--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
УЧ МАСЖИД
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади: менинг ушбу масжидимга, Масжидул Ҳаромга ва Масжидул Ақсога», дедилар» (Бешовлари ривоят қилган).
Ҳадисда келган «кўч боғлаб бориш» жумласини уламолар Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун тайёргарлик кўриб, кўч-кўронини олиб сафар қилиш деб шарҳлаганлар. Демак, мусулмон инсон савоб умидида сафар қилиши мумкин бўлган учта масжид бор экан. Улар Мадинаи Мунавварадаги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари, Маккаи Мукаррамадаги Масжидул Ҳаром, Қуддуси шарифдаги Масжидул Ақсо.
МАСЖИДУЛ ҲАРОМДА
ЎҚИЛГАН НАМОЗ
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг бу масжидимда ўқилган битта намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари бошқа масжидларда ўқилган мингта намоздан афзалдир. Масжидул Ҳаромда ўқилган битта намоз менинг бу масжидимда ўқилган юзта намоздан афзалдир», деганлар.
Демак, Масжидул Ҳаромда ўқилган битта намознинг савоби бошқа масжидларда ўқилганидан юз минг марта ортиқ. Шуни яхши билиб олиш керакки, бу қазо намозларга тегишли гап эмас.
РАСУЛУЛЛОҲНИНГ
МАСЖИДЛАРИ

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ушбу масжиддаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Масжидул Ҳаром бундан мустасно», дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида ўқилган намознинг савоби бошқа масжидларда ўқилган намоздан минг баробар кўпдир.
МАСЖИДУЛ АҚСОДА ЎҚИЛГАН БИР РАКЪАТ НАМОЗ САВОБИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг уйидаги намози бир намозга баробардир. Қабила масжидидаги намози йигирма беш намозга баробардир ва жоме масжидидаги бир намози беш юз намозга тенгдир. Масжидул Ақсодаги бир намози эллик минг намозга тенгдир. Менинг масжидимдаги бир намози эллик минг намозга баробардир. Масжидул Ҳаромдаги бир намози юз минг намозга тенгдир», дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти).
Музаффар Камоловнинг
«МАСЖИД ОДОБЛАРИ» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланинг
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI