--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
10. МАҒФИРАТ ВА РАҲМАТ
СЎРАШ ДУОСИ
اللهم إني ظلمت نفسي ظلمًا كَثِيرًا وَلَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إلا أنتَ فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِندِكَ وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنت الغفور الرحيم
Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон вала ягфируз зунуба илла анта, фағфирлий мағфиротан минъиндика, варҳамний, иннака антал ғофурур роҳийм.
Маъноси
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳазрат Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)га бу муборак дуони ўргатганлар ва уни намоздан сўнг ўқишини тавсия қилганлар.
«Ё Аллоҳ! Нафсимга (ўзимга) кўп зулм қилдим. Гуноҳларни мағфират қилувчи фақат Сенсан. Ўзинг мени кечир ва менга раҳм айла. Сен Ғофур ва Рохиймсан».
Шарҳ:
Имом Бухорий ривоят қилган бу дуо уч буюк сирни ўзида тўплаган: ундаги «мағфиротан» сўзи Аллоҳнинг мағфирати чексизлигини англатади. «Минъин дика» калимаси Аллоҳнинг буюклиги ва чексизлигини билдиради. Шу тарзда банда Аллоҳнинг чексиз раҳмати илоҳийсини баён қилиб, Аллоҳдан афв ва мағфират тилайди. Чунки Қуръони карим Аъроф сураси 156-оятда:
ورحمتي وسعت كل شيء
«Ва роҳмати васиъат кулла шайъин», дейилади. Яъни, Аллоҳ таолонинг раҳмати ҳар нарсани ўраб олгани билдирилган. юқоридаги муборак дуода «Мағфиротан мин ъиндика» бирикмаси ила Аллоҳнинг чексиз мағфирати билдирилди. Ўз нафсига қилган зулмлари эътироф этилиб, Аллоҳдан чексиз раҳмати ила ўша гуноҳларини кечириши сўралмоқда. Шоир айтганидек: «Мени афв этишга Аллоҳ таолонинг чексиз раҳмати, фазли илоҳийси кифоядир». Кейин эса Аллоҳнинг Ғофур ва Роҳийм экани таъкидланиб, дуонинг мукаммаллиги кўрсатилади. Шу сабаб бу муборак дуони солиҳлар доимо намоздан сўнг ўқишган ва Аллоҳнинг чексиз раҳматига юкунишган.
«ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг МУБОРАК 101 ДУОЛАРИ» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI