Муҳаррир минбари
“Тесла” деганда хаёлингизга нима келади?
Жавобингизни эслаб туринг, саволга яна қайтамиз.
Эсимни танибманки, ҳазрат Навоийнинг бола чоғлари ёзган ғазалига мавлоно Лутфий ўзининг форсий ва туркийда ёзган ўн-ўн икки минг байтини алмаштирмоқчи бўлганини ўқиб, эшитиб келаман. Ғазал шундай бошланади:
Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш...
Офарин! Лекин ғазал икки сатрдан иборат бўлмайди-ку. Матлаънинг давоми борлигини ўйлаб кўрмаганмиз аксаримиз. Бир қарашда бу глобал фожиа эмас. Аммо кичик нарсалар катталаридан хабар беради. Демак, бизга тақдим этилган нарсани олиб, қолгани ҳақида ўйламай қўйишга ўрганибмиз.
Интернет оламини олайлик, бугун медиа маҳсулотлар етарлича топилади. Бу керак. Аммо медиасаводхонлик керагидан ортиқ керак бизга. Чунки олдимиздан чиққан хабарга чиппа-чин ишониб кетиш фақат зарар келтиради. Мабодо танқид қилаётганларни кўриб қолсак, Хизрни кўргандай қувонамиз. Гўё танқидчининг ҳаммаси ҳақиқатгўй. Суриштирмаймизки, бу танқид асослими, фейк эмасми, танқид қилаётган мутахассисми ёки шов-шув ишқибози?
Баъзилар ҳамма нарсани инстаграмдаги қисқа видеолар каби қабул қилади: бошиданоқ якуни маълум, ўтказиб юборса ҳам бўлади. Лекин ҳаёт сал бошқачароқ тузилган. Унда кутилмаган бурилишлар бор, қаршингдан шундай масалалар чиқадики на қочиб бўлади, на якунини билиб. Ягона йўл ақл ва меҳнат билан енгиш.
Бир қарашда ҳамма нарсани биладиган донолар доносимиз. Суриштириб кўрилса ҳеч нарсани билмаймиз ҳисоб. Мисол керакми? Яқинда ай-ти соҳасидаги мутахассис билан учрашиб қолдим. Пойтахти азимдаги замонавий муассасада ишлашини айтди. Ходимлар суҳбат асосида ишга олинар экан. Масалан, “Тесла” деганда хаёлингизга нима келади?”, деган саволга “Бу Илон Маск бош директорлигидаги йирик компания номи. Электромобил бренди”, деган жавоб берилса номзод йиқилди ҳисоб. Чунки у компания номи буюк олим ва ихтирочи, ўзгарувчан токли электр тизими, симсиз алоқа ва радио асосчиси, юқори частотали ток техникаси яратувчиси Никола Тесла шарафига аталганини билмайди.
Демак, қуруқ ахборотнинг ўзи билим дегани эмас. Асл билим эса китобларда. Фақат қолди ўқиш ва уқиш, хоҳ қоғозда бўлсин, хоҳ электрон шаклда. Бу йўлда сизга кўмак беришга ҳаракат қиламиз.
Шу маънода журналимизнинг янги сонини ёшлар учун фойдали бўлган мақолалар билан бойитдик. Ўйлаймизки, 2025 йилдаги илк ғойибона дийдор Сизга манзур бўлади.
Отабек Бакиров
☀️☀️☀️

Бўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.
Қут бир бодому ерим гўшайи меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиғ кўзу қош.
Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнинг бот-бот дами андоқки айлар меҳр фош.
Бўса-е қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг
Десам, оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъи тош.
Новакинг кўнглумга киргач жон талашмоқ бу экин
Ким, қилур пайконини кўнглум била жоним талош.
Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким, даъб айлади озадалиғ бирла маош.
Қоши оллинда Навоий берса жон айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйғусидур барча бош.
Алишер НАВОИЙ
"Ёшлар кундалиги" журналининг 1-2-сонидан олинди