-- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
9. САОДАТГА ЭРИШИШ ДУОСИ
اللهم أرنا الحق حقا وارزقنا اتباعه وأرنا الباطل باطلاً والهمنا اجتنابة وأرنا الأشياء كما هي حقها
Аллоҳумма аринал ҳаққо ҳаққон варзуқнат тибаъаҳу ва аринал батила батилан ва алҳим нажтинабаҳу ва аринал ашя а кама ҳия ҳаққуҳа.
Маъноси:
«Ё Аллоҳ! Бизга тўғрини тўғри қилиб кўрсат ва унга эргашишни насиб эт. Эгрини эгри қилиб кўрсат, ундан қочишни бизга илҳом айла ва нарсаларнинг ҳақиқатини асли каби кўрсат».
Шарҳ:
Бу имтиҳон дунёсида барча хатолар бор нарсани ўз ҳолича кўролмаслик сабабли содир бўлади. Инсон тўғрини тўғри деб кўрса, ҳеч бир вақт хато қилмайди. Эгрини ҳам эгри деб кўрса, ҳеч бир замон унинг ортидан кетмайди. У ҳолда бу муборак дуо барча ютуқларнинг асосини ташкил этади. Ҳақни ҳақ, ботилни ботил деб кўрмоқ, нарсаларнинг ҳақиқатини аслидек кўрмоқ илм ва маърифат ўзагидир. Тарихда кўп инсонлар ҳақ бўлган набийларга ишонмагани сабабли хатога йўл қўйиб, куфр йўлидан кетишган.
Ҳақ аҳлини кўрмоқ ҳидоят нурига эришишнинг ифодасидир. Бу муборак дуо ҳар доим ҳар банданинг Раббисидан исташи ва кўз олдида тутиши зарур бўлган дуодир.
Инсондаги нафс, ваҳима ва шайтон васвасаси ҳақиқатни кўришдан узоқлаштиради. Моддий ва маънавий илмларнинг энг буюк бўлгани нарсаларнинг ҳақиқатини кўра олиш неъматини Аллоҳдан сўраш лозим. Шу маънода бу муборак дуо ҳаёт қадар қимматлидир. Чунки ҳақиқатни кўра олиш билан саодатга эришилади. Ҳақиқатни кўрмаган кўзлар инсонни доимо фалокатта судрайди.
«ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг МУБОРАК 101 ДУОЛАРИ» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI