#ЎЗИМНИКИСАН
#Муаллиф: Моҳира Икромовна
— Танишганимдан хурсандман, — Далерга қўл узатди. — Менинг исмим Абрам.
— Бағоят хурсандман, — Далер ҳам унга қўл узатиб, қўл сиқишиб қўйишди.
— Сизларни яна бир ҳамкорим билан таништирсам. Аслида, Санам уларни танийди. Шундай экан, сизни таништирсам Далер, — деганча уларни Юсуф ва Зуфарнинг ёнига бошлади. — Танишинг, бу ҳамкоримиз Юсуф ва Зуфар. Булар эса янги ҳамкоримиз Санамнинг ёрдамчиси Далер.
— Танишганимдан хурсандман, — Далер Юсуфга қўл узатди.
— Мен ҳам, — Юсуф унинг қўлини қаттиқ сиқди, икки кўзи эса Санамда.
* * *
— Мен қандай бўлмасин ўша уйга киришим керак, — тоқацизланди.
— Ҳозирча буни иложи йўқ. Ўзингдан - ўзинг у уйга кира олмайсан. Қачонки, уй эгалари хизматкор керак деса, ана ундагина кира олишинг мумкин.
— Унда сен яхшилаб гаплаш. Мен ўша уйга киришим жуда ҳам зарур. Ҳаёт - мамот масаласи.
— Ваъда бера олмайман, лекин бир ҳаракат қилиб кўраман.
* * *
Санам Дилноза билан мазза қилиб суҳбатлашаркан, уларнинг ёнига Юсуф келди.
— Дилноза бизни бир дақиқага, — пешонасини қашлаганча қизга илтимос оҳангида гапирди.
— Мен торт буюртиргандим, хабар олай, — Дилноза тезда у ердан кетди.
— Ҳалиги, — Юсуф энди гап бошлаганди,
— Сиз билан гаплашадиган гапим йўқ, — Санам бурилиб кетаётганди, Юсуф унинг билагидан ушлаб қолди.
— Санам балки қайсарликни бас қиларсан?
— Қўлимни қўйиб юборинг, ҳамма бизга қараяпти, — Санам Юсуфга еп қўйгудек қаради.
— Санам, — Юсуф эндигина гап бошлаганди ҳамки, кўзи улардан икки стол нарида синглисига гап отаётган Далерга тушди. — Бу тарбиясиз синглимни ёнида нима қилаяпти? — шарт бордида уни елкасидан ушлаб ўзига қаратиб битта мушт туширди. Ҳеч нимани англай олмай қолган Далер эндигина даврага олиб кирилаётган торт устига йиқилди.
— Юсуф, — Далерга яна ташланмоқчи бўлган Юсуфни Абрам ва Зуфар ушлаб қолди, — ўзингни бос.
— Синглимни атрофида яна бир бор ўралашадиган бўлсанг, келаси сафар аяб ўтирмайман.
— Хўп - хўп, — юзидаги кремни артаётган Далер кулди, — ўзингни бос акаси. Синглинга энди умуман яқин йўламайман, — ортга икки қадам юрди. Далер Юсуф нега асабийлашаётганини, шунчаки оддий ҳазил учун бунчалик асабийлашаётганининг асл сабабини жуда яхши англаб турарди.
— Ҳаммасини расво қилишди, — Дилноза расво бўлган тортга лаб бурганча қараб қўяркан, йиғлаб юборай дерди.
— Ҳа йиғлоқи, Зуфар келиб секингина елкаси билан туртиб қўйди, — намунча қовоғингдан қор ёғмаса?
— Кўрмайсизми? Мен қанча ҳаракат қилгандим ахир.
— Ҳаааа, гап буёқда дегин? Буёғи чатоқ бўлибдику, — ачингандек гапирди.
— Эееее борингееее, — Дилноза аразлаб кетаётганди, Зуфар унинг қўлидан ушлаб қолди, — қўйворинг.
— Ҳаммаси учун катта раҳмат, — Зуфар жилмайганча миннатдорчилик билдирдию, қизнинг қўлини қўйиб юборди.— Далер аҳволинг яхшими? — Санам стол устидаги қоғоз сочиқлардан олиб юзини артишга қарашаркан, — Шоҳсанамга нега гап отдингиз?
— Гап Шоҳсанамда эмас, гап бошқа санамда, — кулди у. — Куёв болани жаҳли роса тез экан, — Санамнинг қўлидаги сочиқни олиб юзини артар экан, — ҳозир ҳам мени ғажиб ташлашга тайёр турибди, — Далер ғазабдан ўзига сиғмаётган Юсуфга кўз қисиб қўйди. Санам унга индамади.
— Мен яхшиси Абрам Дилшодович билан хайрлашиб келай, кейин кетамиз.
— Мана бу тўғри қарор, — Далер ҳамон тиржайиб турарди. Санам унга бир қошини кўтариб қараб қўйдида, Абрамнинг ёнига келди.
— Абрам Дилшодович шартнома имзолаш кейинга қоладиган кўринади, — бироз айбдорона оҳангда гапирди.
— Ҳечқиси йўқ. Тушунаман.
— Раҳмат, — Санам жилмайиб қўяркан, — майли биз энди кетайлик. Келаси сафар ойимни ўзи келар.
— Тушунарли, — Абрам Санам ва Далерни кузатиб қўйиб қайтиши билан, — Юсуф бу нима қилганинг? Томоша қўйиш шартмиди?
— Ўша бетарбия синглимга бир қадам ҳам йўламасин, — Юсуф столга бир урар экан, —яна бир марта шундай қилса, қўл - оёғини синдираман.
— Юсуф!
— Менимча, ҳозир уни ўз ҳолига қўйган маъқул, — Зуфар секин бошқаларни у ердан олиб кетди.