Koʻngil ozodadur...


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Yosh ijodkor Otabek Bakirovning kundalik qaydlar sahifasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Ёт элларнинг боғи билан боқчаси
Ўз элимнинг янтоғича кўринмас...

Комилжон Отаниёзов қўшиғидан


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Зеро, умрим мобайнида қалбаки тангалардан кўра қалбаки алломаларни кўпроқ учратдим".

✍️ Хайриддин Султон, "Саодат соҳили" қиссасидан

Академик Абдулла Аъзам эса ҳақиқий аллома зотдир.

Манба: https://t.me/Jadidmediauz/2519


Азиз устозларим – теран илдизлар...

Зулфияхоним


​​Холиёр акам Сафаровга

Йиллар келар, умр билан қўлтиқлашиб,
Фолга тушмас асрорлари кетиб борар.
Умидлари остонада йўл тиклашиб,
Минор қурар. Деворлари кетиб борар.

Дард мангудай ишқнинг кўз-у қошларида,
Бир телбани куйдирар қуёшларида.
Лек у мастнинг кўздан оққан ёшларида
Қалқиб-қалқиб мозорлари кетиб борар.

“Яшолмайман, энди ёрсиз тирик бўлиб!”,-
Ошиқ ёнар оловларга шерик бўлиб.
Куни келса, дарё-дарё чирик бўлиб,
Дунё-дунё қарорлари кетиб борар.

Бўзтўрғайлар бўзлаб-бўзлаб келаверар,
Чумчуқ чинни кўзлаб-кўзлаб келаверар.
Қарға қариб, музлаб-музлаб келаверар,
Дили чўккан чинорлари кетиб борар.

Юки оғир карвон бўлмоқ осон эмас,
Арзондир-у, армон бўлмоқ осон эмас.
Ақл руҳга сарбон бўлмоқ осон эмас,
Ўздин олдин иқрорлари кетиб борар.

Бахт растаси. Ким берида, ким нарида,
Ғам хариди – кун юзида, тун қаърида.
Нурдан қадоқ тиланчининг қўлларида
“Об қолинг!” деб бозорлари кетиб борар.

Тириклик-дон, чумолининг оғзидаги,
Яшамоқ-ой, зил юракнинг бўғзидаги.
Ярми зулмат, ярми зиё кўксидаги-
Кузнинг рангин ифорлари кетиб борар.

Тан олмаса, хазонларни кўклам боғи,
Сомон тусда юзларига қўнар доғи.
Сочда қиров, бармоқларда асо чоғи,
Эгик қадда инкорлари кетиб борар.

Кўнглим қушдай ғуборларга учиб борар,
Гулчеҳрали озорларга кўчиб борар.
Ҳаққа ҳурлар диёрини кечиб борар,
Ака, қаранг, мени шоир қиламан деб,
Йўлагимнинг баҳорлари кетиб борар, Юрагимнинг оҳорлари кетиб борар.

Йиллар келар, умр билан қўлтиқлашиб...

✍️ Бахтинисо МАҲМУДОВА

Туғилган кунингиз билан табриклайман, Холиёр ака! Илоҳим, эзгу ниятларингиз ижобатини кўриб юринг. Ижодий парвозингиз бардавом бўлсин 🎉🎉🎉


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ретро

Биз ҳаёт фарзандимиз...

Эсингиздами?


Ёқтирмаган одамларимга камчиликларини айтмайман.


20 февраль ➖ МИРЗО КЕНЖАБЕК туғилган кун

"Ой гулим"

Шеър: Мирзо Кенжабек
🎼 Мусиқа ва ижро: Авазбек Усмонов

Манба: @Avazbek_Usmon


Севмоққа-ку маҳкум, одатда
Севилмоқни истар одамлар.

Амирқул Пўлкан


Сен кўп ҳам шод бўлма бош эгганимга,
Эгилиб, сўнг дафъа отилар камон.

Амирқул Пўлкан


Дунёда нокасдан ёмони йўқдир,
Мард одам ҳеч кимнинг йўлин тўсмайди.

Амирқул Пўлкан


...Бир азиз одаминг бўлмаса агар,
Дунёдан дод солиб тоқ ўтган яхши.

Амирқул Пўлкан


Ҳалол яшаганнинг ўзи бир талант.

Амирқул Пўлкан


Айтилмаган ҳақ сўздек
Чертилмаган торлар бор.

Амирқул Пўлкан


Ҳар кимнинг гуллаган вақти бўлади...

Амирқул Пўлкан


Жаҳонда бир қўшиқ бордир,
Сеҳрли бир эшик бордир.
Қўшиққа бир ошиқ бордир,
Шу ошиқ менга ўхшайди,
Шу қўшиқ сенга ўхшайди.

Жаҳонда бир беармон бор,
Муҳаббат отли нарвон бор,
Чиқолмай бир бедармон бор,
Бедармон менга ўхшайди,
Беармон сенга ўхшайди.

Амирқул Пўлкан


"Полвон бўлсанг – кўтариб ургин,
Полвон бўлсанг – чалмасдан йиқит!.."

Амирқул Пўлкан


Мен ўзимни ўнгласам сағал,
Кўп адашди, – деди бировлар.
Дастим бироз узайган маҳал,
Хўп қарашдик, – деди бировлар.

Амирқул Пўлкан


Мақсад керак экан яшамоқ учун,
Мақсад керак экан ҳатто ўлмоққа!

Амирқул Пўлкан


Бахтли бўлар эдик иккимиз,
Бахтсиз қилди бизни замона.

Амирқул Пўлкан


Кўз юмган ботирлар бугун ҳам уйғоқ,
Уларнинг кафтида турибди осмон.

Амирқул Пўлкан

Показано 20 последних публикаций.