#ОЛЧАГУЛ
2-фасл
148
— Болам! — онанинг қуруқшаб қолган лабларидан секингина янграган бу сўз бутун қишлоқни тутгандек бўлди гўё, — болажоним, — қандай ўрнидан туриб кетганию, югуриб келиб ўғлининг бўйнидан қучганини ўзи ҳам сезмай қолди, — болам, — кўзларидан қуюлаётган ёшлар сабаб ўғлини юзини тиниқ кўра олмаётганига қарамай, унинг соқоли ўсиб кетган юзини тинмай силаб, болам дерди.
— Она, — Дилшод ҳам онасини маҳкам бағрига босаркан, — аҳволингиз яхшими? Наргиза қани? — ўзи бир аҳволда чиқиб келганига қарамай жигарини сўради.
— У ҳозир келади, — ўша совуқ панжара ортидан эндигина қайтган ўғлига бўлиб ўтган воқеаларни айтиб, вазиятни яна чигаллаштиришни истамади.
— Яхшими ахир? Ўзини айблаб адо бўлмадими? — синглисининг суд кунидаги аҳволи ҳали ҳам кўз олдидан кетмаганди.
— Ҳа яхши, — ойиси уни ичкарига бошлаганча, — сен кириб ювиниб чиқ. Мен унгача дастурхон ёзаман. Ҳа демай синглинг ва Сожида ҳам келиб қолади.
— Сожида ҳам кўчадами? — бу сафар Дилшоднинг қошлари ҳиёл чимирилди, — бу оилани эркаки ўлмасдан аёллари кўчага югуриб қолдими? Келаверсинчи, — қўллари мушт бўлиб, бўйин томирлари бўртиб чиққандек бўлди.
— Ўғлим ёмон нарсани ўйлама. Улар ҳа демай келишади. Сен кириб ювиниб чиқа қол. Қолганини кейин гаплашамиз, — ойиси минг қистамасин Дилшод қайсарлик қилганча эшик олдига ўтириб олганча синглиси ва аёлини кута бошлади.
🌺🌺🌺
— Яхшимисан? — Алишер йиғлайвериб юз-кўзи ишиб кетган қизга сув узатаркан ундан кўз узай демасди.
— Билмадим, — сувни олиб ичишни ҳам, ичмасликни ҳам билмасдан бир нуқтага тикилиб ўтираркан, — ўзимга нима бўлаётганини англай олмаяпман. Мана бу ерим, — чап кўкси устига қўлини қўйди, — қандайдир хувиллаб қолгандек. Нега бунақа билмайман ҳам. Анора бўлиб яшаганим яхши эди. Буларнинг ҳеч бирини эслай олмасдим.
— Анора? — Алишер ҳайрон бўлди, — униси энди ким бўлди?
— Буни тарихи узун, — Олмагул хўрсиниб қўйди, — мени касалхонага олиб бориб қўя оласизми?
— Майли, — Алишер нега деб сўрамади. Сўрасаю, ўша ўлган эри учун бораётганини эшитиб, яна ҳаммасини оёғи осмондан бўлишини истамади.