Rustam MIRVOHID ijodi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Gap ostida qolmay desang - so'z ustida ishlash kerak...
Muallifga savollaringiz, taklif va mulohazalaringiz boʻlsa, ushbu manzilga yoʻllashingiz mumkin.👇
@I_Rustam_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Онажоним"

✍🎙 Рустам Мирвоҳид

@Rustam_Mirvokhid


Бугун Рақамли технологиялар вазирлигида режалаштирилган ижодий учрашув юқори савияда ташкил этилди. Тадбирда “Рақамчи қизлар даврасида нима шеър ўқисам экан?..” деган ўйлов сўнгида “Замонавий ошиқ изҳори” деган шеъримизни ўқиётган жойимиздан парча:

Хаёлим хаёлингга интеграция қилсам,
Гардингни суриб кўзга мотивация қилсам.
Кўнглинг инжа кўзгудир, ногоҳ дарз кетмасин деб –
Жонимдан ғилоф айлаб ламинация қилсам...

Бўлсанг-да минг бўлакка, дил боғланмас бўлакка,
Ҳажринг тиғлари охир етиб борди суякка.
Ёзғирсам ҳайрон бўлма, керак бўлса Фалакка –
“Васлинг бермади!” дея аппеляция қилсам...


Ҳар тугул қаловини топишга ҳаракат қилдик).

@Rustam_MIRVOKHID


Эртага эълондаги макон ва замонда қадрдон шоир оғам Фаҳриддин Ҳайит ва камина иштирокида ижодий учрашув режалаштирилмоқда.

Вақт топиб қадам ранжида қилсангиз, яна бир олов даврадан🔥 баҳраманд бўласиз!

@Rustam_MIRVOKHID


Воҳ, зариф ўйлар эдинг-ку... ўйиқасд қилдинг нечун,
Оҳ, латиф куйлар эдинг-ку... куйиқасд қилдинг нечун?

Сен назмнинг кўҳна рўйин янгича нақш айладинг,
Сўнг пичоқ тортиб баногоҳ... рўйиқасд қилдинг нечун?

Унда этдинг жон талошу бунда диллар қонталош,
Бир муаттар боғни пайҳон - бўйиқасд қилдинг нечун?

Кетма-кет чиқди китобинг... мисли тўй устина тўй,
Ўзга ўт қўйган куёвдай... тўйиқасд қилдинг нечун?

Тонгла маҳшар бўлганидай шумхабардан қалб аро -
Субҳидам дарз кетти йўллар... кўйиқасд қилдинг нечун?

"Ассалом, дорнинг оғочи..." деб эдингми сўнгги дам,
Сен ўзингмас, асли бизга суиқасд қилдинг нечун?!

10. 11. 24 й.

©️Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID


Репост из: Мирзо Кенжабек ижодхонаси
ЎЛИМНИ ЧАҚИРМАНГ
Шеърда ўз ўлими манзарасини чизиб, ўлимдан сўзловчи шоир дўстларимизга бағишлов

Ўлимни чақирманг, шоир дўстларим,
Фаришта “Омин” дер ҳар бир ниятга.
Ўпинг Навоийнинг оёқ изларин,
Шоирлар номзоддир абадиятга.

Некбинлик, матонат – шоирга шиор,
Сўздан ҳаёт топсин ўлик халойиқ.
Ўлимга пешрав не аъмолимиз бор?
Не буюк иш қилдик ўлмоққа лойиқ?!

Шеърият – адолат, ҳақиқат жанги,
Нурдан совут кийиб киринг бу жангга.
Кимки ҳаёт берса қалбларга мангу,
Ўлим ярашади фақат ўшанга!

Ўлим – мўъмин учун туҳфа ва тортиқ,
Ўлимдан бошланар Ҳақнинг висоли.
Биз ўлсақ, бир фазл бўларми ортиқ,
Дунё донолардан қоларми холи?

Биз ўлсак, қуёш, ой тутилармиди?
Мотам тутармиди мазлум коинот?
Жаҳон разолатдан қутулармиди,
Олам топармиди зулмдан нажот!

Ҳақ сўз – дор остида марднинг қасдидир,
Марднинг марг чоҳида янграр хандаси.
Бизнинг ҳар лаҳзамиз – дорнинг остидир,
Бизнинг ҳар онимиз – жаллод кундаси.

Ўлимни фикрланг, қўрқмай ажалдан,
Лекин “ўламан” деб ҳайқираверманг.
Ўлим ҳар кимни ҳам топар азалдан,
Бас, тезлаб ўлимни чақираверманг.

Иссиқ нафас қилсин фарзанди Одам,
Шундай улуғ қилинг мақсад, ниятни,
Ўлим чангалида турганда олам,
Ҳаётга қайтаринг башариятни!

Гарчи қўлингизда эмас, лек руҳан
Ўлимга ҳеч таслим бўлманг, дўстларим!
Яшанг шундай буюк шижоат билан,
Ўлгандан кейин ҳам ўлманг, дўстларим!

Ўлимни чорламанг, тутинг қўлимни,
Нур тўлсин номаи аъмолингизга.
Дўстлар, ўз ҳолига қўйинг ўлимни,
У ҳам сизни қўйсин ўз ҳолингизга!..

Мирзо Кенжабек
2020, 2-5 апрель.
(Ҳижрий 1441 йл, 8–11 шаъбон.
Пайшанба–якшанба.)

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Инсонга кўп керакмас...

Инсонга кўп керакмас:
излаб, топса бўлгани.
Жуфт ибтидо бўлса, бас,
Битта –
дўст
ва бир –
ғаним…

Инсонга кўп керакмас:
Олдга элтса сўқмоқ йўл.
Волидаси яшаса,
Яшаса у – кўп ва хўб.

Инсонга кўп керакмас:
Чақмоқдан сўнг –
тин олиш.
Мовий туман парчаси.
Бир – яшаш.
Ва бир – ўлиш.

Ҳар тонг келса рўзнома –
Одамий зотига хос.
Ва бир дона сайёра:
Она замин!
Шу, холос.

Ва орзу тезлик ҳақда
Ва йўл юздузлар аро.
Бу, аслида, –
кам жуда,
Бу, умуман –
ҳеч вақо.

На олий мукофот, на
Сарбаланд бир шоҳсупа.
Керакмас
кўп
инсонга.
Уйда кимдир кутса, бас.

1973 й.

©️Роберт Рождественский

Рустам Мирвоҳид таржимаси.

@Rustam_MIRVOKHID

976 0 16 3 14

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Усмон Азимдан кескин ва кескир жавоб!

@Rustam_MIRVOKHID

604 0 11 8 12

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Куни кеча Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида ўтказилган ижодий учрашувдан ёрқин лавҳалар ⚡🔥.

@Rustam_MIRVOKHID


Шеър айтсак – гул қизлар шошилиб қолса,
Паноҳ истаб кўзлар шошилиб қолса.
Оҳ, ўша кўзларнинг тубига чўккан –
Тегманозик ҳислар шошилиб қолса.

Кўприк ости хавфли турма, дейдилар,
Киприк усти хавфли юрма, дейдилар,
Қўрқмайин шеър айтсак даврада агар –
Юзлаб лабу юзлар шошилиб қолса.

Қўшиқ эшитимли нақоратидан,
Айланай шоирлар маҳоратидан,
Сел бўлиб сўзларнинг ҳароратидан –
Пешонада тузлар шошилиб қолса.

Ўқийверсанг – тоғлар кетса сесканиб,
Юраклардан доғлар кетса сесканиб,
Чидолмайин боғлар кетса сесканиб –
Райҳону ялпизлар шошилиб қолса...


П/с: Куни кеча Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида биз шоирлар билан режалаштирилган ижодий учрашув жуда самимий руҳда ва юқори савияда ташкил этилди.

Фурсатдан фойдаланиб, ташаббускор Агентлик раҳбарияти ҳамда мутасаддилари, хусусан, Наибахон Азизходжаева Мамадалиева ва ёнимизда бўлган барча яхшиларга чуқур миннатдорчиликни изҳор қиламиз!

@Rustam_MIRVOKHID


Бугун эълондаги макон ва замонда камина ҳамда ижодкор укаларим: Навоийлик Алишер, Бурҳон Раҳматлар билан ижодий учрашув режалаштирилмоқда.

Вақт топиб қадам ранжида қилсангиз, олов даврадан🔥 баҳраманд бўласиз!

@Rustam_MIRVOKHID

839 0 11 6 12

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Oʻzbek tilining xorijlik doʻstlari" turkumidan. Eulogio Crespin (AQSh)

Keling, sizni Ona yurt uchun
Fidolar bir tinglab quvonsin.
Bu quvonchdan lekin bir umr
Judolar ham tinglasin, yonsin.

O‘z elati mehridan dilin
Yot tutganlar sizni eshitsin.
O‘z yurtida o‘z ona tilin
Unutganlar sizni eshitsin!

Erkin Vohidov

P/s: 21-oktabr – O‘zbek tili bayrami kuniga bag‘ishlangan davlat tadbirida ishtirok etgan ushbu Amerikalik oila vakillari qatorida boshqa xorijliklarni ham tadbirga tayyorlashda kaminaning ham kamtarona hissasi borligidan xursandman.


@Rustam_MIRVOKHID


ТАКЛИФНОМА

Бугун 17 октябр соат 15:00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида атоқли арузнавис шоир, асл сўз заргари,
устозимиз Мавлоно Набихон Чустий таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган адабий-мусиқий тадбир доирасида янги нашр қилинган "Чустий сайланмаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, барча ғазалхон ва арузнависларни мазкур замондаги маконга таклиф
қиламиз.

@Rustam_MIRVOKHID


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
УСТОЗ

Устоз дегани улкан қалб дегани, биродар,
Мустаҳкам асаб, нозик таъб дегани, биродар.
Ҳар соҳани томиру ҳаётни юрак, десак,
Ундан бунга қон ҳайдар зарб дегани, биродар.

Устоз дегани сенга мурғак чоғингдан ҳамдам,
Ақлинг пилигига ўт улашгувчи бир шамдай,
Сочларингни тафт ила силагувчи кафт ҳамда
Пешонангдан жим ўпар лаб дегани, биродар.

Устоз дегани, хуллас, ҳурмати ғоят кабир,
Маърифат учун қалқон, жаҳолат учун жабр,
Бу Зотларнинг Аллоҳга яқинлиги бор, ахир,
“Мураббий”нинг ўзаги “Раб” дегани, биродар.

©️Рустам МИРВОҲИД

Яратганга яқинларим, айём муборак!

@Rustam_MIRVOKHID


Репост из: Rustam MIRVOHID ijodi
Ривоятларга кўра, бир одам Александр Македонскийга савол берибди:
«Олампаноҳ, халқ орасида бир бахсли мақол юради - «Устоз отангдай улуғ» ва «Устоз отангдан улуғ»? Мана шу икки мақолдан қай бири тўғри, нима деб ўйлайсиз?»
Шунда тахт устида ўтирган буюк саркарда бир оз ўйга толиб шундай жавоб берибди:
«Биласизми, падари бузрукворим Филип 2 менинг осмондан ерга тушишимга сабабчи бўлган тенгсиз зот, устозим Арасту эса мени осмонлар қадар юксалишимнинг боиси бўлган буюк инсон, бас, «Устоз отангдан улуғ» деган ҳақли эътирофга қўшиламан!».
Балки, бу ривоятда бироз бўрттириш, муболаға бордир, лекин устозларнинг нақадар беназир зот эканлигига яна бир далил бўлса, ажаб эмас.
Азизлар, нима бўлганда ҳам, оталаримиздай бизга устоз бўлган, устозларимиздай бизга оталик қилган мунис МУАЛЛИМЛАРИМИЗ - УСТОЗЛАРИМИЗ ҳамиша бор бўлишсин!. Уларга бошимиз ерга теккунга қадар таъзимдамиз!.


БайраМуборак!!!

@Rustam_MIRVOKHID


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кел, чиқ, дарсдан ташқари,
Ойдан, Марсдан ташқари,
Севдим ҳаддан ташқари -
Мен сенга мутаассиб,
деган сатрлар қанотида "Маданият ва маърифат" каналининг "Дарсдан ташқари" кўрсатувида меҳмон бўлдик. Унда Абдулла Қодирий номидаги Ижод мактаби ўқувчилари билан болаликка қайтиб дилдан суҳбатлашдик, шеърлашдик...
Фурсатдан фойдаланиб, таклиф учун гўзал, самимий бошловчимиз Муҳаббат Халиловага чуқур миннатдочилигимизни билдирамиз.
Қимматли вақтингизни аямай томоша қилсангиз хурсанд бўламиз, марҳамат!

@Rustam_MIRVOKHID


...Rustam Mirvohid betakror shoir, sodiq do‘st, gapi bilan ishi bir inson. U hayotdagi kabi she'riyatda ham qaddi tik, so‘zi dangal, harakati dadil. So‘zlarni tanlashni biladi, so‘zni his qila oladigan hassos ijodkordir.

Qayerda, qaysi lavozimda ishlasa ham u she'riyatdan zarracha uzoqlashmadi, aksincha yana-da bog‘landi.

Olam aro har kishi o‘ziga xos bo‘lgani kabi Rustamning ham boshqalarga o‘xshamaydigan ijodi bor, chin shoirlar har kun tug‘ilmaydilar.

Tug‘ilgan kuningiz qutlug‘ bo‘lsin!

G‘ofir Hamro, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi


Batafsil...


АЙТИШУВДАН ПАРЧА

- Гўзал кўп, лек ақалли
Кезсанг Шош, Исфара... ни.
Тополмайсан, "ақлли",
Мендаги истарани.

- Шу тахлит мард кўп, неча
Келсанг Шош... Хоразма.
Топилмайди, ойимча,
Мендаги хариз(и)ма.

24. 09. 2024 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID


КУЗАТИШ

Ҳеч кимга кўринмай, деб
Инсон “ин” солар зимдан.
Ўша инсонга ҳам лек
Кимдир син солар зимдан...

8. 09. 2024 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID


Репост из: NAVQIRON
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ONAJONIM

𝐒𝐡𝐚𝐱𝐫𝐢𝐲𝐨𝐫𝐛𝐞𝐤 𝐎𝐬𝐭𝐨𝐧𝐛𝐞𝐤𝐨𝐯🎙️

Rustam Mirvohid_so’zi
Shuhrat Daryo_musiqasi

𝐍𝐀𝐕𝐐𝐈𝐑𝐎𝐍 т𝕧 👇

@navqironguruhiofficial


МУБОРАКБОД

Дейдилар, жаннатда барча эркакнинг
Ёши баб-баробар - 33 эмиш.
Чунки, "33 ёш - ақлу билакнинг
Энг етук палласи" - боболар демиш.

Тилак айтгим келди бой бермай онни,
Узукка кўз мисол муштарак бўлсин:
Бу жаннатмаконда эркин замоннинг -
33 йиллиги муборак бўлсин!

31. 08. 2024 й.

©Рустам Мирвоҳид

@Rustam_MIRVOKHID

Показано 20 последних публикаций.