--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
ҚАЛБЛАРИ ДУНЁДАН ХОЛИ ЭДИ
(Ибратли ҳикоя)
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ тижорат билан шуғуллангани, бадавлат инсон бўлгани маълум. Бу улуғ зот пешингача талабаларга дарс берар, пешиндан кейин тижорат ишлари билан машғул бўларди. Бир куни дарс пайтида масжид эшигидан кимдир овоз берди:
Ҳазрат, кемангиз чўкиб кетибди (У зотнинг мол ташийдиган кемалари ҳам бўлган)!
Имом Аъзам бир онлик тараддуддан кейин:
- Алҳамдулиллаҳ, деди.
Бироздан сўнг ҳалиги одам янги хабар келтирди:
Адашибман, ҳазрат, чўккан кема бошқасиники экан.
Имом Аъзам бунга ҳам боягидек жавоб берди. Хабар келтирган одам ҳайратга тушди:
- Ҳазрат, кемангиз чўкканини айтдим, "Алҳамдулиллаҳ", дедингиз. Чўккан кема сизники эмаслигини эшитиб ҳам шундай дедингиз. Бунинг сабаби нима?
Имом Аъзам изоҳ берди:
- Кемам чўкиб кетганини эшитганимда қалбимга назар ташладим. Унда дунё молини йўқотиш сабаб озгина бўлсаям қайғуни кўрмадим. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим. Чўккан кема меники эмаслигини билганимда ҳам шундай қилдим. Қалбимда дунё молини қўлга киритиш сабаб заррача қувонч йўқ эди. Бу сафар қалбимни дунё матосига ҳирс қўйишдан сақлагани учун Аллоҳ таолога ҳамд айтдим.
«РИЗҚ КАЛИТЛАРИ»
китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланинг
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI