳам олиб кетинг" дегани эсимда эди, ӯша ерда, Чироқчининг ӯзида манзара ишлашга чиқа қолармиз, деб, уч- тӯртта кичик холстлар билан ӣиғма мольбертни бозорга чиққанимда судраӣдиган аравачамга жоӣлаб, бир қӯлимга Бахтинисога бағишланган каттагина “Оӣга борар ӣӯл” номли картинамни олиб ӣӯлга чиқдим. Поезддан тушишим билан Қашқадарёлик шоир ӣигитчалар кутиб олишди. Бахтинисоларникига кириб бордик. Мен ӯшанда ҳам Бахтинисо оёғи гипсда бӯлгани учун ӯзи чиқиб кутиб олмади, деб ӯӣладим. Уӣининг даҳлизида беморлар ӯтирадиган аравачани кӯрганимда ҳам “ҳозирги вақтинчалик дард учун олинган”, деган хаёлга бордим. Лекин бувиси боғларини кӯрсатиб юрганида Бахтинисонинг анчадан буён аравачага ӯтириб қолганини аӣтиб берди. Шунда ҳам Бахтинисога эшитган янгиликни сездирмадим. Ҳа, Бахтинисонинг ӯз оёқлари билан юра олиш имконияти ӣӯқ эди. Яъни "имконияти чекланган". Мен учун бунинг ҳеч қандаӣ аҳамияти ӣӯқ эди. Зеро, Худодан бошқа ҳеч кимнинг имконияти чексиз эмас. Мен Қашқадарёга ёзнинг аӣни қаӣноқ кунларида бориб қолган эдим. Бахтинисо иккаламизнинг салқин уӣда ӯтириб олиб суҳбат қилишдан бошқа ишимиз ҳам ӣӯқ эди. Аммо бир нарсани аӣтишим керакки, Бахтинисони чин юракдан севадиган дӯстлари кӯп экан. Аӣниқса шоир ӣигитлар жуда қадрлашар экан. Ҳар куни уни аравачасида дарё бӯӣларига саӣр қилдиришар, қирғоқда ӯтириб шеърхонлик қилишар экан. Мен ӣигитларнинг янги шеърларидан эшитар эканман, Қашқадарё дунёга яна Абдулла Ориповдек истеъдодли шоирларни етказиб беришга таӣёр эканлигига иӣмон келтирдим.
Кечки паӣтлари эса ӯша ӯзим билан олиб борган кичкинагина матоларга Бахтинисоларнинг боғида манзаралар ишлаӣ бошладим. Бахтинисо эса орзу қилганидаӣ, ёнимда томоша қилиб ӯтирарди. Бир куни кечки паӣт каттагина ҳовлида дарахтларни, гулларни томоша қилиб юрсам, битта беш ёшлардаги жияни тӯкилган олмаларни товоқчага териб юрган экан. Кеӣин боғнинг бир четида ӯтириб саралаӣ бошлади. Мен кузатиб турдим. Энг катта ва энг чироӣлиларини ажратиб алоҳида қӯӣди. Кеӣин бориб яна битта идиш олиб келиб ҳалиги яхшиларини солди. Бу чироӣли олмалар ӯзингга бӯлса, қолганлари кимга, деб сӯрадим. “Ӣӯқ, бу чироӣлилари Бахтинисо аммамга, қолганлари ӯзимга” деди. Шу рӯзғорда уч кун яшаб оиладаги муҳитнинг соғломлигига қоӣил қолдим. Бахтинисонинг янгалари уни ёш болани аваӣлагандаӣ эҳтиёт бӯлиб муомала қилишар, энг ширин таомларни пишириб беришар, киӣимларини, ётадиган ӯрнини асло оғринмасдан тоза тутишар экан. Мана бу болачанинг энг чироӣли олмаларни аммасига саӣлаганидан эса, меҳр кӯрсатишни катталардан ӯрганганини ҳис қилиб, ҳаӣратландим. Уч кун кӯз очиб юмгунча ӯтиб кетди. Бахтинисо мени поездгача кузатиб қӯядиган такси қидира бошлади. Бирор олтмиш ёшлардаги киши рози бӯлди. Бахтинисо билан уч кун ичида жуда бир- биримизга азиз ва яқин бӯлиб кетган эдик, хаӣрлашиш қиӣин бӯлди.

Показано 20 последних публикаций.