Мирзо Кенжабек ижоди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм
Шайх Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий — Мирзо Кенжабекнинг ижодий ва илмий фаолиятига бағишланган ўзанга хуш келибсиз.

{!} Ўзан материалларидан фойдаланганда манба кўрсатилиши шарт!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Мирзо Кенжабек ижоди
Устоз Мирзо Кенжабекнинг ижодий ўзани янги манзилда иш бошлаганини маълум қиламиз. Ушбу манзилда Ислом маърифати, маънавий ҳаёт ва адабиётга оид энг сара намуналарни тақдим этишда давом этамиз, иншааллоҳ.

Ҳайит айёмидан янги ўзанни хушхабар билан бошлаймиз. Унгача кузатувчиларимиз саҳифага ўтиб, аъзо бўлиб қўйишлари мумкин.

Маъмурият.

————————————————
🕊Фақат қалби борлар келсин биз томон: @m_kenjabek
🕌 https://t.me/joinchat/lHym0iEUGW4yN2Qy 🕊
————————————————


БУГУН:
Ҳижрий 1442 йил
Шаъбон ойининг 7-куни,
Якшанба –
милодий 2021 йил 21 март.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА!..

* * *

ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО...

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أَحْيانَا بَعدَ مَا أَمَاتَنَا وَ الَيْهِ النُّشُورُ *

Алҳамду-лиллоҳиллазий аҳйонаа баъда мо амотанаа ва илайҳин-нушур.

Таржимаси:

Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган ва (ўлгандан сўнг) қайта тирилиб бориш Ўзи томонга бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
(Ҳазрати Имом Бухорий, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”. Дуолар китоби, 7-боб, 6312-ҳадис.)
* * *
اَصْبَحْنَا وَ أَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّالْعَالَمِينَ *
اَللَّهُمَّ اءِنِّى أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ فَتْحَهُ
وَ نَصْرَهُ وَنُرَهُ وَ بَرَكَـتَهُ وَ هُداهُ *
وَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ ماَ فِيهِ وَ شَرِّ ماَ بَعْدَهُ *

Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллоҳи Раббил-ъоламийн. Аллоҳумма, инний ас’алука хойро ҳазал-йавми, фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатуҳу ва ҳудоҳу. Ва аъуузу бика мин шарри мо фиҳи ва шарри мо баъдаҳ.

Таржимаси:
Биз тонгга етишдик, оламлар Рабби – Аллоҳники бўлган бутун мулк-борлиқ ҳам тонгга етишди. Аллоҳим! Сендан ушбу куннинг хайри-яхшилигини, фатҳини, ёрдами-нусратини, нурини, баракотини ва ҳидоятини тилайман. Ушбу куннинг ва ундан кейинги кунларнинг шарри-ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман!

(“Сунани Абу Довуд”, “Адаб” мавзулари,
111-боб, 5084-ҳадис.)

"Дуо" (“Авроди шариф”) китобидан.
Мирзо Кенжабек таржимаси.
* * ***

🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙
Фақат қалби борлар келсин биз томон:
▶️https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙


#Қуръон_мусобақаси_1442

ҚУРЪОН ЎҚИ

Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон
Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.
Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон
Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон ўқи, аммо буюк ихлос билан,
Ирфон билан, тафсир билан, устоз билан,
Амал қилиб чин дил билан, эҳсос билан,
Олам бўстон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон нурдир, замирингни ёритгайдир,
Раҳмат, шифо: дардларингни аригайдир,
Раббим Аллоҳ Ўзин гўзал танитгайдир,
Умрим ирфон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Илк рисолат титроқлари Қуръон эди,
Саҳобалар тутмоқлари Қуръон эди,
Расулуллоҳ ахлоқлари Қуръон эди,
Хулқим Қуръон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Ҳалол-ҳаром, ҳақ ва ботил унда аён,
Ваъда-ваъид — хабарлардир яхши-ёмон,
Икки жаҳон фарқин равон этмиш баён,
Қалбим фурқон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қиёмат кун жонлар қаттиқ титраганда,
Иймонсизлар нажот топмай қақшаганда,
Иймон аҳли қўрғон ичра яшнаганда,
Теграм қўрғон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Эй, оламга кўнгли очиқ манзурларим,
Дарду ғами раҳматларга арзирларим,
Дунём обод, ҳам охират манзилларим
Равҳу райҳон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,
Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас,
Маъно билган зотга парда-ҳижоб бўлмас,
Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Ўтди неча Ҳақ каломин хўрлаганлар,
Қуръон истаб, оҳи кўкка ўрлаганлар,
Эй сиз, мудҳиш зулмларни кўрмаганлар,
Юртим омон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Қуръон, ҳикмат - Ҳақнинг фазлу атосидир,
Каъба бунёд этган Халил дуосидир,
То қиёмат Ҳақ Расулин нидосидир –
Иймон омон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Мирзо, беш кун бу дунёнинг заҳмати бор,
Раббим Аллоҳ, шафоатгўй Аҳмади бор,
Баски, Ҳақнинг ғазаби ҳам раҳмати бор –
Маъвом ризвон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

©️Мирзо КЕНЖАБЕК

@azontv_quronmusobaqasi

Telegram | Instagram| YouTube


БУГУН:
Ҳижрий 1442 йил
Шаъбон ойининг 6-куни,
Шанба –
милодий 2021 йил 20 март.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА!..

* * *

ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО...

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أَحْيانَا بَعدَ مَا أَمَاتَنَا وَ الَيْهِ النُّشُورُ *

Алҳамду-лиллоҳиллазий аҳйонаа баъда мо амотанаа ва илайҳин-нушур.

Таржимаси:

Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган ва (ўлгандан сўнг) қайта тирилиб бориш Ўзи томонга бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
(Ҳазрати Имом Бухорий, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”. Дуолар китоби, 7-боб, 6312-ҳадис.)
* * *
اَصْبَحْنَا وَ أَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّالْعَالَمِينَ *
اَللَّهُمَّ اءِنِّى أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ فَتْحَهُ
وَ نَصْرَهُ وَنُرَهُ وَ بَرَكَـتَهُ وَ هُداهُ *
وَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ ماَ فِيهِ وَ شَرِّ ماَ بَعْدَهُ *

Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллоҳи Раббил-ъоламийн. Аллоҳумма, инний ас’алука хойро ҳазал-йавми, фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатуҳу ва ҳудоҳу. Ва аъуузу бика мин шарри мо фиҳи ва шарри мо баъдаҳ.

Таржимаси:
Биз тонгга етишдик, оламлар Рабби – Аллоҳники бўлган бутун мулк-борлиқ ҳам тонгга етишди. Аллоҳим! Сендан ушбу куннинг хайри-яхшилигини, фатҳини, ёрдами-нусратини, нурини, баракотини ва ҳидоятини тилайман. Ушбу куннинг ва ундан кейинги кунларнинг шарри-ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман!

(“Сунани Абу Довуд”, “Адаб” мавзулари,
111-боб, 5084-ҳадис.)

"Дуо" (“Авроди шариф”) китобидан.
Мирзо Кенжабек таржимаси.
* * ***

🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙
Фақат қалби борлар келсин биз томон:
▶️https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙


Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва “Ижод” жамоат фонди жамоалари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хондамир Қодирийга онаси Мукамбар ая Миряҳё қизининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук


Репост из: Muhammad Odil Hamid | Rasmiy kanali
Ummat mufassiri Shayx Muhammad Aliy Sobuniy hazratlari rohimahulloh endi oramizda yo‘qlar.
:(


Барҳаёт ташбеҳлар

ҒАФУР ҒУЛОМ

БАҲОР ОҲАНГЛАРИ

Ўрик гулларини эмар болари,
Насрин япроғида титрайди шабнам.
Ипак қурт тухмида ҳаёт асари,
Олам – никоҳ оқшом бир зебо санам.

Илк кўклам файзини созга солмоқда.
Танбур косасида шароб керакдир.
Дамлар мазмунини қамраб олмоққа
Дунёдай каттакон китоб керакдир.

Атласдай товланган ёнбағир қирлар,
Бепоён гул гаштин сурса неча дўст.
Ўзлигин унутган ошиқ-маъшуқлар,
Ялакат данакдай қўшмағиз бир пўст.

Наврўзи белона ўрганчик сайрар,
Янглиш-чучутларда севги оҳанги.
Ёш ирмоқ соҳилга тилини қайрар,
Қуёш нусхалидир муҳаббат ранги.

Тонготар уфқини лоладай йиртар
Тинмағур меҳнатнинг забардаст товши.
Ҳар ерда ҳукмрон танти ва лобар,
Омонлик замоннинг енгувчи иши.

1961.

@mirzo_kenjabek
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙
Фақат қалби борлар келсин биз томон:
▶️https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙


Жумъа табриги
* * *
ЖУМЪА КУНИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
Марҳамати кенг ва раҳмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Расулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин.
Ҳазрати Абу Ҳурайрадан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қуёши чиққан энг яхши кун жумъа кунидир. Одам (алайҳиссалом) ул кунда яратилди, ул кунда жаннатга киритилди ва ул кунда жаннатдан чиқарилди. Соат (қиёмат) ҳам фақат жумъа кунида қоим бўлур». (Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривоятлари. “Сунани Термизий”, 488-ҳадис.)

Ҳазрати Лубоба ибн Абдул-Мунзир ал-Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир. Унда ушбу беш хислат бордир:
1) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда яратди;
2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди;
3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди;
4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади.
5) Қиёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли (муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни (ҳайбати)дан қўрқиб турадилар”.
(Имом Ибн Можа, “Иқома”, 79, р.1084.)

ШАРҲ.
1. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни жумъа кунида яратгани ҳикмати – Аллоҳ таоло у зотни дунёни бошқаришга лойиқ халифа, биринчи инсон, биринчи пайғамбар қилди. Фаришталар Аллоҳнинг қудрати учун у кишига сажда қилишга буюрилдилар.
Одам алайҳиссаломни жумъа кунида яратилишларидан яна бир мақсад, у зотга Аллоҳнинг Ўзидан бошқа ҳеч ким эгалик қила олмайдиган мулкидан руҳ киритилмоғидир.

2. Одам алайҳиссаломнинг Жаннатдан чиқарилиб, ерга туширилишлари жумъанинг фазилатларидандир, у зот учун ҳам бир имтиёздир. Чунки бу воқеъа кўп хайрларга сабаб бўлган. Энг буюк хайр – охирзамон Пайғамбари, коинотнинг саййиди, пайғамбарлар имоми, оламларга раҳмат қилиб юборилган ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ер юзида дунёга келишлари ва дунёга шараф бахш этишлари лозим эди.

3. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломни жумъа кунида вафот эттиргани –жумъа кунининг устунлиги ва улуғлигини кўрсатувчи далилдир. Ҳазрати Имом Ҳоким ва Имом Байҳақийнинг ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган мавқуф ҳадисда: “Ўлим мўъмин учун бир ҳадядир”, дейилган.

4. Жумъа кунида ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, дуо қабул бўладиган соатнинг ато этилиши жумъа кунининг фазилатларидандир ҳамда ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларига Аллоҳнинг буюк бир эҳсони, улуғ бир мукофоти бўлиши учундир.
Чунки у зотнинг уммати инсонларнинг яхшилиги учун чиқарилган энг яхши умматдир, зеро инсонларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар ва Аллоҳга ҳаққоний ишонадилар (Оли Имрон сруси, 11-оятга қаралсин).

5. Қиёматнинг жумъа кунида қоим бўлиши ҳам жумъа кунининг фазилатларидан бўлиб, Аллоҳ таолонинг мўъмин бандаларига бўлган чексиз раҳмати натижасидир. Чунки қиёмат куни нақадар оғир кун бўлса ҳам, у Кун мўъминлар учун Аллоҳнинг раҳматига, абадий жаннатига, жамолига эришадиган кундир.

Юксак мақомли муқарраб фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгизнинг жумъа куни ҳайбатидан қўрқиб туришлари – қиёмат кунида дин душманларининг жаҳаннам жазосига дучор қилиниши ва Аллоҳнинг адолат сифати тажаллий этмоғи сабаблидир.
Чунки Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Жинлар ва инсонлардан бошқа барча қимирлаган жону жонзот қиёмат қоим бўлиб қолади деган андиша билан жумъа куни тонг шафағидан то кун ботгунича қараб турадилар”.
Бас, Қиёмат куни мўъминлар учун Аллоҳнинг раҳматига ва абадий жаннатига эришадиган кундир.

ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шайх Мирзо Аҳмад Хушназар
Термизий

Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг: 👇👇👇
⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️
https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️


БУГУН:
Ҳижрий 1442 йил
Шаъбон ойининг 5-куни,
Жумъа –
милодий 2021 йил 19 март.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА!..

* * *

ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО...

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أَحْيانَا بَعدَ مَا أَمَاتَنَا وَ الَيْهِ النُّشُورُ *

Алҳамду-лиллоҳиллазий аҳйонаа баъда мо амотанаа ва илайҳин-нушур.

Таржимаси:

Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган ва (ўлгандан сўнг) қайта тирилиб бориш Ўзи томонга бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
(Ҳазрати Имом Бухорий, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”. Дуолар китоби, 7-боб, 6312-ҳадис.)
* * *
اَصْبَحْنَا وَ أَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّالْعَالَمِينَ *
اَللَّهُمَّ اءِنِّى أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ فَتْحَهُ
وَ نَصْرَهُ وَنُرَهُ وَ بَرَكَـتَهُ وَ هُداهُ *
وَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ ماَ فِيهِ وَ شَرِّ ماَ بَعْدَهُ *

Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллоҳи Раббил-ъоламийн. Аллоҳумма, инний ас’алука хойро ҳазал-йавми, фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатуҳу ва ҳудоҳу. Ва аъуузу бика мин шарри мо фиҳи ва шарри мо баъдаҳ.

Таржимаси:
Биз тонгга етишдик, оламлар Рабби – Аллоҳники бўлган бутун мулк-борлиқ ҳам тонгга етишди. Аллоҳим! Сендан ушбу куннинг хайри-яхшилигини, фатҳини, ёрдами-нусратини, нурини, баракотини ва ҳидоятини тилайман. Ушбу куннинг ва ундан кейинги кунларнинг шарри-ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман!

(“Сунани Абу Довуд”, “Адаб” мавзулари,
111-боб, 5084-ҳадис.)

"Дуо" (“Авроди шариф”) китобидан.
Мирзо Кенжабек таржимаси.
* * ***

🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙
Фақат қалби борлар келсин биз томон:
▶️https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙


Аввалида шундоқ бўлур – йўлни йўлсиздан сўргайсен,
Одам босмас, қуёш кесмас аллақайларда юргайсен.

Адашгайсен, адашмоқдин шод бўлурсен аввалида,
Боқсанг кун қиём келибдур, энди қаён югургайсен.

Муддао эди парвозлар, юрмоқ маҳолдир – йўл керак,
Йўл – муроднинг аъмолидир, билмайсен – карахт тургайсен.

Бир ёриқ қайиқдадирсен, бул қайиқ даштда муқим,
Қайтмас уммонни изларсен, бекор чиғаноқ тергайсен.

Манзил-у йўлсиз қўймагай, кўзи ёшлини ул Ҳабиб,
Кўринган касни тергайсен, кўринмаганни қарғайсен.

Фурсатни кутмас мард киши, фурсат сари боргай шитоб,
Ўзинг билмас мазгилингни соқов чўпондин сўргайсен.

Тош олиб ёрмоқ бўлурсан ул дашт мардининг бошини,
Билмагайсен, шул туришинг – чўпон қўлида ирғайсен.

Аввали мундоқ эдиким, ундоқ эмишдир охири,
Бисёр сўзларни тингларсен, бошни беҳуда ирғайсен.

Эй, ўғил, ҳаддингни бил, бул жаҳон тошлоқ азал,
Кераксиз тошни тергайсен, тошни кераксиз тергайсен.

Қачонким қисмат сангига бошни урурсан дард ила,
Қўрқмағил, ур вақтида, кейин шарт ила ургайсен.

Қачонким қисмат сангига бошни урурсан ишқ ила,
Ёрмай марҳамат кўрмайсен, ёргач рўшнолик кўргайсен.

Юзни Ҳақ сори бургайсен, ул томон – ўзингдадир,
Сабр тошин келтурурсен, ундан ўзингни қургайсен.

Илоҳо! Етгил муродга – назари тушсин Анинг,
Бўлмаса, шомга қолгайсен, тағин қайларда юргайсен.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM


БУГУН:
Ҳижрий 1442 йил
Шаъбон ойининг 4-куни,
Пайшанба –
милодий 2021 йил 18 март.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА!..

* * *

ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО...

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أَحْيانَا بَعدَ مَا أَمَاتَنَا وَ الَيْهِ النُّشُورُ *

Алҳамду-лиллоҳиллазий аҳйонаа баъда мо амотанаа ва илайҳин-нушур.

Таржимаси:

Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган ва (ўлгандан сўнг) қайта тирилиб бориш Ўзи томонга бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
(Ҳазрати Имом Бухорий, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”. Дуолар китоби, 7-боб, 6312-ҳадис.)
* * *
اَصْبَحْنَا وَ أَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّالْعَالَمِينَ *
اَللَّهُمَّ اءِنِّى أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ فَتْحَهُ
وَ نَصْرَهُ وَنُرَهُ وَ بَرَكَـتَهُ وَ هُداهُ *
وَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ ماَ فِيهِ وَ شَرِّ ماَ بَعْدَهُ *

Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллоҳи Раббил-ъоламийн. Аллоҳумма, инний ас’алука хойро ҳазал-йавми, фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатуҳу ва ҳудоҳу. Ва аъуузу бика мин шарри мо фиҳи ва шарри мо баъдаҳ.

Таржимаси:
Биз тонгга етишдик, оламлар Рабби – Аллоҳники бўлган бутун мулк-борлиқ ҳам тонгга етишди. Аллоҳим! Сендан ушбу куннинг хайри-яхшилигини, фатҳини, ёрдами-нусратини, нурини, баракотини ва ҳидоятини тилайман. Ушбу куннинг ва ундан кейинги кунларнинг шарри-ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман!

(“Сунани Абу Довуд”, “Адаб” мавзулари,
111-боб, 5084-ҳадис.)

"Дуо" (“Авроди шариф”) китобидан.
Мирзо Кенжабек таржимаси.
* * ***

🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙
Фақат қалби борлар келсин биз томон:
▶️https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙


Репост из: Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
​​Ўзбек ва афғон ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

❗️Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Самарқандда ташкил этилган халқаро конференцияга ташриф буюрган Афғонистон делегация вакиллари юртимизда амалий ташриф билан бўлиб турибди.

✅ Жорий йил 17 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

❗️ Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистон уламоларининг доимий ҳамкорликда иш тутишлари давлатлар ўртасидаги ижобий алоқалар ҳамда дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, А.Аҳмедов ўз нутқида томонлар ўртасида зиёрат туризми йўналишидаги алоқаларни йўлга қўйиш, мазкур давлатларнинг фатво идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш кабиларга алоҳида урғу берди. Суҳбат давомида замонавий таҳдидлар ва хуружлар, жумладан, экстремизм ва терроризмга қарши курашда мунтазам ҳамкорлик қилиш, халқлар ўртасидаги тинчлик ва барқарорлик йўлида биргаликда ишларни ташкил этиш каби масалалар ҳам қайд этилди.

‼️ Ўз навбатида вазир Муҳаммад Қосим Ҳалимий Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида, шу жумладан, диний жабҳада амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар уни ҳайратга солганини эътироф этди. Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган обидалар, хусусан Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши ҳамда ушбу марказ қурилиши жараёнларига юқори баҳо берди. Меҳмон Самарқандда ташкил этилган халқаро анжуман ҳамда афғон делегациясига кўрсатилган юқори даражадаги меҳмондўстлик учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлигини изҳор этди. Учрашувда халқаро конференцияда имзоланган баёнот уч мамлакат учун ҳам ижобий самаралар бериши маълум қилинди.

Мулоқот якунида меҳмонларга эсдалик совғалари улашилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Ўзбекистонга борганимда роса уялдим. Биздан 40-50 йилга олдинга кетибди. Майда шрупдан тортиб самолёт чиқаришгача етиб боришибди"

Қирғизистон президенти
Садир Жапаров


Репост из: Sirojiddin IBROHIM (YouTube)
Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида шеърият ихлосмандлари меҳрини қозонган шоир Асқар Маҳкамнинг янги нашр этилган “Ваҳдат куйи” китоби тақдимоти ўтказилди. Унда ижодкорлар, адабиётшунослар, марҳум шоирнинг оила аъзолари ва яқинлари иштирок этди.
P.S.Айрим техник сабабларга кўра тадбирни тўлиқ тасвирга олиш имкони бўлмади.


КЎРИНГ 👇

https://youtu.be/OaGogCs2w_M

Ютуб каналимизга обуна бўлинг! 👇

https://www.youtube.com/c/sirojiddinibrohim

Телеграм манзилимиз👇
@sirojiddinn_ibrohim


БУГУН:
Ҳижрий 1442 йил
Шаъбон ойининг 3-куни,
Чоршанба –
милодий 2021 йил 17 март.

* * *
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА!..

* * *

ҲАР КУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО...

اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أَحْيانَا بَعدَ مَا أَمَاتَنَا وَ الَيْهِ النُّشُورُ *

Алҳамду-лиллоҳиллазий аҳйонаа баъда мо амотанаа ва илайҳин-нушур.

Таржимаси:

Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган ва (ўлгандан сўнг) қайта тирилиб бориш Ўзи томонга бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
(Ҳазрати Имом Бухорий, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”. Дуолар китоби, 7-боб, 6312-ҳадис.)
* * *
اَصْبَحْنَا وَ أَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ رَبِّالْعَالَمِينَ *
اَللَّهُمَّ اءِنِّى أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ فَتْحَهُ
وَ نَصْرَهُ وَنُرَهُ وَ بَرَكَـتَهُ وَ هُداهُ *
وَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ ماَ فِيهِ وَ شَرِّ ماَ بَعْدَهُ *

Асбаҳнаа ва асбаҳал-мулку лиллоҳи Раббил-ъоламийн. Аллоҳумма, инний ас’алука хойро ҳазал-йавми, фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатуҳу ва ҳудоҳу. Ва аъуузу бика мин шарри мо фиҳи ва шарри мо баъдаҳ.

Таржимаси:
Биз тонгга етишдик, оламлар Рабби – Аллоҳники бўлган бутун мулк-борлиқ ҳам тонгга етишди. Аллоҳим! Сендан ушбу куннинг хайри-яхшилигини, фатҳини, ёрдами-нусратини, нурини, баракотини ва ҳидоятини тилайман. Ушбу куннинг ва ундан кейинги кунларнинг шарри-ёмонлигидан Ўзингдан паноҳ тилайман!

(“Сунани Абу Довуд”, “Адаб” мавзулари,
111-боб, 5084-ҳадис.)

"Дуо" (“Авроди шариф”) китобидан.
Мирзо Кенжабек таржимаси.
* * ***

🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙
Фақат қалби борлар келсин биз томон:
▶️https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙


Репост из: "Mahalla" telekanali
ОНАМ ВАСИЯТИ

Сағанамнинг тепасида
Қушлар учун ясанг сувдон,
Ҳар келганда сепиб туринг
Сағанамнинг устига дон.

Чунки қушлар сиздан кўра
Кўпроқ мендан хабар олгай,
Сиздан кўра кўпроқ келиб
Суҳбатлашиб бунда қолгай.

Садриддин САЛИМ БУХОРИЙ

Бизнинг маҳаллани кузатинг 👇
🏡 https://t.me/MahallaTelekanali


Репост из: Xushnudbek.uz
⚡️Янги алифбо лойиҳаси эълон қилинди

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат янги ўзбек алифбоси таклиф этилмоқда.

https://regulation.gov.uz/uz/d/31596

Асосий ўзгаришлар:

Ғ => Ḡ ḡ
Ў => Ō ō
Ш => Ş ş
Ч => Ç ç

Муҳокама 31 мартга қадар давом этади.


👉 @xushnudbek 👈


Репост из: Azon Global | Tezkor
Ғолибга аталган “Spark” эгасини кутмоқда!

Кеча Azon New Media идораси олдига мукофот учун аталган “Spark” автомобили келтирилди. Ушбу автомашина суперфинал ғолибига насиб этади.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/37511

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ


Репост из: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
ТАКЛИФНОМА

Шу йилнинг 17 мартида соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида истеъдодли шоир, таржимон Вафо Файзуллоҳнинг янги “Оқ лайлак” – “Белый аист” ва “Қоядаги дафтар” номли шеърий китобларининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Янги китоблардан шоирнинг кейинги ўн йилдаги шеър ва таржималари, рус шоирлари томонидан ўгирилган ижодидан намуналар ўрин олган.
Кечада шоир ўз шеъларидан ўқиб беради.
Азиз адабиёт мухлислари! Сизларни шеърият кечасида кутамиз!

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Сайт I Телеграм I Фейсбук


❗️Cамарқанд вилояти ҳокими Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазирлиги мукофоти билан тақдирланди

Самарқандда ўтказилган «Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти» мавзусидаги халқаро анжуманда совға алмашиш чоғида Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Қосим Ҳалимий вилоят ҳокими Эркин Турдимовга вазирликнинг эсдалик медалини топширди.

Вазирнинг қайд этишича, Эркин Турдимов ушбу вазирлик медалига сазовор бўлган илк ўзбекистонликдир.

©️Xabar.uz

@mirzo_kenjabek
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙
Фақат қалби борлар келсин биз томон:
▶️https://t.me/joinchat/AAAAAETzHEzluSXPTKd2EA
🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙🍃🌙

Показано 20 последних публикаций.

897

подписчиков
Статистика канала