Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Бир_севги_афсонаси
🪐САМОГА СОЧИЛГАН МУҲАББАТ
Валентина Горячева авиация курсанти Юрий Гагаринга турмушга чиққанида ҳали номи тарихда қолишини билмаган эди. Оддий рақс кечасида паст бўйли, озғин, қисқартирилган кирпи соч, шалпангқулоқ йигитга шерик бўлди‑ю ҳаёти буткул ўзгариб кетди. Бугун боши осмонга етса ҳам одамийлигини сақлаб қолган космонавт ва унинг қаҳрамон аёли ҳақида ёзмоқчиман.
🫡Махфий топшириқ
Бир оқшом Юрий шошилинч Москвага жўнаб кетди. Сабабини айтолмасди, топшириқ шундай бўлганди. У энг қийин синовлардан, тиббий комиссиядан ўтиб, 3000 дан ортиқ талабгорни енгди. Бир муддат ўтгач Валентина ҳам Москвага келди. Гарчи иккаласи бир уйда яшаса ҳам деярли гаплашиш имкони йўқ эди. Гагарин эрта кетиб кеч қайтарди, топшириқлардан чарчаган эр аёлига эътибор беролмасди. Аммо Валентина уни тушунар, халақит бермасди, аксинча қўллаб-қувватларди.
🚀Космосга парвоз
Гагарин доим қиз фарзандлари бўлишини орзу қиларди. Аёли унга икки қиз ҳадя қилди. 1961 йил март ойида уларнинг иккинчи фарзанди Галина туғилди. Шу кунларда Гагарин хотинини бағрига босар экан, ҳам буйруқ, ҳам илтимос оҳангида “Қизларни эҳтиёт қил, Валюша!” деди. Чунки у тарихий жараёнга тайёргарлик кўрарди.
...1961 йилнинг 12 апрелида Валентинанинг олдига қўшниси югуриб чиқди: “Валюша, радиони ёқ! Юра космосда!”. Ёш онанинг ҳис-туйғуларини сўз билан ифодалаш қийин эди. Энди Валентина биринчи космонавтнинг аёли бўлиши мумкин эди ёки беваси...
✨Янги ҳаёт
Юрий Гагарин инсоният тарихида биринчи космонавт сифатида мисли кўрилмаган шон-шуҳрат билан Ерга қайтди. Энди уни бутун дунё танир, давлат раҳбарларидан тортиб оддий деҳқонгача дийдорига муштоқ эди. Гагариннинг ҳаёти доимий учрашувлар, зиёфатлар ва узоқ муддатли хизмат сафарларидан иборат эди гўё. Шунга қарамай, у камтарлигини сақлаб қолди. Уй ишлари ва фарзандлар парваришида хотинига қарашарди.
👩❤️👨Гагарин ва Жина
Гагарин коинотга учганидан уч ой ўтгач, Москвада халқаро кинофестиваль бўлиб ўтди. Унда энг гўзал итальян кино юлдузи Жина Лоллобригида Гагаринни ёқтириб қолди. Кино актрисасининг ўзи шундай дейди:
“Сайёрамизнинг барча аёллари унинг табассуми ва ўткир нигоҳига ошиқ эди. Мен ҳам бундан мустасно эмасдим. Кечаси Москва бўйлаб сайр қилганимизда, Юра менга ўзининг фотосуратини берди. Унинг орқа томонида шундай ёзилганди: "Мен осмонда кўплаб юлдузларни кўрдим. Лекин сенга ўхшаши йўқ улар орасида!"
Валентина ҳамманинг кўз ўнгида Жинани ўпган Гагариндан хафа эди. Аммо Гагарин аёлининг кўзига тик қараб шундай деди: "Жоним, ҳеч ким осмонга чиқишимдан олдин ҳам, кейин ҳам мени боримча қабул қилган Валюша бўлолмайди. Мен сўнгги нафасимгача сен биланман...”
Ва у ҳаётининг сўнгги дамларига қадар ваъдасида турди.
✉️Сўнгги парвоз ва сўнгги хат
1968 йил 27 мартда Гагариннинг самолёти ҳавога кўтарилди, лекин аэродромга қайтмади... Валентина эрининг ўлимидан кейин узоқ вақт ўзига келолмади. Маълум бўлишича, Юрий сўнгги парвозидан олдин аёлига шундай хат қолдирган экан:
“Агар менга бирор кор‑ҳол бўлса ўзингни қайғу билан ўлдирма. Ахир ҳаёт – ҳаёт, эртага мени машина босиб кетмаслигига ким кафолат беради? Илтимос, қизларимизга ғамхўрлик қил. Уларни оқбилак ойимчалар эмас, ҳақиқий инсон қилиб тарбияла. Шахсий ҳаётингни эса ўзинг истагандай давом эттир. Мен сенга ҳеч қандай мажбурият юкламайман ва бунга ҳаққим ҳам йўқ".
🧑🚀Муҳаббат фазогири
Валентина Гагарина эридан кейин бир умр ёлғиз яшади. Юрийга бўлган муҳаббатига содиқ қолди. Менимча, биринчи космонавт аёл Терешкова эмас, балки Валентина Гагаринадир. Чунки Юрий ўн йиллик турмуши давомида уни муҳаббат фазосининг энг баланд нуқтасига олиб чиқа олганди. Айтишларича, Валентина доим осмонга интизор боқар экан. Назаримда у ҳар бир юлдуз, ҳар бир сайёрадан Гагариннинг бир заррасини излаган. Гўё Гагарин ҳалок бўлмагану, миллион заррага бўлиниб, самога сочилиб кетган.
✍ Отабек Бакиров
Yoshlar kundaligi

📌 9 март ➖ Юрий Гагарин туғилган кун
Yoshlar kundaligi