Журналистика.уз


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Туркия ва Хитой ҳақида материаллар ёзган журналистлар диққатига!

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси “Олтин қалам” танлови халқаро ҳамкорларининг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича ижодий ишларни қабул қилмоқда.

🇨🇳 Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номинациялари:

1. “Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун”

2. “Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун”

🇹🇷 Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси номинацияси:

1. ”Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янада кенгайишини таъминлашга бағишланган энг яхши материал учун”

✅Ушбу номинациялар ғолиблари махсус диплом ва совғалар билан тақдирланади ҳамда Хитой Халқ Республикаси ва Туркия Республикасига бепул саёҳатга бориш йўлланмасига эга бўлади.

💻 Ижодий ишлар 99-466-10-25 рақамли телеграм орқали 2024 йил 26 апрелгача қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар:
71 244-37-87 71-244-64-62 71 244-64-61

@jurnalistikauzbek


Репост из: Mitti Ko'prik
Ношир, муҳаррир, муаллифлик ҳуқуқи бўйича мутахассис, адабий агентмисиз?

6-20 октябрь кунлари Германиядаги Франкфурт китоб ярмаркасига боришни истайсизми? Йўқ, дейсизми? Унда "ҳа" дейдиганларга юборинг! :)

Мана бу маълумотни кўринг ва бепул саёҳат ютиб олиш имконидан фойдаланинг! Инглиз тилини билиш шарти борлигини назарда тутинг. Аризалар 30 апрелгача қабул қилинади.


https://www.buchmesse.de/en/fellowship-and-grant-programmes/frankfurt-fellowship?fbclid=IwAR1bpMChlgcWazefr2DPS0kCA1lqL787yf-6TKBCUuJMn4BJ65AOEb_fL6g_aem_AR_GPaANYiNgxPUGhzuw2-ZDz3BzCpPMEgEdPdO2DQ84b1CJEgKnXzJp7AjdOL4YVZ8IeCsfjlWNtnoSMHRl_sDH


«Ойина.уз» бош муҳаррири бошқа ишга ўтди

Фаррух Жабборов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Тил ва адабиёт таълими», «Преподавание языка и литературы», «Language and literature teaching» журналлари таҳририяти» давлат корхонаси бош муҳаррири этиб тайинланган.
 
У бунгача Республика Маънавият ва маърифат марказининг Рақамли тарғибот бўлими бошлиғи – Ойина.уз портали бош муҳаррири лавозимида ишлаб келиётганди.
 
@jurnalistikauzbek


💻Телеканалга ижтимоий-сиёсий ток-шоу учун мавзу таҳлилини келтира оладиган муҳаррир керак!

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни (Иш тажрибангиз, кўникмаларингиз ҳақида маълумотлар, тайёрлаган ижодий ишларингиздан бирон намуна)

@mehribonmunchoq телеграмм аккаунтига жўнатинг!

Иш таклиф этаётганлар учун тажриба муҳим!

@jurnalistikauzbek


Репост из: NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi
🎞#DIQQAT_KASTING

💠Siz yosh, g'oyalarga boy hamda  krеativ fikrlovchisiz.

🌐Instagram ijtimoiy tarmog'ida kontеntlar yasashni, go'zallik va yangilik yaratishni xush ko'rasiz. Mobilografiya, fotografiya va boshlovchilikda ozmi-ko'pmi tajribaga egasiz.

🟢Dеmak siz, ha aynan Siz bizga kеraksiz!

🟧Navoiy viloyati hokimligi Axborot xizmatining Instagram sahifasi uchun yangilik yaratishni, viloyat hududidan yangi g'oyalar bilan omma e'tibori va e'tirofiga sazovor bo'lishni istagan yosh va g'ayratli volontyor yigit-qizlarni, aniqrog'i ularning g'oyalarini sinab ko'rish maqsadida KASTING E'LON QILINADI.

🟧Kastingda ishtirok etish istagidagilar +998792232100 raqamiga qo'ng'iroq qilishlari mumkin.

🟧Kastingda ishtirok eting va viloyatimizning yangi va yorqinroq imijini bunyod etishga o'z hissangizni qo'shing!

👍Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


📝📝📝

🎞#ДИҚҚАТ_КАСТИНГ

💠Сиз ёш, ғояларга бой ҳамда  креатив фикрловчисиз.

🌐Инстаграм ижтимоий тармоғида контентлар ясашни, гўзаллик ва янгилик яратишни хуш кўрасиз. Мобилография, фотография ва бошловчиликда озми-кўпми тажрибага эгасиз.

🟢Демак сиз, ҳа айнан Сиз бизга кераксиз!

🟧Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг Инстаграм саҳифаси учун янгилик яратишни, вилоят ҳудудидан янги ғоялар билан омма эътибори ва эътирофига сазовор бўлишни истаган ёш ва ғайратли волонтёр йигит-қизларни, аниқроғи уларнинг ғояларини синаб кўриш мақсадида КАСТИНГ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.

🟧Кастингда иштирок этиш истагидагилар +998792232100 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

🟧Кастингда иштирок этинг ва вилоятимизнинг янги ва ёрқинроқ имижини бунёд этишга ўз ҳиссангизни қўшинг!

👍Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


АОКА Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижаларини эълон қилди

2023 йил якунлари бўйича Агентлик томонидан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 131 нафар матбуот котиби фаолияти баҳоланган.

Баҳоланган жами 131 та ташкилот ва идоранинг –

⏺29 нафар матбуот котиби (22,1%)нинг иш натижалари юқори;

⏺59 нафари (45%)ники ўрта даражада;

⏺39 нафари (29,8%)ники қониқарли;

⏺4 нафари (3,1%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

2019 йилдаги биринчи баҳолаш билан солиштирганда матбуот котибларининг фаолияти самарадорлигида жиддий ўсиш кузатиб келинмоқда. Масалан, юқори даражада баҳоланган матбуот котиблари улуши 8,8 дан 22,1 фоизгача, сон жиҳатдан эса 3,6 баробар ўсгани маълум қилинган.

@jurnalistikauzbek


📷Дунё фотографларининг тоғлар ҳақидаги фотоэсселари танловига ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

💰Танловнинг асосий ғолибига бериладиган мукофот пули — $2 206.

👉Ҳужжат топширишнинг сўнгги куни - 6 май

Батафсил қуйидаги ҳаволадан инглиз тилида маълумот олишингиз мумкин:
https://www.banffcentre.ca/mountain-photo-essay-competition


@jurnalistikauzbek


Олий Мажлис тўғрисидаги маълумотни қаердан оласиз?
Опрос
  •   Ижтимоий тармоқлардан
  •   Олий Мажлис расмий саҳифаларидан
  •   Телевидениедан
  •   Радиодан
  •   Менга Олий Мажлис ҳақидаги хабарлар қизиқ эмас
401 голосов


Тез каналларимизни очамиз! Ўзбекистондаги Телеграм каналлар эгалари монетизациядан пул топиши мумкин бўлди

Телеграм канал эгалари учун расман монетизация дастури очилди. Бунда канал маъмурлари ўз каналларида пайдо бўладиган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олишлари мумкин бўлади.

Тўлов фақат рақамли криптовалюта – TON’да амалга оширилади. Канал созламаларида статистикани кузатиш мумкин. Янги турдаги реклама пайдо бўлади, уни жойлаштириш учун TON тўланади.
 
Монетизация дастури Россия, Украина, Фаластин, Германия ва Исроилда фаол эмас.

@jurnalistikauzbek


Ўзбекистонлик сунъий интеллект яратувчилари журналистлар ишини енгиллаштирувчи янги СИ тизимини тақдим этиш арафасида. Берилган сўровномалар эҳтиёжни ўрганиш учун зарур.
Кетма-кет 3 та сўровномага жавоб беришингизни сўраймиз.


Сиз ўзбек, рус ва инглиз тилларида Youtubeдан видео ва аудио транскрипцияларини амалга ошириш, таржима ва мақола ёзишда ёрдам берадиган СИ ечимини олишни хоҳлайсизми? Бу каби маҳсулотдан ойига қанча соат фойдаланиш учун тўлашга тайёрсиз?
Опрос
  •   Бундай маҳсулот қизиқиш уйғотмайди.
  •   3 соатгача (100,000 сўмгача).
  •   3 дан 7 соатгача (100,000 - 200,000 сўм).
  •   7 дан 17 соатгача (200,000 - 500,000 сўм).
  •   17 соатдан кўп (500,000 сўмдан кўп).
  •   Юқоридаги нархлар менга қимматлик қилади
235 голосов


Агар интервью бир соат давом этган бўлса, транскрипцияни (овозни матнга ўгириш)тайёрлаш ёки унинг асосида мақола ёзиш учун одатда қанча вақт кетади?
Опрос
  •   2 соатдан кам.
  •   2 дан 4 соатгача.
  •   4 дан 6 соатгача.
  •   6 дан 8 соатгача.
  •   8 соатдан кўп.
  •   Материалнинг мураккаблигига боғлиқ
275 голосов


Ҳафтада неча соат аудио ва видео материалларни қайта ишлайсиз?
Опрос
  •   5 соатдан кам.
  •   5 дан 10 соатгача.
  •   10 дан 20 соатгача.
  •   20 соатдан кўп.
  •   Аудио ва видео материаллар билан ишламайман.
294 голосов


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Алишер Ходжаевнинг янги лавозимга тайинлангани тасдиқланди

МТРКнинг собиқ раҳбари Ходжаев Алишер Жўрақулович Ўзбекистон Кинематография миллий агентлиги раҳбари ўринбосарлигига тайинланди.

Буни Uzdiplomat.uz’га агентлик матбуот котиби Барно Ўнгбоева тасдиқлади.

Маълумот учун, Алишер Ходжаев 61 ёшда ва у Ўзбекистон қонунчилиги бўйича бир йил аввал пенсияга чиқиши керак эди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида узоқ йиллар давомида раис сифатида ишлаб келган Ходжаев жорий йилнинг 2 февраль куни номаълум сабабларга кўра лавозимидан озод этилганди.

Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat


АОКА янги танлов эълон қилди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" танлови эълон қилинди.

➡️Танловда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, унда қатнашиш учун ариза берган муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) 2024 йилнинг 1 апрелидан 11 апрелига қадар (10 кун мобайнида) қуйидаги йўналишларда иштирок этишлари мумкин:

⚡️газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар;
⚡️телеканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚡️радиоканалларда эфирга узатилган материаллар;
⚡️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар.

➡️Ғолиблар ва совриндорлар ҳар бир йўналиш бўйича:

🔘1-ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;
🔘2-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари;
🔘3-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари;
🔘ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи ўринга - базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида рағбатланитирилади.

➡️Танлов иштирокчиси қуйидагиларни info@tanlovmedia.uz электрон манзилига юбориши лозим:

🔘танловга тақдим этилаётган 5 тагача материаллар рўйхати ва уларнинг қачон ва қайси оммавий ахборот воситасида эълон қилинганлиги ҳақидаги маълумот;
🔘веб-сайтларда эълон қилинган материалларнинг фаол гиперҳаволаси;
🔘газета, журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материалларнинг электрон (pdf) шакли;
🔘радиоканалларда эълон қилинган материалларнинг электрон (mp3) шакли;
🔘телеканалларда эълон қилинган материалларни видеохостингга жойлаштирган ҳолда, уларнинг фаол гиперҳаволаси.

✅Танловда оммавий ахборот воситаларида 2024 йил 1-чоракда эълон қилинган мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар билан иштирок этиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун:
+998 71 244 33 51
🗄🗄🗄🗄🗄🗄🗄🗄

@jurnalistikauzbek


Репост из: Uzdiplomat | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбек медиасида ким устун блогерми ёки журналист?

Тўлиқ виде▶️https://www.youtube.com/watch?v=VqDlIGFyktM

Ўзбекистонда журналистлар ўрнини блогерлар эгаллаб бораётгани бўйича мулоҳазалар кўпайган эди. Сўнгги вақтларда эса ишончли ахборот манбаси сифатида журналистлар ўртага чиқмоқда.

Хўш, айни дамда Ўзбек медиасида кимга нисбатан ишонч кучли, ким нисбатан холислик ва эркинлик билан ахборот тарқатмоқда?

Баҳс давом этади. Фикр мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Батафсил➡️ http://uzdiplomat.uz/uz/news/289

Каналга ула
ниш:✏️ https rel='nofoa href='llow'://t.me/uzdiploma' rel='nofollow'>llow'>://t.me/uzdiplomat


🗓Вақтинчалик ишлаш учун копирайтер-журналист керак.

📂Иш ижтимоий тармоқлар учун блог-пост ва сайт учун матнлар ёзишдан иборат.

🕰Иш вақти соат 9:00дан 19:00гача.

💳Ойлик маош 5 миллион сўм.

💻 Пост ёзишга ва админ ҳаволаси билан ишлаш тажрибаси бор бўлган, журналист-копирайтерларни қуйидаги контакт орқали алоқага чиқишларини сўраймиз: @sun_flower_5

@jurnalistikauzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Миллий телерадиокомпанияда бир вақтлар ана шундай файзли тадбирлар бўларди. Видеодаги ходимларни кўплари бугун бошқа ахборот воситаларида ишлашаяпти.
Абдусаид Кўчимов, Бобур Алихонов, Фахриддин Низомов, Азим Пўлатов каби устозларимиз анча навқирон ёшда бўлишган экан.

Афсуски, баъзи устозларимиз орамизда йўқ... Уларни видеода кўриб, ўша танти, самимий инсонлар билан ишлаган даврларимиз кўз ўнгимда қайта гавдаланди. Жойлари жаннатда бўлсин!

Сиз кимларни танидингиз?

@jurnalistikauzbek


«Олтин қалам» танловидаги Рағбатлантирувчи мукофотлар йўналишлари эълон қилинди:

1. “Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун”
2. “Маънавиятни юксалтиришга қаратилган энг яхши материаллар учун”
3. “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун”
4. “Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун”
5. “Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун”
6. “Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”
7. “Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”
8. “Ўзбек тилининг гўзаллиги ва бой имкониятлари тарғиб этилган энг яхши материаллар учун”
9. “Энг яхши фоторепортаж учун”
10. “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун”
11. “Энг фаол теле ва радио бошловчи”
12. “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик мавзуси ёритилган энг яхши материаллар учун”

Номинациялар ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва БҲМ нинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

@jurnalistikauzbek

3.1k 0 71 10 11

Спорт шарҳловчиси Василий Уткин 52 ёшида вафот этди.

Россиялик журналист ва «Эгриси» футбол клуби эгаси Василий Уткиннинг вафоти ҳақида журналист Иван Карпов ўз телеграм-каналида хабар берган.

«Юрагига нимадир бўлибди. Даҳшатли!» — деб ёзди Карпов.

Маълумот учун, Василий Уткин 1972 йил 6 мартда Балашихада туғилган. Москва педагогика давлат университетида филология факултетини тамомлаган.
Уткин 1990-йиллар ўрталарида НТВ ва «НТВ-Плюс» каналларида футбол шарҳловчиси, журналист ва «Футбол клуби» кўрсатуви телебошловчиси сифатида машҳур эди. 2010- 2015 йилларда «НТВ-Плюс» спорт каналларида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Шунингдек, «Матч ТВ» ва Eurosport телеканалларида фаолият кўрсатган.
2018 йил июнда Уткин «Футбол клуби» дастурини YouTube’даги каналида тиклаганди.

@jurnalistikauzbek

Показано 20 последних публикаций.