--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
"ЭЙ АЛЛОҲ!" "Осмонлар ва Ердаги (барча)
жонзот (ҳожатларини)
Ундан сўрар. Ҳар куни У (тинимсиз)
фаолиятдадир. Агар денгиз қутурса, бўронаар авжига чиқса, кемадаги кишилар "Эй Аллоҳ!" дерлар.
Агар саҳродаги киши адашиб қолса, карвон йўлини йўқотса, туядагилар йўлда саросимага тушса, "Эй Аллоҳ!" дерлар.
Агар бахтсизлик рўй бериб, фалокат содир бўлса, мусибатга дучор бўлган бечоралар "Эй Аллоҳ!" дерлар.
Агар талабгорлар қаршисида эшиклар ёпилса, тиланчилар юзларига парда тўсилиб, унут бўлиб кетсалар, "Эй Аллоҳ!" дерлар.
Агар ҳийлалар иш бермаса, йўллар торайган бўлса, орзулар тугаб қолса, арқонлар узилиб кетса, "Эй Аллоҳ!" дерлар.
Агар шу кенг ер сиз учун торайиб кетса, нафсингиз машаққатларни кўтара олмай қолса, сиз ҳам "Эй Аллоҳ!" денг.
Шеър:
Замон гажиб сўнгакларимни
Замин юзин қопласа ғубор,
Муножотим бўлдинг дилимда,
Муножотга айландим хушҳол.
Субҳидамда номингни айтиб,
Истар бўлсам Сени телбавор,
Яна тонгга келурман қайтиб,
Табассумга айланар изҳор.
Яхши сўзлар, самимий дуолар, юракдан чиққан нидолар, айбсиз кўзёшлар, ғамли зорланишлар Унга кўтарилади.
Саҳар вақти очилган кафтлар, ҳожат пайти кўтарилган қўллар, зулм кўргач йиғлаган кўзлар, мусибат чоғи сўраган қалблар Унга интилур.
Тиллар Унинг номи ила куйлайди, сўзлайди, ёрдам сўрайди, нидо қилади. Қалблар Унинг номи ила хотиржам бўлади, кўнгиллар таскин
топади, ҳислар сокин бўлади, асаблар тинчланади, эс-ҳуш ўзига келади, ишонч қарор топади.
"Аллоҳ бандаларига меҳрибондир". Шуро сураси 19-оят
"Аллоҳ " исмларнинг энг гўзали, ҳарфларнинг энг чиройлиси, сўзларнинг энг тўғриси, калималарнинг энг бебаҳосидир.
"Унга тенг бирор зотни билурмисиз?! ( Марям сураси 65-оят).
"Аллоҳ " беҳожатлик, боқийлик, қувват, нусрат, азизлик, қудрат, ҳикмат демакдир.
"Бугун подшоҳлик кимникидир?" Воҳид (ягона)
ва Қаҳҳор (ғолиб)
Аллоҳникидир.(Ғофир сураси 16-оят)
"Аллоҳ " лутф, иноят, ёрдам, мадад, муҳаббат, эҳсон демакдир.
"Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. (Наҳл сураси 53- оят).
Аллоҳ жалолат, азамат, ҳайбат ва куч-қудрат эгасидир.
Шеър:
Саҳар чоғи тўкиламан сажжодага Бир пок ҳарфинг илинжида титрар қалам.
Оқиб кирар зикрларинг дил хонага
Оразинадан нур эммоққа маҳтал мен ҳам...
Аё Раббим!!! Қудратингга йўқдир тараф,
Йўқ тирик жон остонангга чўкмаган тиз
Бир бор раҳмат нигоҳила боқсанг қараб,
Минг йил қуриб ётса, тирик яна илдиз
Эй Аллоҳ, изтироб вақтида тасалли бер, ғамнинг мукофоти қилиб сурур юбор, хавф пайти омонлик етказ.
Эй Аллоҳ, қалб оташини ишонч музи билан совит, кўнгил чўғини имон суви билан ўчир.
Эй Раббим, бедор кўзларга уйқу, изтиробли қалбларга сукунат бер. Уларга мадад бер. Эй Раббим, саросимага тушганларни Нуринг тамонга, йўлдан адашганларни Йўлинг томонга, ҳидоятдан тойганларни ҳидоятингга бошла.
Эй Аллоҳ, васвасаларни чин тонг нури билан кетказ, қалб хатоларини ҳақиқат қўшини ила мағлуб эт, шайтон ҳийлаларини фаришталаринг жамоаси ёрдамида қайтар.
Эй Аллоҳ, биздан ўкинч ва ташвишни, нафсларимиздан изтиробни кетказ.
Хавфдан паноҳ сўрасак, фақат Сендан сўраймиз, фақат Сенга суянамиз. Сенгагина таваккал қилиб, ёрдамни фақат Ўзингдан тилаймиз. Сен бизнинг дўстимизсан.
ДОКТОР ОИЗ ҚАРНИЙ
«ЎКИНМА» китобидан--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланинг 👉
t.me/JUMA_MAVIZALARI