https://telegra.ph/NAFSNI-POKLASH-UCHUN-ЎҚILADIGAN-DUO-01-28
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
НАФСНИ ПОКЛАШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Дуонинг ўқилиши.
"Аллоҳумма инний аувзу бика минал ъажзи вал касал, вал жубни вал бухл, вал ҳароми ва ъазаабил қобр. Аллоҳумма аати нафсий тақвааҳаа ва заккиҳаа, анта хойру ман заккааҳаа, анта валийюҳаа ва мавлааҳаа. Аллоҳумма инний аувзу бика мин ъилмил лаа янфаъ, ва мин қолбил лаа яхшаъ, ва мин нафсил лаа ташбаъ, ва мин даъватил лаа юстажаабу лаҳаа".
Дуонинг маъноси.
"E Аллоҳ! Ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, ўта қариб (ночор аҳволда) қолишдан, қабр азобидан паноҳ беришингни сўрайман. Ё Аллоҳ! Нафсимга тақвосини бер, уни покла. Зеро, Сен (нафсни) покловчиларнинг энг яхшисисан, унинг валийси, хожасисан. Е. Аллох! Фойда бермайдиган илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймайдиган нафсдан, ижобат бўлмайдиган дуодан паноҳ беришингни сўрайман"
Дуодаги сўзлар шарҳи.
Ожизлик — тоат-ибодатга жисмоний куч-қувват етмаслиги.
Дангасалик — солиҳ амалларга эринчоқлик. Бунда моддий қувват бўлади, аммо маънавий қувват, яъни, ирода етишмайди ёки суст бўлади.
Қўрқоқлик — нафс ва шайтонга қарши курашишдан чўчиш ёки миллатини, оиласини, молини ҳимоя қилиш учун душманга йўлиқишдан қўрқиш, журъатсизлик, қатъиятсизлик.
Бахиллик — бойлигини Аллоҳ розилиги йўлида сарфламаслик, бойликни севиш, зарур жойларга ишлатмасдан мол тўплайвериш.
Ўта қариб қолиш — ёши кексайиб, жисмонан ва маънан ожиз қолиш, ўзини эплай олмаслик.
Қабр азоби — қабрдаги торлик, зулмат, ёлғизлик, илон, чаён ва шу кабиларнинг озори, қабр азобига сабаб бўладиган ғийбатдан, бавлдан покланмаслик ва ҳоказо.
Тақво — Аллоҳ буюрганларини бажариш. У Зот қайтарганларидан қайтиш.
Покланиш (тазкия) — маънавий иллатлардан тозаланиб, гўзал хулқлар билан сифатланиш.
Фойда бермайдиган илм — амал қилинмайдиган, одамларга ўргатилмайдиган, ахлоқни сайқалламайдиган, сўз ва хатти-ҳаракатларни тузатмайдиган, на динга, на дунёга фойдаси йўқ ёки шариат ўрганишдан қайтарган илм.
Хушуъ қилмайдиган қалб — ибодатда сокин бўлмайдиган, Аллоҳнинг зикри билан хотиржам бўлмайдиган, Қуръон эшитганда, илоҳий мўъжизаларни кўрганда таъсирланмайдиган қалб.
Тўймайдиган нафс — Аллоҳ берганига тўймайдиган, У Зот ризқига қаноат қилмайдиган, кўп таом ейдиган (қорни тўйса ҳам кўзи тўймайдиган), кучли ҳирс туфайли кўп бойлик тўплаш ёки обрў орттириш илинжидаги нафс.
Ижобат бўлмайдиган дуо — Аллоҳ ижобат этмайдиган дуо ёки дуо ижобатига тўсқинлик қилувчи омиллар. Масалан, ҳаром луқма, катта гуноҳлар, ихлоссизлик, сабрсизлик ва ҳоказо.
Паноҳ сўраш — бирон нарса ёмонлигидан асрашини сўраб Аллоҳга дуо қилиш.
Дуонинг умумий маъноси.
Ё Аллоҳ, тоат-ибодатдан ожиз қолишдан, куч-қувватим бўла туриб яхшиликка интилмасликдан, душман билан юзма-юз келишга чўчишдан, розилигинг учун мол сарфламасликдан, кексайиб, оғир аҳволга тушиб қолишдан, қабр азобидан, у ердаги уқубатлардан паноҳ беришингни сўрайман.
Ё Аллоҳ, нафсимни гуноҳ-маъсиятдан йироқ қил, уни иллатлардан покла. Зеро, нафсни Сендан ўзгаси поклай олмайди. Сен нафсни покловчиларнинг энг яхшисисан. Сен нафсни бошқарасан, ҳимоя қиласан. Нафслар Сенинг измингда.
Ё Аллоҳ, менга фойдасиз илмдан паноҳ бер. Чунки у менинг зараримга ҳужжатдир. Менга хушуъ қилмайдиган, ибодатинг ва зикринг билан юмшамайдиган, Каломингни эшитиб роҳатланмайдиган қалбдан паноҳ бер. Менга ҳирсдан, тамаъдан, очкўзликдан, орзу-ҳавасларга кўмилиб яшашдан паноҳ бер. Ижобат бўлмайдиган дуодан Ўзинг асра. илтижоларимни қабул эт.
Демак, мусулмон банда доим Аллоҳга муҳтожлигини ҳис қилади. Жумладан, руҳийтарбия борасида. Зеро, қалблар Аллоҳнинг измида. Нафслар Аллоҳнинг раҳмати билан покланади. Шунинг учун Аллоҳдан қалб салоҳияти, тавфиқ, ҳидоятда бардавомлик сўралади.
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланинг
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI
Тўлиқ ўқиш учун 👇 босинг.