--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
11. АВФ ТИЛАШ ДУОСИ
اللهم مغفرتك أوسع من ذنوبي ورحمتك أرجي عندي من عملي
Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий.
Маъноси
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг гуноҳидан кўп нолиган аъробийга ўргатган машҳур дуоларининг маъноси бундай: «Ё Аллоҳ, Maғфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг умидим амалимдан эмас. Сенинг раҳматингдандир».
Шарҳ:
Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ёнларига бир аъробий келди ва гуноҳининг кўплигини айтиб йиғлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга юқоридаги муборак дуони ўргатдилар. Аъробий уни жону дилдан уч марта ўқиди. Шундан кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Тур ўрнингдан, Аллоҳ сенинг барча гуноҳларингни афв қилди», дедилар. Шу боис барча саҳобалар ва авлиёлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўргатган бу дуони ҳар куни тонгда ва оқшом уч мартадан ўқиганлар. Унда Аллоҳнинг чексиз раҳмати илоҳийси зикр қилиниб, гуноҳларни кечириши сўралмоқда. Гарчи банданинг гуноҳи жуда кўп бўлса ҳам, Аллоҳнинг раҳмати уни ўраб олади. Дуода «Мағфиротука авсаъу мин зунубий» бирикмаси келади. Яъни, Аллоҳнинг мағфирати банданинг гуноҳларидан жуда кенглиги айтилади. Олдин баён қилинган ҳадиси шариф ва аҳдномадаги дуода ҳам Аллоҳнинг кенг марҳаматига юкуниш таъкидланган эди. Банда доимо солиҳ, амал қилиш билан бирга Аллоҳнинг бу чексиз раҳматига суяниб, гуноҳларининг афвини тилаши керак. Зеро, бу муборак дуо ҳам ҳар бир мусулмон киши ҳар доим ўкиши керак бўлган нодир ва қимматли дуолардандир.
«ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг МУБОРАК 101 ДУОЛАРИ» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI