--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
АЖИБ БИР ВОҚЕА
Бир куни Маъруф Кархий раҳматуллоҳи алайҳ билан қизиқ воқеа содир бўлди. У киши кўчадан ўтиб кетаётиб, йўлда одамларга сув ичираётган бир сув ташувчини кўрдилар. У одам: "Менинг сувимдан ичган бандага Аллоҳ таоло раҳм айласин", деб дуо қилаётган эди.
Маъруф Кархий раҳматуллоҳи алайҳ ўша сув улашаётган одамнинг олдига келиб: "Менга ҳам бир коса сув қуйиб беринг", дедилар. У қуйиб берди. Ҳазрат сувни олиб ичдилар. Бир ёш йигит ҳам Ҳазратга ҳамроҳ эди. Ўша йигит: "Ҳазрат, сиз рӯза эдингиз-ку, рўзангизни бузиб қўйдингиз-ку?!" деди. Ҳазрат шунда: "Менга бир хаёл келди: эҳтимол, Аллоҳ унинг "Аллоҳ таоло раҳм айласин", деган дуосини қабул қилар, бузиб қўйган нафл рўзамнинг эса, кейин қазосини тутиб бераман. Аммо бу банданинг дуоси менга яна насиб бўладими ёки йўқми, билмайман. Шу сабабли бу банданинг дуосини олиш учун рўзамни бузиб, сувни ичдим" дедилар.
Энди, бир ўйлаб кўринг, Аллоҳ таолонинг шундай улуғ бандаси, дӯсти, улуғ бир сўфий зот оддий сув ташувчининг дуосини олиш учун нафл рўзани буздилар. Сабаби бу зотлар Аллоҳнинг бандалари дуоларини олишга ўта ҳарис эдилар. Чунки бизнинг ҳаққимизда кимнинг дуоси қачон қабул бўлиши маълум эмас.
«НАСИҲАТЛАР ГУЛДАСТАСИ»
ҳ китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI