SHOM.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Умрингиз қадар эмас, севгингиз қадар мавжудсиз!
Шуҳрат ОРИФ
Facebook 👉 https://www.facebook.com/ShuhratOrif
Instagram 👉 https://www.instagram.com/shuhratorif/
Youtube 👉 https://www.youtube.com/channel/UCbfd05gGIjrQFriOljZOCag

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Умримнинг қайсидир пиллапояси
Узилиб тушдими учди қабоғим.
Балки бу узлатга кетган кулгимдир,
Анордек кўзлари ёриган оҳим...

Яна сочингизни ёйдингизми, ёр,
Безгак тутгандайин титрайди таним.
Маҳшаргача бизга халоват йўқми,
Умримга тамғами - етолмаганим...

Кўчага чиқаман башанг кийиниб,
Учрашувга илк бор чиққан йигитдек.
Ўттиз етти йилки қайтаман ночор,
Эгасини излаб топмаган итдек...

Зардобдек чаккиллаб томади умрим,
Ҳар бир қатрасидан гуллар тиканлар.
Шотутдек тўкилиб борар - бағриқон,
Мени  ишорасиз англайдиганлар.

Муаллақ яшашга кўникиб бўлдим,
Одамга ўхшашга қолмади чора.
Шарафга кўмилиб борганим сари,
Эгилиб бормоқда бошим тобора.

Деворга суяниб ўтарман энди,
Дунёга суяниш - булутдек мубҳам.
Ердек тебранаман қабоғим учса,
Ердек оғирлашиб боряпти шубҳам...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


БУГУН - РАМAЗОН ОЙИНИНГ ЎН  БИРИНЧИ КУНИ.

Ибодатингиз ва тутган рўзангизни Яратганнинг Ўзи даргоҳида ҳусни мақбул айласин!

@shomuz  - Yo‘limiz bir!


Бўлишсак,  тўқ бўламиз,
Бўлинсак,  йўқ бўламиз.

Юнус  ЭМРО

@shomuz  - Yo‘limiz  bir!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сизни  йўқотганман  топган  маҳалим,
Сизни  кўрмаганим  яхшироқ  эди...

✍  Шуҳрат  Ориф

🎤 Рамзиддин  Эгамбердиев 

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Ҳузурли ифтор тилайман!

@shomuz  - Yo'limiz  bir!


Бир  умр  кимдирлар ва нимадирлар учун яшайсиз.
Имкон  топсангиз, қалбингиз учун ҳам озгина  яшанг.
Қалбингизнинг  ҳам  сиздан умиди бор!

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Гулга ўхшаган юзингизни ҳар доим қуёшга қаратинг!

Жуброн Халил

@shomuz  - Yo‘limiz bir!


​Шунчаки...

Шунчаки кўзларим очилди  -
Бир лойқа дарёга қўшилдим.
Билмасам ўтардим ҳузурда,
Афсуски ҳаммасини билдим…

Шунчаки  жилмайиб турибман,
Ичимда минг йиллик довуллар.
Аршга термулганча илҳақ  жон,
Шовуллар,  шовуллар, шовуллар...

Юзини  яширар мендан ой,
Қуёш ҳам ингранади шоша.
Бошини чайқайди булутлар:
Ҳаммаси  томоша, томоша...

Шунчаки  турибди қўлда май,
Ўлиб  борар миллионта ҳис.
Қани  чалмайсизми  ноғора,
Бир ўйнаб  бераман  кўрасиз...

Илтижо қиламан тангрига,
Нега  дунёйингда мен дайди?
Шунчаки  айлантир фалакни,
Шунчаки  муҳаббат... бўлмайди!

Ҳар кеча йўлимда интиқ ёр,
Ёнингга  бораман шунчаки.
Фақат  кўзларимга тикилма,
Хўнграб  юбораман шунчаки...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


БУГУН - РАМAЗОН ОЙИНИНГ ЎНИНЧИ КУНИ.

Ибодатингиз ва тутган рўзангизни Яратганнинг Ўзи даргоҳида ҳусни мақбул айласин!

@shomuz  - Yo‘limiz bir!


Муаммоинг билан унинг ечими орасида, пешонанг билан замин орасичалик масофа бор.

Анас СОЛИҲ

@shomuz - Yo'limiz bir!


Яхши  аёл  эркакнинг   ҳаётида   бошқа  аёлга  эҳтиёж  қолдирмайди.

Шуҳрат   ОРИФ

@shomuz    -  Yo‘limiz   bir!


Huzur  to'la  iftor  tilayman!

@shomuz  - Yo'limiz  bir!


Аллоҳдан  бахт сўраган эдим  -  сени юборди.

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Вақт сен бўлмагунча ўтмайди.
Сен бўлганда эса етмайди.

Жамол Сурайё


@shomuz  - Yo‘limiz bir!


Бахт нима эканлигини сен билан ўргандим.

@shomuz  - Yo‘limiz bir!


Қирқинчи довонга термулиб,
Ўйлайман: тўрвада нима бор?
Чопқиллаб чиқишга ғайрат йўқ,
Эмаклаб боришга қўймас ор.

Қисматим - тўрт дона суратдир,
Оқ-қора, оқ-қора, оқ-қора.
Товонда хиргойи қиламан,
Бошимда чаламан ноғора...

Қўқондан то Тошканга қадар
Ушоқдек сочилган умрим бор.
Кўнгилнинг энг чуқур ерида,
Чиройли бир соқов қумри бор...

Одамга ўхшайман баъзида -
Одамга бўламан интизор.
Кўз очсам - дунё бор, кўз юмсам -
Уйқу бермайдиган бир қиз бор...

Тупроқдек самимий ҳабиб йўқ,
Булутдек омонат дўстлар бор.
Тишлагим келади бармоғим -
Кўзлар бор, кўзлар бор, кўзлар бор...

Отам бор, онам бор - бутунман,
Бағримда бир бахтли аёл бор.
Яхшиям, яхшиям, яхшиям -
Хаёл бор, хаёл бор, хаёл бор...

Қирқинчи довонга термулиб,
Айтаман: дунёда нима бор?
Бахтли кимсаларни ёнида
Одамдек яшашга қўймас ор...

Шуҳрат  ОРИФ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


БУГУН - РАМAЗОН ОЙИНИНГ ТЎҚҚИЗИНЧИ КУНИ.

Ибодатингиз ва тутган рўзангизни Яратганнинг Ўзи даргоҳида ҳусни мақбул айласин!

@shomuz  - Yo‘limiz bir!


Хазоннинг рангида  яшнади кўклам,
Билмадим бу фасл баҳорми, кузми.
Ҳеч бўлмаса  олам  қулаётган  дам
Севгилим, биз яна учрашамизми?

Учрашмоқ?
Йўқ, энди кўришмаймиз  биз,
Кўришсак-да,  зинҳор сўрашмаймиз  биз,
Асли бу дунёга  ярашмаймиз  биз,
Севгилим, биз яна учрашамизми?

Қай куни айрилдик, қай кун  топишдик,
Қай куни йиғладик, қай кун  ўпишдик.
Ҳайронман, биз  қайси  осмондан  тушдик…
Севгилим, биз яна учрашамизми? 

Ишқ – Худо, ёди-ла кечар ҳар оним,
Ва унинг пойида менинг осмоним.
Худосиз яшашнинг завқи йўқ, жоним…
Севгилим, биз яна учрашамизми?

Жўрабек  РАМАЗОН

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Huzur  to'la  iftor  tilayman!

@shomuz  - Yo'limiz  bir!


Вафо - эсламоқ эмас, унутмасликдир.

@shomuz  - Yo‘limiz  bir!

Показано 20 последних публикаций.