— Керакмас бунақа бахт, — Дурдона опасининг қўлларини силтаб ташлади. — Мен барибир ўша етим билан яшамайман. Қочиб кетаман. Ўзим истагандек яшайман. На сиз, на бошқалар мени топа олмайди, — шу пайт ташқарида "Куёв келди" деган овозлар эшитила бошлади.
— Мен энди чиқай, ана куёв ҳам келибди, — Муяссар кулиб қўйганча чиқиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан хонага қўлида чиройли гулдаста ушлаганча куёв бола кириб келди. Дурдона уни менсимагандек қўлини қошувтирганча тураверди. Унинг бу туриши Иззатнинг ғурурига теккан бўлса ҳам, ҳозир тишини - тишига қўйиб чидашга мажбур. Шу сабабли, шунчаки жилмайганча юриб келиб гулни Дурдонага узатди. Дурдонага гулга кўз қири билан қараб қўйдию, лаб бурди.
—; Буниси энди ортиқча, — Иззат ўзига - ўзи гапирдию гулни мажбурлаб унинг қўлига тутқазиб қўйдида, билагидан ушлаб судрагандан сал бундайроқ қилиб хонадан олиб чиқди.
* * *
Тўй тугаб, янгалар Дурдонага урф - одатларни тушунтириб чиқиб кетишди.
— Ҳеч қачон, — улар эшикни ёпишлари билан бошидаги рўмолни олиб отиб юборди. — Ўша етимга эгиладиган аҳмоқ йўқ, ўзини ётоққа ташлади. Айни шу пайтда, хонага Иззат кириб келди. Дурдонанинг ётишини кўриб,
— Бунча шошаётганингни билмагандим, — "ширин" сўз билан чақиб олганча турли хил ноз - неъматлар турган дастурхон тарафга юрди.
— Нима? — ўрнидан сапчиб турди Дурдона. — Бу билан нима демоқчисан?
— Биринчидан, мени сенсирама. Ҳар ҳолда эрингман. Бунинг устига сендан олти ёш каттаман. Иккинчидан, дарҳол ётоққа ётиб олганингдан кейин нима деб ўйлашим керак эди.
— Ўчир овозингни ҳайвон, — Дурдона асабийлашганча ётоқ устидаги ёстиқни унга қаратиб отди. Иззат эпчиллик қилиб ёстиқни илиб олиб ён томонга ташлаб ўрнидан туриб, секин ётоқ томонга юрди.
— Ҳайвон дегин? бўйинбоғини секин бўшата бошлади. — Сенга ҳақиқий ҳайвон қанақа бўлишини ҳозир кўрсатиб қўяман, — бўйинбўғини ечиб улоқтирдию, кўйлагининг тугмаларини еча бошлади. Унинг бу ҳаракатларидан негадир Дурдонада қўрқув пайдо бўлди чоғи, ирғиб ётоқдан турдию, ўзини эшик томонга урди. Аммо, улгурмади. Иззат уни бир урунишда тутиб олдию, даст кўтариб ётоққа отиб юборди. Дурдона нима бўлаётганини англаб, ўрнидан тургунча устида Иззатни кўрди.
— Туш устимдан иплос, — уни ўзидан итара бошлади, аммо, бир миллиметр ҳам қўзғата олмади.
— Тилинг бунча "ширин" лигини билмаган эканман, — Иззат унинг юзларидан силади. — Шу кетишда давом қилса бир куни шу тилингни узиб олишим аниқ.
— Бунгача бормайди. Чунки мен сен билан ажрашаман.
— Йўғэееее, — кулди Иззат. — Унда бир гапимни икки қулоғинга ҳам қуйиб ол. Мени ажрашадиган хотиним йўқ.— Мен барибир сен билан ажрашаман, — Дурдона шундай деганча Иззатни ўзидан итарди. Бу сафар Иззат унинг иккала қўлини шарт бирлаштириб битта қўли билан ушлаб, унинг юзига янаям яқин келаркан,
— Мана шу "Ширин" тилингдан бир кун бегим деган сўз албатта чиқади. Ана ўша кунгача сенга қўлимни учини ҳам теккизмайман, энди эса бемалол ухлайвер, — Иззат ўрнидан туриб кўйлагининг ярим очиқ олдини тугмаларини қадай бошлади.
— Мен барибир сен билан ажрашаман, —Дурдона ўрнидан туриб уст - бошини тўғирлади.
— Буни вақт кўрсатади гўзалим, — Иззат кулиб кўз қисиб қўйдида,— чой ичасанми, оч эмасмисан, — деганча дастурхон тарафга юрди. Дурдона шундагина очқаганини тушунди. Иззатни кўришга кўзи бўлмаса ҳам, айни дамда у очқагани сабаб дастурхон бошига бориб ўтирди.
* * *
Аюб Нишоновни хонасидан чиққанидан кейин, ҳодимларнинг қаршилигига қарамасдан ҳар бир камерага кириб чиқа бошлади. Аммо, Игорни топа олмади.
— Жин урсин, — ниҳоят ўз одамларидан бири ётган камерага кираркан ўзини сим караватга ташлади. — Игор қочиб кетмаганига ишончинг комилми? — Аюбга ҳалақит бермаслик учун хатто секин нафас олаётган одамга савол берди.
—Йўқ, у шу ерда. У фақат анави Ҳасан деганни қочириш учунгина қилди бу ишларни.
— Ҳасан? Энди буниси ким бўлди?