--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
ПАЙҒАМБАР ЧЕЧАГИ
Бир куни…
Пайғамбар алайҳиссалом оламни нурлантирган кўзлари билан ҳазрат Алига боқиб дедилар:
– Ё Али!
– Лаббай, ё Расулуллоҳ!
– Аллоҳ таолони севасанми?
– Ҳа, Расулуллоҳ!
– Аллоҳнинг расулини севасанми?
– Ҳа, Расулуллоҳ!
– Қизим Фотимани севасанми?
– Ҳа, севаман, – бироз юзи қизариб деди ҳазрат Али.
– Ҳасан билан Ҳусайнни ҳам севасанми?
– Ҳа, Расулуллоҳ, севаман.
– Ё Али! Кўнгил битта, севги тўртта… битта кўнгилга шунча севгини қандай сиғдиряпсан?
– !..
Ҳозиржавоб Али нима дейишини билмай қолди. Аллоҳ таолонинг расулига жавоб бера олмай, рухсат сўраб уйга қайтди. Шу қадар маҳзун эдики, ҳазрат Фотима кўрар-кўрмас нима бўлганини сўради. Ҳазрат Али бўлган воқеани дона-дона сўзлаб берди. Фикрини сўради. Пайғамбар чечаги қуёшдай кулимсираб деди:
– Эй болаларимнинг отаси! Бориб набийлар набийига «Инсоннинг олд-орқаси, ўнг-чапи, ост-усти бўлгани каби кўнгилнинг шундай ёнлари бор. Мен ҳам Азиз ва Жалил Аллоҳни ақл ва иймоним-ла, Аллоҳ таолонинг расулини руҳим ила, Фотимани инсоний нафсим билан, Ҳасан ва Ҳусайнни оталик шафқат ва марҳаматим-ла севаман. Кўнглимнинг ҳар жиҳатида бошқа бир севги яшайди», денг.
Ҳазрат Али дарҳол ортга қайтиб, Пайғамбар алайҳиссаломга шуни сўзладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулимсираб:
– Бу сенинг эмас, пайғамбар шохидан узилган чечак сўзидир!
– Тўғри, эй Аллоҳнинг расули!
«ГУЛНИНГ ГУЛЛАРИ» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI