Koʻngil ozodadur...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Yosh ijodkor Otabek Bakirovning kundaligi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Aziz Rahimov
TikTok, YouTube, Instagram. Uzoq ishlatdim. O’zgartiradigan darajada narsa olmadim.

Ulug’lar suhbati, eski kitoblar, do’stlar tanbehi, Telegram bloglar. Ozginasi ham o’zgarish olib keldi.

Keyin tushunib qoldim.

Bittasi eshitishni xohlagan gaplarimizni ko’rsatadi. Algoritm.

Ikkinchisiga esa nima xohlashimizni farqi yo’q. Borini aytadi. Algoritm yo’q.

Shu sabab, balki odam o’zgaradi.

Chunki eng katta o’zgarishlar – eshitgimiz kelmayotgan gaplarni eshitganimizda keladi.


​​ЎЙЛАР

Бу дунёдан азизлар кетди,
Фикратида юлдузлар кетди.

Ўтди неча авлиё зотлар,
Дуосида қақнуслар кетди.

Ўтди Аллоҳ ишқида Мажнун,
Пайғамбарга эгизлар кетди.

Оҳ урганда, ноласи қуюн,
Кулгусида кундузлар кетди.

Торларида булбул сайраган,
Элга дармон ҳофизлар кетди.

Чимилдиққа кирмаган неча
Сор йигитлар, ҳур қизлар кетди.

Чумолидек тоғларда кезган
Хазинаси қомуслар кетди.

Майсалари саловат айтган
Баҳор-боғли андизлар кетди.

Қаърларида садафлар туққан
Неча бахрул денгизлар кетди.

Ер юзини шамолдай кезган
Қадамларда шаън излар кетди.

Ватан қадрин номус билганлар
Ибратида нон-тузлар кетди.

Аждодларнинг шукуҳ-шонидан
Чақнаб фидо ворислар кетди.

Мункиллаган донишманд йиллар
Кипригида қор кезлар кетди.

Дор остида Эрк-иймонида
Букилмаган қад, тизлар кетди.

Тирикликнинг тегирмонида
Янчилиб не тўкислар кетди.

Молу давлат гирдобларида
Неча аҳли тамизлар кетди.

Шону шуҳрат саробларида
Қанча дўсту нодўстлар кетди.

Тошбақадай имиллаб кимдир,
Порлаб вақти тиғизлар кетди.

Ойдин Ҳожиева
Ўзбекистон халқ шоири


Бурро воизлар кўп, бир оятчи йўқ,
Дарахтлар қавмида шикоятчи йўқ.
Умрим бўйи кезиб бир сирни уқдим,
Ҳимояталаб кўп, ҳимоятчи йўқ.

Ҳалима Худойбердиева

Қаҳрамон адабиётшунос ва таржимон Иброҳим Ғафуров жуда тўғри айтибди.


Репост из: Jadid.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

“Sergap odamlar koʻp…” – Ibrohim Gʻafurov

Tilda, fikrda, ishda birlik!

Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube


Репост из: KOʻNGIL_CHASHMASI
КУТ МЕНИ...

Кут мeни,
Баҳорни кутганинг мисол,
Қалбингдан ниш уриб чиқсин бинафша.
Сабрнинг совғаси бўлганда висол,
Табассум юзингни этсин нурафшон.

Кут мeни,
қайтаман, ўзим-ла бирга,
Мeҳрдан қўлимга олиб гулдаста.
Бeҳудуд шукрона айтиб тақдирга,
Кeламан билдирмай, ёнингга аста.

Кут мeни,
Ҳeч кимга дардинг сўйламай,
Кўз ёшинг яшириб, жимиб, интиқиб,
Чeккан азобларинг ҳeчам ўйламай,
Паришон сочингдан рўмолча тўқиб.

Кут мeни,
Ҳижроннинг туганмас, узун,
Уйқуни қувлаган тунлари ичра.
Фақат… нигоҳингни айлама маҳзун,
Совуқда қолмасин нурли истара.
Кут мeни,

Кун қадар – қуёшни кутган,
Дарахт уйғонишга кўзин тиккандeк.
Полапон учишга азм этгандeк,
Кўклам бодом куртакларин туккандeк
Кут мeни…

Соғинчим йўлимга сочиб боряпман,
Орзиқиб, кўнглимни очиб боряпман,
Минг йиллик қийноқдан қочиб боряпман,
Сабр қанотида учиб боряпман,
Бор-будимни олиб, кўчиб боряпман
Қалбингга.

Кут мeни…

МАСЪУД МАХСУДОВ

@kongilchashmasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😢 ОНАМНИНГ ТЕНГДОШЛАРИ ЎТАЁТГАН БЎЛСА, ДЕМАК...

‼️ Раъно Ярашева тўғри айтди, кўпчиликнинг хаёлига келмайди бу фикр.

🌙 Муборак кунларда ота-онамизнинг ёнида кўпроқ бўлайлик, кўнглини кўтарайлик, дуосини олайлик, яхши суҳбатдош бўлайлик.

@OtabekBaxtiyor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Элёрбек Мелибоев "Соҳибқироним бор мани" қўшиғини ковер қилибди.

Бир томондан янги авлодга ретро санъатни эслатиб яхши қилган. Яхши оҳанг ҳам топган.

Бир томондан эса инстаграм саҳифасига сўзини Нуриддин Ҳамроқуловники деб, қўшиқни анча "ёшартириб" юборибди. Балки админлар адашгандир.

"Соҳибқироним"нинг сўзи Мулланафасга тегишли бўлиб, "Тоҳир ва Зуҳра" достонидан олинган. Мухаммас шаклидаги парчани илк бор буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзов ижро этган.

Ёш ижрочига асл санъат дурдоналарини тарғиб қилишда омад тилаймиз. Фақат ўз овоз имкониятларига мос тушадиган тароналарни танласа, янаям яхши чиқади.


ДАУНШИФТИНГ – масъулияти камроқ юмуш ва камроқ куч-қувват талаб қиладиган иш билан машғул бўлиш, тинч ва осуда ҳаёт тарзи демакдир. Одатда одамлар ёши улуғлашиб боравергач стрессдан қочиш мақсадида дауншифтинг қилишни режалаштира бошлашади.

Манба: https://t.me/Jadidmediauz/2703

Мени қари деяпти😁😁😁


Муҳаррир минбари

“Тесла” деганда хаёлингизга нима келади?

Жавобингизни эслаб туринг, саволга яна қайтамиз.
Эсимни танибманки, ҳазрат Навоийнинг бола чоғлари ёзган ғазалига мавлоно Лутфий ўзининг форсий ва туркийда ёзган ўн-ўн икки минг байтини алмаштирмоқчи бўлганини ўқиб, эшитиб келаман. Ғазал шундай бошланади:

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш...


Офарин! Лекин ғазал икки сатрдан иборат бўлмайди-ку. Матлаънинг давоми борлигини ўйлаб кўрмаганмиз аксаримиз. Бир қарашда бу глобал фожиа эмас. Аммо кичик нарсалар катталаридан хабар беради. Демак, бизга тақдим этилган нарсани олиб, қолгани ҳақида ўйламай қўйишга ўрганибмиз.

Интернет оламини олайлик, бугун медиа маҳсулотлар етарлича топилади. Бу керак. Аммо медиасаводхонлик керагидан ортиқ керак бизга. Чунки олдимиздан чиққан хабарга чиппа-чин ишониб кетиш фақат зарар келтиради. Мабодо танқид қилаётганларни кўриб қолсак, Хизрни кўргандай қувонамиз. Гўё танқидчининг ҳаммаси ҳақиқатгўй. Суриштирмаймизки, бу танқид асослими, фейк эмасми, танқид қилаётган мутахассисми ёки шов-шув ишқибози?

Баъзилар ҳамма нарсани инстаграмдаги қисқа видеолар каби қабул қилади: бошиданоқ якуни маълум, ўтказиб юборса ҳам бўлади. Лекин ҳаёт сал бошқачароқ тузилган. Унда кутилмаган бурилишлар бор, қаршингдан шундай масалалар чиқадики на қочиб бўлади, на якунини билиб. Ягона йўл ақл ва меҳнат билан енгиш.

Бир қарашда ҳамма нарсани биладиган донолар доносимиз. Суриштириб кўрилса ҳеч нарсани билмаймиз ҳисоб. Мисол керакми? Яқинда ай-ти соҳасидаги мутахассис билан учрашиб қолдим. Пойтахти азимдаги замонавий муассасада ишлашини айтди. Ходимлар суҳбат асосида ишга олинар экан. Масалан, “Тесла” деганда хаёлингизга нима келади?”, деган саволга “Бу Илон Маск бош директорлигидаги йирик компания номи. Электромобил бренди”, деган жавоб берилса номзод йиқилди ҳисоб. Чунки у компания номи буюк олим ва ихтирочи, ўзгарувчан токли электр тизими, симсиз алоқа ва радио асосчиси, юқори частотали ток техникаси яратувчиси Никола Тесла шарафига аталганини билмайди.

Демак, қуруқ ахборотнинг ўзи билим дегани эмас. Асл билим эса китобларда. Фақат қолди ўқиш ва уқиш, хоҳ қоғозда бўлсин, хоҳ электрон шаклда. Бу йўлда сизга кўмак беришга ҳаракат қиламиз.

Шу маънода журналимизнинг янги сонини ёшлар учун фойдали бўлган мақолалар билан бойитдик. Ўйлаймизки, 2025 йилдаги илк ғойибона дийдор Сизга манзур бўлади.

Отабек Бакиров

☀️☀️☀️
Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.

Қут бир бодому ерим гўшайи меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиғ кўзу қош.

Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнинг бот-бот дами андоқки айлар меҳр фош.

Бўса-е қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг
Десам, оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъи тош.

Новакинг кўнглумга киргач жон талашмоқ бу экин
Ким, қилур пайконини кўнглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким, даъб айлади озадалиғ бирла маош.

Қоши оллинда Навоий берса жон айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйғусидур барча бош.


Алишер НАВОИЙ

"Ёшлар кундалиги" журналининг 1-2-сонидан олинди


Йўқ,
Энди кўнглингдан чиқаролмайсан,
Умрингда қуёшдай порлайвераман.
Минг йиллар қаърига кетганингда ҳам,
Мен сени самодай чорлайвераман.

Исмингни тонгларга ёзаман маҳтал,
Ғунчалар баргида ухлайвераман.
Йўқ, бахтинг менингсиз бўлолмас тугал,
Мен сени ҳар лаҳза йўқлайвераман.

Оташман,
Денгизман,
Самоман,
Нурман,
Жисму жаҳонингни ўрайвераман,
Айт, қандай топасан, қочмоққа имкон –
Мен сени Худодан сўрайвераман.

Мен – сўнгги томчиман,
Ягона нажот.
Фақат сен ичгин деб қистайвераман.
Қўлларимда қолди
Энг сўнгги ҳаёт,
Ўлсам ҳам ишқингни истайвераман!


Зебо МИРЗО


Репост из: Икром ИСКАНДАР шеърлари
КЎКЛАМ

Нур – игна.
Ҳавони қазди қудуқдай...
Биқирлаб қайнади
Кўкалам
Ер.

© Икром ИСКАНДАР


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Журналист Юлдуз Файзий шоира Фарида Афрўздан кўрсатув учун олган интервьюсидан парчани эълон қилди. Унда кўрсатув меҳмони "Ўзбекистон халқ шоири" унвони ва аёллар ҳақидаги саволга жавоб берган.

Бугун ҳам юксак унвонга муносиблар бор. Масалан, бир ўқувчи сифатида Ҳалима Аҳмедова ҳамда Қутлибека Раҳимбоева шеъриятини бўлакча қадрлайман.

Энахон опа лирикаси билан яқиндан танишмаганман.

Лекин Ҳалима Худойбердиева ҳамда Ойдин Ҳожиева "ҳозирги даражада ижод қилган" эмас. Улар баланд шеърият соҳибалари эди.

Мен шундай ҳисоблайман.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қалб_ва_қўшиқ

...Биз кеч учрашдик, бек. Шу уч кунлик юришда мен ҳам ўзимни эркин қўйдим. Сиз ҳам. Аммо мени туманимда қаллиғим кутяпти. Кутаяпти дейиш ҳам ғалати бўлса керак: унаштирилганимизга олти ой бўлди, уч кундан бери бир марта хабар ёзди. Шу. Агар дадамнинг юраги касал бўлмаганда икки дунёда ҳам кўнмасдим. Эркак сўзи ерда қолмасмиш. Мустақил одамнинг устидан сўз бериш қанчалар эриш. Энди бахтли бўларман, деган яхши гумондан бошқа нарсам йўқ. Сизда эса ҳали танлов кўп... Кў-ў-ўп. Сиз адашманг!..

_
Нодирахон ижоди мен учун янгилик бўлди.


Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Бир_севги_афсонаси

🪐САМОГА СОЧИЛГАН МУҲАББАТ

Валентина Горячева авиация курсанти Юрий Гагаринга турмушга чиққанида ҳали номи тарихда қолишини билмаган эди. Оддий рақс кечасида паст бўйли, озғин, қисқартирилган кирпи соч, шалпангқулоқ йигитга шерик бўлди‑ю ҳаёти буткул ўзгариб кетди. Бугун боши осмонга етса ҳам одамийлигини сақлаб қолган космонавт ва унинг қаҳрамон аёли ҳақида ёзмоқчиман.

🫡Махфий топшириқ

Бир оқшом Юрий шошилинч Москвага жўнаб кетди. Сабабини айтолмасди, топшириқ шундай бўлганди. У энг қийин синовлардан, тиббий комиссиядан ўтиб, 3000 дан ортиқ талабгорни енгди. Бир муддат ўтгач Валентина ҳам Москвага келди. Гарчи иккаласи бир уйда яшаса ҳам деярли гаплашиш имкони йўқ эди. Гагарин эрта кетиб кеч қайтарди, топшириқлардан чарчаган эр аёлига эътибор беролмасди. Аммо Валентина уни тушунар, халақит бермасди, аксинча қўллаб-қувватларди.

🚀Космосга парвоз

Гагарин доим қиз фарзандлари бўлишини орзу қиларди. Аёли унга икки қиз ҳадя қилди. 1961 йил март ойида уларнинг иккинчи фарзанди Галина туғилди. Шу кунларда Гагарин хотинини бағрига босар экан, ҳам буйруқ, ҳам илтимос оҳангида “Қизларни эҳтиёт қил, Валюша!” деди. Чунки у тарихий жараёнга тайёргарлик кўрарди.

...1961 йилнинг 12 апрелида Валентинанинг олдига қўшниси югуриб чиқди: “Валюша, радиони ёқ! Юра космосда!”. Ёш онанинг ҳис-туйғуларини сўз билан ифодалаш қийин эди. Энди Валентина биринчи космонавтнинг аёли бўлиши мумкин эди ёки беваси...

✨Янги ҳаёт

Юрий Гагарин инсоният тарихида биринчи космонавт сифатида мисли кўрилмаган шон-шуҳрат билан Ерга қайтди. Энди уни бутун дунё танир, давлат раҳбарларидан тортиб оддий деҳқонгача дийдорига муштоқ эди. Гагариннинг ҳаёти доимий учрашувлар, зиёфатлар ва узоқ муддатли хизмат сафарларидан иборат эди гўё. Шунга қарамай, у камтарлигини сақлаб қолди. Уй ишлари ва фарзандлар парваришида хотинига қарашарди.

👩‍❤️‍👨Гагарин ва Жина

Гагарин коинотга учганидан уч ой ўтгач, Москвада халқаро кинофестиваль бўлиб ўтди. Унда энг гўзал итальян кино юлдузи Жина Лоллобригида Гагаринни ёқтириб қолди. Кино актрисасининг ўзи шундай дейди:

“Сайёрамизнинг барча аёллари унинг табассуми ва ўткир нигоҳига ошиқ эди. Мен ҳам бундан мустасно эмасдим. Кечаси Москва бўйлаб сайр қилганимизда, Юра менга ўзининг фотосуратини берди. Унинг орқа томонида шундай ёзилганди: "Мен осмонда кўплаб юлдузларни кўрдим. Лекин сенга ўхшаши йўқ улар орасида!"

Валентина ҳамманинг кўз ўнгида Жинани ўпган Гагариндан хафа эди. Аммо Гагарин аёлининг кўзига тик қараб шундай деди: "Жоним, ҳеч ким осмонга чиқишимдан олдин ҳам, кейин ҳам мени боримча қабул қилган Валюша бўлолмайди. Мен сўнгги нафасимгача сен биланман...”

Ва у ҳаётининг сўнгги дамларига қадар ваъдасида турди.

✉️Сўнгги парвоз ва сўнгги хат

1968 йил 27 мартда Гагариннинг самолёти ҳавога кўтарилди, лекин аэродромга қайтмади... Валентина эрининг ўлимидан кейин узоқ вақт ўзига келолмади. Маълум бўлишича, Юрий сўнгги парвозидан олдин аёлига шундай хат қолдирган экан:

“Агар менга бирор кор‑ҳол бўлса ўзингни қайғу билан ўлдирма. Ахир ҳаёт – ҳаёт, эртага мени машина босиб кетмаслигига ким кафолат беради? Илтимос, қизларимизга ғамхўрлик қил. Уларни оқбилак ойимчалар эмас, ҳақиқий инсон қилиб тарбияла. Шахсий ҳаётингни эса ўзинг истагандай давом эттир. Мен сенга ҳеч қандай мажбурият юкламайман ва бунга ҳаққим ҳам йўқ".

🧑‍🚀Муҳаббат фазогири

Валентина Гагарина эридан кейин бир умр ёлғиз яшади. Юрийга бўлган муҳаббатига содиқ қолди. Менимча, биринчи космонавт аёл Терешкова эмас, балки Валентина Гагаринадир. Чунки Юрий ўн йиллик турмуши давомида уни муҳаббат фазосининг энг баланд нуқтасига олиб чиқа олганди. Айтишларича, Валентина доим осмонга интизор боқар экан. Назаримда у ҳар бир юлдуз, ҳар бир сайёрадан Гагариннинг бир заррасини излаган. Гўё Гагарин ҳалок бўлмагану, миллион заррага бўлиниб, самога сочилиб кетган.

Отабек Бакиров

📌 9 март ➖ Юрий Гагарин туғилган кун


Yoshlar kundaligi


#Туғилган_кун

🎉 Бугун тенгдошим, Наманган давлат техника университетида бошланғич ташкилот етакчиси, Ёшлар парламенти аъзоси ДИЁРБЕК СОАТАЛИЕВнинг таваллуд куни.

🔥 У фаол, меҳнаткаш, ташаббускор ёшлардан бири. Ёшлар тизимидаги фидойилиги Давлат томонидан муносиб тақдирланган. Шеъриятга муҳаббати кучли, ўзи ҳам болалар адабиёти йўналишида ижод қилади. Ижтимоий тармоқларда ҳам фаол. Оилали. Қисқаси, ҳавас қилса арзийди.

Диёрбекни туғилган куни билан табриклайман! Муборак кунларда Аллоҳ таолодан эзгу ниятларининг ижобатини кўриб, Ватан ва ота-онаси хизматини адо этишини тилайман. Зеро, Мақсуд Шайхзода ёзгандай, "Ватанга қулчилик – шоҳона мансаб".


🎁🎈🎁🎈🎁🎈🎁🎈🎁🎈

@OtabekBaxtiyor


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аравачадаги аёлга қўш қанот битиб, учгани аниқ

Кўнгил кўтариш учун катта нарсалар талаб қилинмайди. Хоҳ катта бўлайлик, хоҳ кичик.

Видеони кўриб Нодира Офоқнинг бир сатри ёдга тушди:

Жиловдори – шаҳаншоҳи замон, ё раб!

Байрам муборак бўлсин!

@OtabekBaxtiyor


🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Сиз унинг исмини шивирлаб айтинг,
Исми — ҳуркак оҳу...балки, билмассиз.

Нодира Офоқ


🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
Шунинг учун бирон исмни ёзмайман.

Нафосат, назокат ва латофат байрами, яшариш ва яшнаш фасли муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло эзгу ниятларингиз ижобатини ато этсин!

Байрамингиз билан табриклайман!


💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐


🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷

@OtabekBaxtiyor


Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Иқтибос

Бир ҳақиқатни барчамиз яхши тушуниб олишимиз зарур. Аёлларнинг ташвиш ва машаққати ҳам, зиммасидаги масъулияти ҳам эркакларга нисбатан анча юқори.

Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, тўғри бўлади.


Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.


✍️ Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Yoshlar kundaligi


Футболга қизиқмасам ҳам Абдуқодир Ҳусановнинг ютуқларидан фахрландим.


Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Туйғу

Салом, менинг азиз дугоналарим,
Азизим, лобарим, чеварим қизлар!
Эй, тоза қалбимнинг ошнолари,
Куйларим илҳоми, севарим қизлар!

...Оталар эркаси, оналар бахти,
Ватаннинг севгани, дугона қизлар.
Сиз билан шеъримнинг рубоби янграр,
Сиз билан гўзалдир замона, қизлар.

Шеър: Зулфияхоним

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар.

Yoshlar kundaligi

Показано 20 последних публикаций.