--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
ҒАЗАБ ҚИЛМА ЖАННАТИЙ
БЎЛАСАН.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Менга насиҳат қилинг”, деди.
- Ғазаб қилма! - дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ҳалиги одам илтимосини бир неча бор такрорлади.
- Ғазаб қилма! - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам”. (Бухорий ривоятлари).
Ҳадисдан олинадиган сабоқлардан баъзилари.
• Ғазаб барча ёмонликнинг бошидир
Насиҳат сўровчи саҳобий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ғазаб қилма!” деган каломни эшитди ва қабул қилди. Бироқ шу лўндагина ҳикматли сўз билан кифояланмасдан яна ва яна насиҳат сўради. Улуғ саҳобий жаннатга киришдек улуғ мақсади учун бундан-да етукроқ ва фойдалироқ кўрсатма олмоқчи бўлган эди. Бироқ у ҳар гал “Насиҳат қилинг”, - деганида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир хилда “Ғазаб қилма!” насиҳатини эшитарди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мазкур насиҳатни такрор-такрор қайтаришлари билан агар тўлиқ идрок этиб амал қилинса, шунинг ўзи етарли эканини таъкидладилар.
Оқил мўмин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлари таъсирида у зотнинг мақсадларини англади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан насиҳат сўраган саҳобий айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларини фикр қилиб, шундай хулосага келдим: ғазаб дунёдаги жамики ёмонликни ўзида жамлар экан”. (Аҳмад ривоятлари).
Яъни ғазабини енга олган киши барча ёмонликни тарк этган бўлади. Барча ёмонликларни тарк этган киши эса жамики яхшиликка эришган ҳисобланади.
Сизга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин, Ё Расулуллоҳ! Пок Парвардигор сизни энг гўзал мукофотлар билан тақдирласин! Сиз бизга ҳусни хулқни ўргатдингиз. Барча ёмонликнинг калити бўлмиш хавфли хислатдан огоҳ этдингиз...
• Ғазабнинг ҳалокатли оқибатлари
Жиззакилик бемаза хулқ, ёмон табиат ва ҳалокат келтирувчи қуролдир. Ғазабга қул бўлган банда, унинг хунук оқибатларидан қочиб қутулолмайди. Бу кўнгилсиз оқибатлар аввало унинг ўзига, иккинчидан эса жамиятга зарар келтиради.
Ғазабнинг кишига етказадиган зарарлари жисмий-моддий, хулқий-маънавий ва руҳий-диний йўқотишлардан иборат.
Сиз дарғазаб кимсанинг ҳолатини кузатсангиз, бунинг моҳиятини тўла-тўкис англаб етасиз. Унинг ранги ўзгаради, қони қайнайди, томирлари бўртади, бармоқлари калтирай бошлайди, ҳарақатларидан маъно кетиб, оғзидан боди кириб, шоди чиқади. Ғазабдан ўзини йўқотиб қўйган одамнинг тилидан хунук ҳақоратлар ёғилади. Баъзан оғзидан куфр сўзлари ҳам чиқиб кетади. Устига-устак, унинг жоҳилона ҳатти-ҳаракати туфайли молу жонига зиён-заҳматлар етади.
Ғазабнинг жамиятга зарари: ғазаб қалбларда нафрат уйғотади, ғаламисликка ундайди. Охир-оқибат у ўзига қул бўлган кишини бошқалардан ажратиб олади. Ғазабу нафратга тўлган қалб ўзгалар мусибатидан қувонади. Пировардида, одамлар орасига зулм оралайди. Яқинлар алоқаси узилади, ёру-дўст ораси бузилади. Ҳаёт издан чиқади.
• Инсон ғазаб устида қилиб қўйган ишларига ҳам жавоб беради.
Киши ғазаб ҳолатида бировнинг қийматли нарсасига зиён етказиб қўйса, тўлайди. Ғазаб пайтида бир жонни қасддан ўлдирса, қасосга рўбарў қилинади. Оғзидан куфр калимаси чиқиб кетса, муртад бўлади. У тавба-тазарру қилмоғи шарт. Ичган қасами ҳам, айтган талоғи ҳам ўтади. Яъни дарғазаблиги унга тўсиқ бўла олмайди.
Ал-Вофий фий шарҳил арбаийн ан-нававийя китобидан олинди
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI