--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
МАСЖИДДА ИЛМ ТАЛАБ
ҚИЛИШГА ТАРҒИБ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан Қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охиратидан ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакина тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталарқуршаб олади ва Аллоҳ ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. Кимни амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар» (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Ушбу ҳадисда «Аллоҳнинг уйлари»дан мурод масжидлардир. Демак, масжидлардан бирида ўтириб, Аллоҳнинг Китоби Қуръони Каримни тиловат қилган, уни ўрганган одамлар ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган қуйидаги тўртта буюк даражаларга эришадилар:
1. «Албатта, уларнинг устига сакина тушади».
«Сакина», яъни сокинликдан олинган бўлиб, қалб хотиржамлиги, барча тарафдан сокинлик-хотиржамликни англатади.
2. «Уларни раҳмат ўраб олади».
Масжидда Қуръони Карим тиловат қилиб, унинг маъно ва ҳукмларини ўрганаётган кишиларни Аллоҳнинг раҳмати ўраб олади.
3. «Фаришталар қуршаб олади».
Масжидда Қуръон тиловат қилаётган, уни ўрганаётган кишиларни ҳатто фаришталар ҳам қуршаб олишади.
4. «Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади».
«Аллоҳнинг ҳузуридагилар» - «Малаъул аъло» «олий тоифа», яъни улуғ фаришталар. Бу энг олий мақомдир. Тўпланиб Қуръон тиловат қилган, уни ўрганиб турган қавмларни Аллоҳ таоло ўша олиймақом зотлар билан бирга зикр қилар экан.
«МАСЖИД ОДОБЛАРИ»
китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланинг
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI