#ОЛЧАГУЛ
2-фасл
163
Дугоналар бир йиғлаб ўтган йиллар соғинчи ҳиссасини чиқаришди. Шоҳсанам қалбини босиб турган айбдорлик ҳисидан ҳалос бўлиш учун ҳаммасини айтиб берди. Олмагул уни кечирди.
— Ўтган иш ўтиб кетди. Ҳаммаси Аллоҳдан. Тақдиримиз шу эканда, — Олмагул жилмайиб қўйганча Шоҳсанамни маҳкам бағрига босаркан, — муҳими биз яна биргамиз. Олдингидек энг яқин дугонамиз. Менга бундан ортиғи керак ҳам эмас, — бир йиғлаб олган қизлар, энди кулишиб, ҳазиллашиб ўтиришди. Уларнинг бу ўтиришлари, суҳбатлари тун ботгунча давом қилди, — мен энди борай, — Олмагул юзига фотиҳа тортиб ўрнидан турди, — ойим хавотир олаётгандир.
— Хосият янгаям хурсанд бўлгандирлар. Ахир оз мунча азобландими? — Гулбаҳор хўрсиниб қўяркан, — сен учун ҳам, оиланг учун ҳам хурсандман гўзалим, — Гулбаҳор Олмагулни қайта ва қайта бағрига босди.
Олмагул уйига қайтди. Қолган қизлар бугун Нилуфарникида ётиб қолишадиган бўлди. Олмагул уйига яқинлашар экан, дарвозаси олдида турган таниш машинани кўриб юришдан тўхтади.
— Бўлиши мумкин эмас, — кўзларига ишонмасдан машина рақамига қайта-қайта қаради, — худди ўзи, — секин уйи томонга юрди. Дарвозани очиб ҳовлига мўралади. Ҳовлида жимжитлик ҳукм сурмоқда, — қайгўрда қолди экан-а? — қадамини бироз тезлатиб уй ичига кираётиб ўзаро кулишаётган овозларни эшитиб тўхтаб қолди, — бу телба нималар қиляпти? — оёғи учида юриб меҳмонхона эшиги ёнига келиб ичкарига қулоқ тутди. Ичкарида дадаси ва Алишернинг кулишаётганини эшитиб пешонаси тиришди, — мен ҳозир уни, — ичкарига отилиб кирдида, — бу ерга қайси юз билан келдинг? Мен сенга нима дегандим?
— Қизим! — Абдурайим ака хижолат бўлганча ўрнидан тураркан, — меҳмонга ҳам шунақа муомала қилинадими?
— Дада у...
— Алишержон мени кўргани келибди. Сен бўлса нималар деб ташаяпсан? Ундан кўра бор чой олиб кел. Уканг дастурхон ёзганди. Камчиликлари бўлса тўғирлаб қўй. Ахир ўзинг эсли қизсанку, — Абдурайим аканинг гапидан кейин Олмагул қандай чиқиб кетганини ўзи ҳам билмади.
— Дадамни кўргани келганмуш, кошки билмасам, — асабийлашганча ошхонага кириб келар экан, айни пайтда Алишерни бўғиб қўйишни истарди.