🧐Гулноза Алимова Халқ банкининг ахборот хизмати раҳбари лавозимидан кетибди...
Халқ банки учун катта йўқотиш!
Мен айнан ПР ишларини доим кузатиб, тадқиқ қилиб бораман. Ва бемалол айта оламанки Гулнозанинг раҳбарлигида банкнинг ахборий-ижтимоий майдонлардаги фаолияти бутунлай бошқача тус олди.
Гулноза Алимова келгунгача Халқ банки кўпчилик учун ўз иш услуби ва хизмат сифати билан танқид қилинадиган тузилма эди. Айримлар ҳатто уни пенсияни ҳам эплаб тарқатолмаётган “энг ёмон банклардан бири” деб ҳисобларди. Лекин Алимова иш бошлаганидан кейин банкнинг ижобий имиджи шаклланди, жамоатчилик фикри сезиларли даражада ўзгарди.
Банклар учун жамоатчилик билан муносабатлар ва ишончли имидж яратиш ўта муҳим. Бундай натижалар эса фақат малакали профессионаллар орқали қўлга киритилади.
Креатив ёндашувга эга Гулноза Алимованинг бошқа бунданам яхши жойларда энг керакли кадр бўлиб ишлаб кетишига ишонаман, лекин Халқ банки учун бу чинакам йўқотиш бўлди. Бундай мутахассисни топа олишмайди ҳали бери.
@jurnalistikauzbek