— Унда саволимга жавоб бер. Боя нима дединг?
— Ҳеч нима. Қўйиб юборинг, — сизга зўрға тили айланди.
— Нима? Эшитмадим, бошидан айт.
— Мени қўйиб юборинг, — кўзларини ердан узмаганча такрорлади.
— Негадир қулоғим яхши эшитяпти, сал баландроқ.
— Эеее борингеее, — Дурдона уни итариб юбориб югурганча хонадан чиқиб кетди.
— Тентаквой, — Иззат жилмайганча бош силкиб қўйди.
* * *
— Мени қандай топдинг? — Ҳасанга негадир Игорнинг ташрифи ёқмаётганди. — Қамоқдан қандай чиқдинг?
— Буниси аҳамиятсиз. Муҳими мен энди озодман.
— Сен номардни ишини қилдинг.
— Мен нима қилибман? — Игор ўзини билмаганликка олди.
— Девилни мен ўлдиришим керак эди. Лекин сен ҳаммасини расво қилдинг.
— Қўйсангчи, — Игор тўғирланиб ўтириб олар экан, — уни ким ўлдирганини нима аҳамияти бор. Муҳими, у ўлди. У энди йўқ. Севгилинг сенга қолди.
— Лекин, у истамаяпти. Бунинг устига ҳомиладор.
— Бу муаммо эмаску, — Игор беўхшов тиржаяркан, — ҳаммаси бир уколда ҳал ва у сенинг юпанчинга мухтож бўлиб қолади.
* * *
Каттагина бино. Муяссар ҳар томонга аланглаганча лифт томонга юрди. Лифтга 5 метрча қолганда қаердандир Аюб пайдо бўлди.
— Қаерга кетаяпсан? — Муяссарга ўзгача меҳр билан қараганча сўради.
— Уйга, — Муяссар негадир ҳайрон эди.
— Ахир, сен ўз уйингдасан, — Аюб анчагина хотиржам гапирарди.
— Лекин...
— Ишонмасанг қара, — Аюбнинг бу гапидан кейин Муяссар атрофга қаради. Чиндан у қандайдир уйни ичида турарди. Уй чиройли безатилган, жиҳозлари дид билан танланган эди.
— Бу уй кимнки?
— Бизники, — жилмайиб қўйди.
— Ахир қанақасига?
— Шунақасига, — Аюб кулиб қўйдида, — майли мен борай озгина ишларим бор.
— Лекин, мен...
— Тезда қайтаман, — Аюб шундай деганча лифтга чиқди. Муяссар ҳеч нимага тушунмаганча ҳайрон бўлиб қараб тураркан, лифт ёпиларкан Аюб бир кўзини қисиб қўйди. Лифт ёпилдию, бирдан манзара ўзгариб кетди. Лифт ўрнида девор. Муяссар деворга қараб турдию йиғлаб юборди.
— Аюб, Аюб, — югуриб бордида деворни ура бошлади. — Аюб, қаерга кетдингиз? Аюб нега мени ташлаб кетдингиз?— Аюб, Аюб, — Муяссар алаҳсираганча уйғониб кетди. — Аюб, — кўзларини қайта юмиб йиғлаб юборди. — Сизни жуда соғиндим. Сизсизликка чидай олмаяпман, — Муяссар пичирлаганча йиғлар экан, хонага Гулҳаё опанинг кириб келганини сезмади ҳам.
— Қизим аҳволинг яхшими? — ётоқнинг четига ўтирар экан, Муяссарнинг сочларидан силади. — Тер босиб, ҳўл бўлиб кетибсанку, — пешонасидаги терни артди. — Йиғладингми?
— Келинойи, — ўрнидан туриб Гулҳаё опани қучоқлаб олди. — Чидай олмаяпман. Усизлик мени адо қилаяпти.
— Ўзингни қўлга ол. Ҳаммаси яхши бўлади. Сен кучли бўлишинг керак.
— Лекин, — Муяссар йиғлаганча бугунги воқеани айтиб берди.
— Сен бундай номардларга эътибор берма. Вақти - соати келиб улар, албатта, ўз жазосини олади. Сен ҳозир вужудингдаги миттивойни ўйла. Бошқа нарсаларни унут, — Гулҳаё опа Муяссарнинг сочларидан силаганча уни овутди.
* * *
— Сиз ҳозир менга бор ҳақиқатни айтасиз, — Юсуф дадасининг қаршисида турар экан, ўзини қийнаётган саволларига жавоб олишни истарди.
— Яна қанақа ҳақиқат, — Санжарнинг юзи буришди. —Ўша суюқоёқ яна нима деди?
— Унинг нима дегани муҳим эмас. Сиз нега Даврон Агзамовни ўлдирдиз, шуни тушунтириб беринг. Шунча пасткашликлариз етмагандек қотиллик ҳам қилгансиз.
— Мен сенинг отангман. Бу ерга келиб мендан ҳисоб сўрашга ҳаққинг йўқ.
— Менинг ҳаётим билан боғлиқ ҳар нарсада ҳаққим бор.
— Даданга овозингни кўтарма, — ичкаридаги шовқинни эшитиб гапга Нодира опа аралашди. — Бу инсон сени даданг. Ундан ҳисоб сўрашга ҳаққинг йўқ.
— Сиз дадамнинг аслида кимлигини....
— Етар, — қўли билан "Бас" ишорасини қилганча ўғлининг гапини бўлди. — Мен дадангнинг қанақа эканлигини биламан. Шундай экан, менга сенинг гапларингни қизиғи йўқ. Сен ҳам кўчадан ҳар кимдан бир эшитган гапинг учун дадангдан ҳисоб сўрайверма.