Икром ИСКАНДАР шеърлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ушбу канал орқали Икром ИСКАНДАР шеърлари билан танишиш, шоир ижодидаги янгиликлардан биринчилардан бўлиб бохабар бўлиш имконига эга бўласиз.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


TANAFFUSDA

Bolalarga

Tanaffusda biz doim
Ko‘zni boylash o‘ynaymiz.
"Sen boshla", deb a’lochi
Alini hech qo‘ymaymiz.

Ali yumsa ko‘zini,
Sumkasin ochib asta,
Yechilgan uy ishini
Ko‘chiramiz bir pasda.

Ikrom ISKANDAR

@Ikrom_Iskandar_ijodi


#Мумтоз_оҳангларда

17
Элга баҳра улашмағай ҳуснидан,
Мулким зиён кўрмасин деб бағритош.
Тағин йиғлаб дур сочгани не судким,
Ёш қолғайми кўзларидан тўкса ёш?


Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


Ақлни чархлаш учун ёдлашдан кўра кўпроқ фикрлаш керак.

Ақлли бўлишнинг ўзи етарли эмас, асосийси – ақлни ишлата билиш.

Яхши китобларни ўқиш – ўтган даврнинг энг зўр фикрларини айтадиган илғор инсонлар билан суҳбат қуриш демак.

Рене ДЕКАРТ

Бугун француз файласуфи, математик ва табиатшунос олими Рене Декарт (1596-1650) туғилган кун.


@Ikrom_Iskandar_ijodi


#Мумтоз_оҳангларда

16
Ёрни ҳолимдан, сабо, гоҳ огоҳ этиб тур,
Дегилки, дағи сўрса “Аҳволи нетибдур?”:
Қошларингга ҳавасда эрди ул кўп замон,
Оқибат қадин унга татаббу этибдур.


Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


Ассалому алайкум.
Ҳайит айёми барчангизга муборак бўлсин. Ҳамиша соғ-омон бўлинг. Янаги ҳайитларгача ҳаммамиз тус-тугал, ўйнаб-кулиб етиб юрайлик.


* * *
Бўйи
сановбар, гулгуним,
кўнглимнинг боғини кезмаган
шамолдан олади улгуни –
гўйиё ҳолимни сезмаган
кўйи
сайр этар боғини,
бошини мен томон эгмайди.
Тупроқдай хор бўлгум соғиниб,
товони бағримга тегмайди...
Бўйи
атиргул, гулгуним,
гирдо-гирд таралар, сочилар.
Касб этар ўзига кулгуни,
кулади – гуллари очилар.
Ўйи
қуюлар, бул куним
юрагим – лим тўлган косадир...
Қачон бул косадан гулгуним
гуллари чанқоғин босади?


✍️ Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


#Мумтоз_оҳангларда

15
Ишқинг кўйида саргардон кезарда биёбонда
Топдим ўзимга бир дардкаш, отини Мажнун демиш.
Ҳамроҳ деган ҳам мунча сўз айтмишми иштибоҳли,
Ажабки, сен бор дунёда яна Лайло ким эмиш?


Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


#Мумтоз_оҳангларда

14
Рухсори қуёш янглиғ куйдирар деб эттилар таъриф,
Лек бу нисбатда қуёш бирла юзингни бир кўрмадим.
Ҳар бири рақобатда эмиш сеҳр-ла афсунда гўё,
Жон талашурда доғи икки кўзингни бир кўрмадим
.

✍️ Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


#Мумтоз_оҳангларда

13

Девор янглиғ тек қотмишман лолу ҳайрон, бир лаҳза
Боқиб кўнгилга жамолинг сувратин нақш айладинг.
Экансанки мунча моҳир мусаввир, бул кўзгуга
Бир нигоҳ ила не тиниқ рангларни бахш айладинг.


✍️ Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


#Мумтоз_оҳангларда

12
Кўнглига ёр деб тутганга ёрлиғ тутмабсан,
Йилларки сени кутганларни кутмабсан.
Фаромуш қилмабсан ўзгага вафони,
Бизни унутмоқни-да лек унутмабсан.


Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


* * *
Келасан...
Ҳаяжонга ғарқ бўлар дарё,
абир исларингга чўммиш ҳар ёни,
юзингда ювилиб тушган томчилар
ёмғирдай поклайди дарёни.

Девона дил, шўрлик дарё-яй,
мавжланади, авжланади, эсдан оғади...
Билгани шул,
дунёдаги энг қисқа ёмғир
атиги уч бора ёғади.


Икром ИСКАНДАР

@Ikrom_Iskandar_ijodi


Репост из: QORAQUSH
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОВМА БУЛУТ

Овма булут, овма булут,
Овулимга борғанимча жовма булут.

Халқ айтими


Овма булут, овма булут,
Наврўзимни ўтказганча жовма булут.
Бола-бақра қий-чув қилиб ўйнаса-чи,
Қир-адирда байрам қилиб қувнаса-чи,
Бахши жўшиб дўмбирасин куйласа-чи.

Овма булут, овма булут,
Экинимни экканимча жовма булут.
Ёмғирларинг шудгоримни ҳалқоб этар,
Экин-тикин юмушимга ҳалал етар,
Ерим тобга келганича ҳамал кетар...

Овма булут, биз томон бир овсанг энди,
Экинимга бир себалаб жовсанг энди.
Усти-бошим, майли, жиққа ҳўл бўлсин-эй,
Дарёларим сувга тўлиб, кўл бўлсин-эй,
Сочган доним хирмон бўлсин, мўл бўлсин-эй.

✍️ Икром ИСКАНДАР


https://t.me/MuhammadaliAhmadUz


#Мумтоз_оҳангларда

11

Чеҳра очди ё қиёмат этти фош:
Ё Раб, унда ҳам ҳилолу ҳам қуёш.
Элга солиб сеҳру макру афсун ё,
Не хат битар гул юзига қаламқош?


✍️ Икром ИСКАНДАР
Чингиз Ахмаров сурати

@Ikrom_Iskandar_ijodi


Репост из: Икром ИСКАНДАР шеърлари
Сени эслаганда...
Бир келмайсанми –
кўкламги тўлиққан булутлар мисол
ювиб юракдаги соғинч ва зангни
оламни тўлдириб ёғмасми висол!
 
Кўклам чечаклари таратарми бўй,
бир ёруғ кунларга бўлгайми изн?
Сен-да бу тўлиқиш, ғам-аламни қўй,
не учун ахир бу маҳзуна исм?
 
Қақраган тупроққа нам ранг берар сув,
чанқаган дудоққа бўсадир даво.
Келсанг...
Гирдо-гирдга ёғармиди нур,
зора юмшармиди қаҳратон ҳаво...
 
Ҳижрон чўзилганда узун қиш мисол,
ногоҳ мен томонга бурдингми изни –
оламни тўлдириб ёғарми висол,
баҳор ёмғирлари,
бу келган сизми?

Икром ИСКАНДАР


#Мумтоз_оҳангларда

10
Паришон этиб, билмам, мену кўнгилни қаён айлади,
Гоҳ жафо эътибори бирла ғарибин шоён айлади.
Қачонки бир ишва ул маҳваш бизга намоён айлади,
Ғамзада жонни бир ғамзада олмоғин аён айлади.

Икром ИСКАНДАР


🌊ЖИЛҒАЖОН

Тоғ бағридан жилғалар жилдираб оқар,
Жимир-жимир жилдираб кўнглимни ёқар.
Жилғаларнинг бўйида нозланган ялпиз
Зумрад-зумрад томчидан сирғалар тақар.

Жилдирашинг қўшиққа ўхшар, жилғажон,
Кун ҳуснингга ҳуснлар қўшар, жилғажон,
Ҳар баҳорда жилдираб куйлаганингда
Томиримда қонларим жўшар, жилғажон.

Зилол сувдан юрагим баҳралар олар,
Ўйнаб оққан тўлқинда хаёлим қолар.
Сулувлардан сулув қиз кулгуларини
Жилдираган жилғалар ёдимга солар.

Қандай гўзал юртимнинг чаман баҳори,
Булбуллар нағма этган сўлим наҳори.
Жилғаларнинг куйига жўр бўлиб, яйраб,
Астагина чертилар юрагим тори.


Икром ИСКАНДАР


#Мумтоз_оҳангларда

9

Мен истар гул битган бул гулзор гирдинда
Ўртаниб, қолибман бор озор гирдинда.
Ул сори етмакка не чора бўлғайки,
Бўлибман парвона анинг чор гирдинда.

✍️ Икром ИСКАНДАР

Акмал Нур сурати


УЧРАШУВ

Тун. Тегрангда
қуюқ оғочзор шовуллар.
Туйқус япроқлардай тўзғир, хазонлардай ўтларни қучар
сочларинг...

Тегрангда тун.
Шамол шовуллар.
Сочларинг исидай эсиб юксакда,
осмонга қуюлар қуюқ оғочзор
шохлари.

Икром ИСКАНДАР


#Мумтоз_оҳангларда

8
Ул париваш ушшоққа бир сабоча элмас,
Ки, ногаҳон ҳижрон саҳросига елмас.
Кўп ёзғурма ҳолим сўрмас дебон, балки
Нозиклигидан “ҳа” дерга ҳоли келмас.

✍️ Икром ИСКАНДАР

Чингиз Ахмаров сурати


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик нутқи

Показано 20 последних публикаций.