https://telegra.ph/ABDULLA-ORIPOV-02-05
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
АБДУЛЛА ОРИПОВ
عبد الله عارفوف
Ўзбек шеъриятининг улкан намояндаси, давлат ва жамоат арбоби.
Истиқлол Абдулла Орипов ижодида исломий-маърифий мавзу талқини билан боғлиқ янги асарларнинг туғилишига сабаб бўлди. Шулардан бири – «Ҳикмат садолари» туркуми. Алишер Навоий «Ар-баъин»и йўлида шоир дастлаб муборак қирқ ҳадис мазмунида шеърлар ёзди. Ушбу туркумга кирган шеърлар Қуръони карим сураларига ҳамда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларига ҳар жиҳатдан мувофиқ. Уларда яхшиликка чорлов, ёмонликдан қайтариш марказий ўрин тутади. «Ибодат», «Меърож», «Ваҳий», «Ҳордиқ», «Ибрат», «Билол Ҳабаш» сингари шеърлар соғлом эътиқодни тарбиялашга хизмат қилади. «Ҳордиқ» шеърида тасвирланишича, Араб саҳросидаги карвонда келаётган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тақир жойда, тўшаксиз ҳордиқ чиқармоқни ихтиёр этадилар. Бундан таъсирланган саҳобалар «Ё, Расулуллоҳ, ҳеч қурса бўйрада ётинг!» дея илтижо қиладилар.
Расулуллоҳ деди: Ўйламанг, асло
Фанодан мен роҳат кутаётирман.
Бу дунё дарахтнинг сояси гўё,
Мен ундан от миниб ўтаётирман.
Шеърда дунёга кўнгил берманг, у ўткинчи. Фурсатни ғанимат билинг, фоний дунёнинг қийматини англанг, деган теран моҳият ифодаланган. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам дунё ҳашаматига – юксак саройу олтин тахтга ружу қўймаганлар. Ривоят қилинишича, сафарларидан бирида толиққач, бир туп дарахтга суяниб дам олганлар. Сўнг ўша дарахтии кестириб ташлаганлар. Абдулла Орипов ана шу тарихий воқеани қуйидагича ифода этади:
Расул амр қилди: кесинг дарахтни,
Уйламанг, борлиққа йўқдир ҳимматим.
Пайғамбар дарахти бергай деб бахтни,
Сиғиниб юрмасин унга умматим.
Улуғ саҳоба Билол (р.а.) нинг муборак рангини хол қилиш учун жаннат ҳурлари талашиши ҳақида ҳадис бор.......ДАВОМИ ПАСТДА
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланинг
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI
Тўлиқ ўқиш учун 👇 босинг.