Yoshlar kundaligi | Rasmiy


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot
Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot
Расмий веб сайт: yokun.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Тезкор

😡Асабий тарбиячилар дастидан "дод
"

Кўнгилни ҳира қилувчи мазкур ҳодиса Паркент тумани, Красногорск шаҳарчасидаги мактабгача таълим муассасаларнинг бирида содир бўлгани айтилмоқда.

Бола – беайб, меҳрга муҳтож. Уни қўрқитиш, калтаклаш, руҳий ва жисмоний зўравонлик қилиш кечириб бўлмас ҳолат. Тўғрими?
Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига элтувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади

4 март куни “Велоспорт-шоссе” бўйича спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан, соат 10:00 дан 14:00 га қадар “Бектемир– Чорбоғ” автомобил йўлининг 20 км масофаси (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, Оқсоқота МФЙ гача);

5 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, Ғалабасой МФЙ гача) автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

‼️Ҳаракат иштирокчиларига шу вақтлар оралиғида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.


Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Туйғу

Салқин саҳарларда,
Бодом гулида,
Бинафша лабида,
Гулларда баҳор.


✍️Зулфия

✅ Кеча, бир гуруҳ фаол ва истеъдодли қизларни Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш бўйича Президент қарори чиқди. Қизларжонлар, сизларга Халқнинг умиди ва Давлатнинг ишончи муборак бўлсин🥰!

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Танқид

😡Бу – Янгийўл туманидаги "Ўзбекистон" МФЙдан оқиб ўтувчи ариқ ўзанидаги манзара.

Бу чиқиндиларни давлат эмас, одамлар ташлаган. Оталар, оналар ва болалар ташлаган.

⁉️Энди буни ким тозалайди, ҳурматли янгийўлликлар?


Yoshlar kundaligi


⚡️⚡️⚡️

👏🏻Ўзбекистонлик ўқувчилар Малайзияда бўлиб ўтган халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди


Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадасида Ўзбекистон ўқувчиларидан 17 нафари медал қўлга киритди:

▪️1 та олтин,
▪️3 та кумуш,
▪️13 та бронза.

Олимпиадада 23 та давлатдан 1800 нафар ўқувчи синфлар кесимида ўз билимларини синовдан ўтказди.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кайфият

Бола тарбиялаш олдин ва ҳозир. Ҳозирги ота-оналар қаерда хато қилишаётган экан-а?🤦🏻‍♀️

Yoshlar kundaligi


#Йигитларга_эслатма

🌹ОҚ ХРИЗАНТЕМА ВА ҚИЗИЛ АТИРГУЛ

(қайси гул нима маънони билдиради)

Оқ хризантема – совуқ ният, ўлим тилаш, таъзия.
Қизил атиргул – муҳаббат рамзи
Оқ атиргул – айрилиқ рамзи
Бинафша гул – самимий дўстлик ва садоқат белгиси.
Нилуфар – поклик рамзи.
Лола – бахт ва муҳаббат.
Чиннигул – дўстлик рамзи
Алоэ – уруш рамзи
Наргиз – ҳашамат ва ўз-ўзига маҳлиё, худбин инсон рамзи
Тоғ лоласи – меҳр ва муҳаббат тимсоли.

➖🔢Шунингдек, гуллар сони ҳам муайян маънога эга:

1 дона гул – “Сен менинг борлиғимсан”.
3 дона гул – “Мен сен билан дунёнинг у четига кетишга ҳам тайёрман”.
5 дона гул – “Мен сени севаман”.
7 дона гул – никоҳдан ўтгандан кейин берилади.
9 дона гул – “Мен сени дўст сифатида ҳурмат қиламан” .
11 дона гул – “Сен менинг дўстимсан”.
13 дона гул – “Мен сени ёмон кўраман”.
15 дона гул – “Менинг ҳурматимга муносибсан”.

‼️Эътибор беринг, жуфт сонли гуллар одатда мотам маросимларида ишлатилади, шу сабабли совға сифатида тоқ сонли гуллар тақдим этинг.


Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Кўнглим, энди қандай юпатай сизни?
Соғиндик йиғиси кулгудек қизни...


✍️Шеър: Бобур Бобомурод

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фаҳр

👏🏻Магаданлик рус қўшиқчи-блогер Алиса Супронова ўзбек миллий либосда “Улуғимсан Ватаним”қўшиғини куйлаб, кўплаб ўзбек мухлисларининг олқишига сазовор бўлди! Унинг нафақат аъло ижроси, балки юракдан ҳис этиб куйлаши кўпчиликни ҳайратга солди.

P/s. Миллий куй ва маданиятимизга бўлган бундай ҳурмат ва эътибор эса, албатта, олқишга сазовор!😍

Yoshlar kundaligi


⚡️Март ойида Ўзбекистонликлар 13 кун дам олади! 🎉

Март ойида учта катта байрам муносабати билан рекорд даражада кўп дам олиш кунлари кузатилади.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кайфият

Оғиз очишга 5 минут қолганда, сенинг биринчи марта рўза тутган дўстинг😂


Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Мен кетганда анча ёш эдинг,
Боғбон қизи – гуллар эркаси.
Мана энди ойдек тўлибсан,
Юрагимнинг шўх арзандаси.


✍️ Шеър: Шароф Рашидов

📸 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образда: Анора Абдурашидова

Yoshlar kundaligi


#Тезкор

👩‍🍼Тошкент вилоятида 7 кг дан ошиқ чақалоқ туғилди


Янгийўл перинатал марказида вазни 7 кг 3 г бўлган қизалоқ дунёга келди. Онаси уни кесарча кесиш орқали дунёга келтирган, бу унинг тўртинчи фарзанди.

Шифокорлар она ва боланинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, сал кам 7 кг лик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.


P/s. Умринг узоқ бўлсин жажжи қизалоқ! Тошкент вилоятида паҳлавонлар кўпаяверсин!😍


Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фикр

‼️Аввало, шу видеони тайёрлаган ижодий гуруҳга раҳмат. Бир-икки кун “идея”қилган, кейин съёмка, сўнг монтаж қилишган. Озми-кўпми меҳнат қилишган.

"Бетга айтганни заҳри йўқ" бўлибди. Ҳаётда шунақа типлар борлигини инкор қилмаймиз.  Бу видеодан мақсад яхшилик бўлган, деган гумондамиз. 
Ачинарли жиҳати шундаки, шу видеоси билан ўзбек халқини огоҳликка чақирган бу “брат”ларнинг ўзи аянчли савиядаги одамлар экан. 

На санъат бор, на мутойиба, на киноя бор. Бир туки қилт этмай, ўзбек халқини ёппасига биомассага, “мусор”га чиқарибди.

⭕️Танқид қил, катта кўча, лекин эви билан-да, ўртоқ.


Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жараён

⭕️Бугун Оққўрғон ва Бўка туманларида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида “Ўрдакчилик” ва “Асаларичилик” йўналишларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

‼️Жараёндан мобиль лавҳа.


Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️⚡️

Президент фармони билан, Ғуломжон Ёқубов "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди.

Сиз бу саънаткорнинг қайси қўшиқларини севиб тинглайсиз?

Yoshlar kundaligi


#Туйғу

Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор.

✍️Шеър: Зулфия

Образда: Зилола Ҳакимжонова
Фото: Саҳобиддин Рустамов


Yoshlar kundaligi


#Иқтибос

Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қиламиз.

Ер юзидаги барча мўмин-мусулмон биродарларимизни, дўст ва ҳамкорларимизни Рамазон ойининг бошланиши билан самимий қутлаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.


Шавкат Мирзиёевнинг муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригидан

Yoshlar kundaligi


​​#Биласизми

💐 ГУЛДАСТА. МАРТДА ТУҒИЛГАН МАШҲУРЛАР

💐1 март

➖ Зулфияхоним
(1915-1996) – Ўзбекистон халқ шоири;
➖ Озод Шарафиддинов (1925-2005) – Ўзбекистон Қаҳрамони, адабий танқидчи;
➖ Муҳаммад Али
(1942) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
Ғуломжон Ёқубов (1950) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 2 март

Тошмуҳаммад Қори Ниёзий (1897-1970) – математик, Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти (1943-47).

💐 3 март

Александр Белл (1847-1922) – телефонни ихтиро қилган америкалик олим.

💐 4 март

Антонио Вивальди (1678-1741) – италиялик бастакор, таниқли скрипкачи;
Ориф Гармон Тошматов (1891-1944) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 5 март

➖ Шуҳрат Қаюмов
(1969-2020) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист;
Гулжамол Асқарова (1978) – таниқли шоира.

💐 6 март

➖ Микеланжело
(1475-1564) – италиялик ҳакалтарош, меъмор ва рассом;
➖ Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий
(1889-1929) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси;
➖ Валентина Терешкова (1937) – биринчи космонавт аёл;
➖ Олмахон Ҳайитова (1940-2014) – Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Габриэль Гарсиа Маркес (1927-2014) – адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати.

💐 9 март

➖ Юрий Алексеевич Гагарин
(1934-1968) – космосга парвоз қилган биринчи космонавт;
➖ Лола Муротова (1958-2022) – Ўзбекистон Қаҳрамони, фермер;
Отабек Ҳасанов (1985) – Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари.

💐 10 март

➖ Тўти Юсупова
(1936-2022) – Ўзбекистон халқ артисти;
Зойир Мирзаев (1968) – Тошкент вилояти ҳокими.

💐 14 март

➖ Альберт Эйнштейн
(1879-1955) – физик олим, Нобел мукофоти лауреати.

💐 19 март

➖ Мунис Хоразмий (1778-1829) – мумтоз шоир, тарихчи, таржимон;
➖ Хосият Рустамова
(1971) – шоира, журналист, таржимон.

💐 21 март

➖ Исмоилбек Гаспринский
(1851-1914) – жадидчилик ҳаракати асосчиси;
➖ Абдулла Орипов (1941-2016) – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири;
➖ Роналдино (1980) – бразилиялик таниқли футболчи.

💐 22 март

➖ Мирзо Улуғбек
(1394-1449) – Амир Темурнинг невараси, буюк олим ва ҳукмдор;
➖ Гулсанам Мамазоитова (1981) – Ўзбекистон халқ артисти.

💐 24 март

➖ Шукур Холмирзаев
(1940-2005) – Ўзбекистон халқ ёзувчиси.

💐 27 март

➖ Вильгельм Рентген
(1845-1923) – немис физиги, Нобел мукофоти лауреати.

💐 28 март

➖ Бахтиёр Ихтиёров
(1940-2021) – Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Максим Горький (1868-1936) – рус адиби ва жамоат арбоби.

💐 29 март

➖ Тамарахоним (1906-1991) – Ўзбекистон халқ артисти;
➖ Миразиз Аъзам (1936) – шоир, адиб ва таржимон.

💐 30 март

➖ Ван Гог
(1853-1890) – голландиялик импрессионист рассом.

💐 31 март

➖ Рене Декарт (1596-1650) – француз файласуфи, математик ва табиатшунос олим.

✍️ Мартда туғилган машҳурлардан яна кимларни танийсиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Yoshlar kundaligi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жараён

⭕️ Олмалиқдаги ОКМКда журналист ва блогерлар учун махсус пресс-тур бошланди

Тадбир иштирокчилари дастлаб муҳандислик мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари билан танишдилар.

Маълумот учун, бу мактаб Германия тажрибаси асосида йилига 480 нафар муҳандис тайёрлайди ва минг нафар ходимнинг малакасини оширади.

Энди иштирокчилар кон қазиш жараёнлари ҳамда ҳудуддаги бунёдкорлик ишларини жойида кузатиш имкониятига эга бўладилар.

Жараёнларни биз билан кузатинг 😎⚡️


Yoshlar kundaligi

Показано 20 последних публикаций.