— У Азимнинг ҳамхонаси эди. Келганидан бир ой ўтиб сиз ҳақизда суриштира бошлаган. Охирги пайтда нуқул сизни ўлдириш ҳақида гапирарди. Игор эса уни қўллаб қувватлаган.
— Бу Игор дегани аслида ким?
— Асл исми Иноятилло. Онаси тарафдан рус бўлгани учун Игор ҳам дейишади.
— Иноятилло? Қандайдир таниш исм, — Аюб қанча ҳаракат қилмасин бу исмни қаерда эшитганини эслай олмади.
* * *
Орадан уч кун ўтди. Бу ўтган вақт ичида Аюб Игорни қамоқхонанинг ҳар бир бурчагидан излади. Аммо, топа олмади. Ниҳоят, тўртинчи куни қамоқхона ҳодимларидан бири Игорнинг қаердалигини аниқлаб, унга шипшитиб қўйди.
— Ниҳоят, шоқолнинг бекинган жойини аниқладим. Энди уни кўргани борсам бўлди, — Аюбнинг юзида яна ўша одамни қўрқитувчи кулгу ўйнади. У узоқ ўйлади. Олдин жанжал чиқариб, ҳамманинг эътиборини тортмоқчи бўлди. Аммо, Нишонов Игорни яна бошқа жойга ўтказиши ҳақида ўйлаб, бу ишни тинчгина қилишни ўйлади. Яхшиси жимгина тунни кутади. Мана узоқ кутилган тун ҳам келди. Сал қоронғу тушгандан ўзини ухлаганга солиб олган Аюб, секин ўрнидан турди. Қамоқхона сув қуйгандек жим - жит. Кундуз куни қамоқхона ҳодими тушунтириб берган йўналиш бўйлаб сергаклик билан оҳиста кетаётган Аюбнинг қулоғи динг. Сал шит этган товушга қарайди. Йўлни ярмини босиб ўтди ҳисоб. Ҳозирча ҳеч қандай кўнгилсизлик бўлмади. Яна 20 дақиқа юргач махфий хона олдига ҳам етиб келди. Эшик олдида биттагина соқчи. Атрофга қаради камера йўқ. Аюб сездирмасдан бордию, ўша биттагина соқчини тинчитиб, устидаги формасини олиб кийдию, эшик томонга юрди. Эшикни очиб ичкарига кириб, ичкаридан қулфлади. Ана Игор, хотиржамгина ухлаб ётибди. Хона нимқоронғу бўлгани боис юзи яхши кўринмаяпти. Хонанинг хира чироғини ёқди.
— Ўчир чироқни, — чироқ ёнгани сабаб уйғониб кетган Игор хиррилаганча кўзини қўли билан бекитганча бақирди. — Сенга гапираяпман, ўчир чироқни.
— Ўчирмасамчи? — Аюб бемалолгина эски стулга ўтирганча сўради.
— Сен? — Игор уни овозидан таниди. — Ниҳоят, келибсанда? — қўлини кўзидан оларкан, тиржайди.
— Сеннннн? — Аюб ўша таниш чеҳрани кўриб ҳайрон бўлди.— Сенннн? — Аюб ўша таниш чеҳрани кўриб ҳайрон бўлди. — Сен бу ерда нима қилаяпсан?
— Айтайлик дам олаяпман, — кулди Игор.
— Мен ҳозир сени, — Аюб ўрнидан ирғиб турдида, икки қадамда Игорнинг ёнига келиб, уни бўға бошлади. — Нега ҳаммасини била туриб, Азимни ўлишига йўл қўйдинг? Қани ўша ҳайвон?
— Қўйвор, — Игор бир - икки силтаниб Аюбни итариб юборди. Буни кутмаган Аюб йиқилиб тушмаслик учун 4-5 қадам ортга юриб кетди. — Нимани кутгандинг? Ёлғиз ўғлимни ўлдирасан-у мен жим кетишим керакми? — Игорнинг ҳар бир сўзида нафрат акс этарди.
— Шунинг учун мана шу жойга бекиниб олибсанда? — кулди Аюб.
— Қулай вақтини кутдим, Игор уст - бошини тўғирлаб ўрнидан тураркан, — мана ниҳоят қулай пайт ҳам келди.
— Демак, ҳаммасини мени бу ерга олиб келиш учун қилдинг?
— Албатта, Ҳасан бунга шунчаки воситачилик қилди холос.
— Қани ўша ит?
— Айтайлик, айни дамда хотингни қўйнида, — масхара қилгандек кулди.
— Сен ҳаммани ўз аёлинг ва қизинг каби деб ўйлайсан шекилли? — Аюб ҳам унинг нозик жойидан олди.
— Ифлос, — Игор ғазабланганча Аюбга ташланди. Бироқ, Аюб чап бериб қолди ва Игор бориб деворга урилди. Бундан фойдаланган Аюб унинг ортидан келиб, бир қўли билан шарт қўлини қайирдию, иккинчи қўлини олди томонга ўтказиб томоғидан бўғди.
— Кел сен билан келишиб оламиз, сен ҳозир менга ўша итни қаердалигини айтасан, мен эса сени тирик қолдираман.
— Менинг хатойим сабабли сен анча тезкор ва абжир бўлибсан, — Игор уни эшитмагандек гапира бошлади.
— Сенга савол бердим, — Аюб уни қаттиқроқ бўғди.
— Келишдик, — Игор вақтдан ютиш учун таслим бўлди.
— Гапир.
— Олдин қўйиб юбор, — Аюб унинг айтганини қилиб қўйиб юбораркан, — сен ҳеч ўзинга савол бериб кўрганмисан?
— Яъни?
— Нега ғазаблансам қонсираб қоламан деб?
— Сен буни қаердан биласан? — Аюбнинг қошлари чимирилиб, бўйин томирлари бўрта бошлади.