--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ --
ЖУМА КУНИ ЁМҒИР ДУОСИ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз минбарда хутба ўқир эдилар. Мўминлар бошига қуш қўнган инсонлардай қимир этмай қулоқ солишарди. Шу пайт ҳовлиқиб бир одам кириб келди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари! — дея овоз берди ўтирмасиданоқ.
Масжиддагилар унга ўгирилиб қарашди. Расулуллоҳ ҳам сўзларини кесдилар.
— Молларимиз, ҳайвонларимиз паришон бўлди. Чорасиз қолдик. Оллоҳга дуо қилинг, бизларга ёмғир берсин!— деди ҳалиги киши.
Ҳамманинг кўнглидаги гапни айтган эди у. Жанобимиз бир сўз демасдан, юзларини кўкка чевирдилар, қўлларини кўтардилар. Бу вазиятнинг гувоҳлари кейинчалик Расулуллоҳни таърифлашаркан, қўлларини шу даражада кўтардиларки, қўлтиқларининг остидаги оқликни кўрса бўларди, дейишган.
— Оллоҳим, бизларга ёрдам қил, ёмғир юбор!.. Оллоҳим, бизларга ёрдам қил, ёмғир юбор!.. Оллоҳим, бизларга ёрдам қил, ёмғир юбор!.. Оллоҳим, қулларингни сувга қондир, ҳайвонларга сув бер, раҳматингни атрофга ёй, ўлик ҳолига келган бу шаҳрингга ҳаёт эҳсон эт!..
Севикли Пайғамбаримиз дуо қиларканлар, неча ҳафталардан бери ёмғир кутиб, кўзларини кўк юзидан узмаган инсонлар жону дилдан омин деб туришарди.
Кейин Расулуллоҳ хутбани тугатдилар. Минбардан тушиб келиб, намоз ўқиб бердилар.
Ўша куни жума намозига кираётганда охирги марта яна осмонни кўздан кечирганлар ёмғирдан дарак берадиган кичкинагина ҳам аломат топмай афсус ила бош чайқашган эди. Расули акрам саллоллоҳу жанобимиз дуоларининг ортидан кўк юзида булутлар бирдан ҳаракатга тушиб қолди. Ҳатто бир булут худди ортидан биров қувлаётгандай шошиб кела бошлади. Келгани сари катталашар, катталашгани сайин Мадина устини қоплаб борар эди.
Ниҳоят, масжиддан чиққан мўминлар ҳавода бир шабада исини туйишди. Бу шабада ёмғирнинг муждачиси эди. Юзларига севинч балқди, кўнгиллар нашъага тўлди. Тасир-тусир ёға бошлаган ёмғир бир онда ҳавони ўзгартириб юборди.
Ўша пайтда ўн саккиз ёшли тиғдай бир йигит бўлган Анас (р.а.) у кунни эслаб: «Уйларимизга шалаббо бўлиб кириб борганмиз», деган. Бу билан ўша ёмғир селдай келганини билдирган эди. Хутба чоғи бир одамнинг масжидга кириб айтган гапию Пайғамбаримизнинг дуолари ўша куни хонадонларда роса суҳбатга мавзу бўлди.
У кун ўтди, эртаси ҳам ўтди, тўла бир ҳафта ҳам ўтди, аммо ёмғир на тинди, на суръати камайди. Томлардан оқиб кетди, йўллар юриб бўлмайдиган ҳолга келди. Атроф балчиққа тўлди.
Мўминлар яна жума намозига йиғилишди. Хутба бошланди. Шу пайт яна аввалги эшикдан, эҳтимол яна ўша киши кириб келди.
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари!.. — дея хитоб қилди.
Жанобимиэ яна суҳбатдан тўхтаб, у одамга қарадилар. Бошқалар ҳам ўгирилишди. У сўзида давом этди:
— Уйларимиз қулади, молларимиз ўлди, йўллар абгор ҳолга келди. Парвардигорингизга дуо этинг, ёмғирни тўхтатсин!
Расулуллоҳ қўлларини кўтардилар.
— Оллоҳим, атрофимизга ёғдир, устимизга эмас! Оллоҳим, тепаликларга, тоғларга, яйловларга, ўтлоқларга ёғдир!.. — дея дуо қилдилар.
Дуодан тўхтаган заҳотлари тепадаги булутлар тешилиб, худди кийимдек чок-чокидан сўкила бошлади. Салдан кейин қуёш кўринди.
Булутлар Мадинани айланасига қуршаб олган, очилиб қолган кўк юзи мовий тусли бир тожга ўхшаб қолган эди.
Шу ҳодиса ҳақида хабар берганлар осмоннинг у ҳолини «...ка-аннаҳу иклилун» (худди бир тождай) деб таъриф қилишган.
Шаҳар атрофида ёмғир суръатини камайтирмай давом этарди. Тоғларга, водийларга, яйловларга... челаклаб қуярди. Қачондан бери сувсизлиги билан машҳур бўлган Қанот водийида ҳам бир ой сув шарқираб оқди.
«Саодат асри қиссалари» дан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI