Zafarbek Solijonov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Амир Темур давлатида савдогарнинг мулки талон-тарож қилинса ўша ҳудуд ҳокими мулкнинг 5 бараварини тўлашга мажбур эди”, — тарихчи Санжар Ғуломов

Қурултойнинг ушбу сони Амир Темур ҳақидаги унча ёритилмайдиган жиҳат — унинг дипломатиясига бағишланган. Ушбу сон тарихимиздаги энг машҳур шахс ҳақидаги қарашларингизни ўзгартира олади.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/-uMDtRtwiCA?si=eaICH5zI-oKezPqe


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Танзила Норбоева маҳаллий кенгашлардан маблағ ижроси масаласида фаол бўлишларини сўради.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сенат раиси ялпи мажлисда бюджет муҳокамаси ҳақида гапирди. Келаси йилги бюджет лойиҳаси устида ёз ойларидан бошлаб тегишли қўмиталар ишлаб келганини урғулади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Бюджет муҳокамасини кўряпсизларми? Жамшид Қўчқоровга сенаторлар яхшигина саволлар ташлашяпти.

Ўзи парламентнинг энг асосий функцияларидан бири бу — халқнинг пулини давлат ва жамият ривожига тақсимланишида фаол қатнашиш. Тўғрими?

👉 @Zafarbek_Solijonov


Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси бошланди. Янги таркиб. ОАВ ва жамоатчилик вакиллариям шу ерда. Танзила Камаловна Раис. Битта сиз кам. Ютюбда кузатинг.

👉 Онлайн шу ерда

@Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вақт ажратиш —

бу ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун жуда муҳим унсурдир. Бир-бирига вақт ажратиш, биргаликда сифатли вақт ўтказиш, ўзаро боғланиш ва тушунишни кучайтиради.

Бу тилни тушунадиган одамлар учун, муҳаббатни ифодалашнинг энг яхши усули — бирга бўлиш, бир-бирининг фикрларига эътибор бериш ва биргаликда эсда қоларли дақиқалар яратишдир. Вақт ажратиш, ҳис-туйғуларни янада чуқурлаштиради ва муносабатларни мустаҳкамлайди.


📹Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://youtu.be/NHlpr3hj9dA?si=9_QWX9i-5vlxUNGP


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сенатда "2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида"ги қонун муҳокамаси бўлди. Тегишли қўмиталар унда қатнашди. Сенатор Анвар Тўйчиев "Яшил макон"дастури бўйича вазирликка савол ташлаган.

Савол мазмуни маблағ президент ҳужжатида кўрсатиганидан камлиги бўйича келиб чиққан. Навоийнинг собиқ ҳокими, амалдаги сенаторам бу масалада фикр берган. Вазирлик масъули эса ушбу саволга тушунтириш берган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чиқиндилар хизматига оид қонун лойиҳаси борасида ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўлов интизомини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал тарзда қабул қилинди. Аммо ижтимоий тармоқларда бу ҳужжат бўйича нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

Лойиҳага кўра, қарздор аҳолини SMS билан огоҳлантириш ва қарз тўланмаган ҳолларда электр энергияси тўловларини вақтинча чеклаш таклиф қилиняпти. Лекин бу таклиф ҳали муҳокама босқичида бўлиб, якуний қарор қабул қилингани йўқ.

Депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қайта ишлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялашни тўлиқ кафолатлаш зарурлигини таъкидлаб ўтишди. Бу ҳужжат жамоатчилик фикри ва мутахассислар таклифлари асосида такомиллаштирилади.

Шунинг учун ҳозирги босқичда хавотирга ўрин йўқ. Қонун лойиҳаси ҳали бир нечта муҳокама ва қайта ишлаш босқичларидан ўтади. Ҳар қандай ўзгаришлар истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши тарафдоримиз.

@Zafarbek_Solijonov


Аптекадан қиммат сотилган дориларнинг пулини қандай қайтариб олса бўлади? Инстаграм саҳифамда шу лайфҳак тушунтирилди бу сафарги видеода.

👉 Инстаграмдаги видео

@Zafarbek_Solijonov


Ижтимоий тармоқларда кўзим тушди. 15 декабрь оқшоми “Humo Arena” муз саройида Халқ корпоратив тадбири ўтказилибди. Бош ҳомий — Халқ банки экан.

Ўтган йили ушбу залда Халқ банки ўзининг "Xazna" мобил иловаси тақдимотини ўтказганди. Орадан бир йил ўтиб, мазкур илова қарийб 5 миллион марта юклаб олинибди. Бир давлат банки учун ажойиб натижа!

Ўзи охирги бир неча йилда Халқ банкида давлат банкларидан кутилмайдиган янгиликлар, креативлар кўряпмиз. Ишқилиб бардавом бўлсин. Твиттер фаолларининг саҳифаларига қараганда яқин кунларда яна қандайдир форум режалаштирилган. Кузатамиз.



👉 @Zafarbek_Solijonov


Жамиятга қонун ҳимоячиларини етказиб берадиган даргоҳ — Тошкент Давлат юридик университети масъуллари маданий мерос бўйича иккинчи бор қонунни бузибди.

Биринчисида пойтахтимизнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган,
XIX асрга оид бетакрор архитектура ёдгорлиги бўлган (собиқ Эркаклар ва Аёллар гимназияси) Тошкент Давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилганида, тегишли рухсатнома олинмасдан, бино деворлари тешилиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совуткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланганакан, олдинроқ.

Иккинчи текширувда эса руҳсат олинмасдан кириш эшиклари ўзбошимчалик билан алмаштирилган. Иккаласидаям масъул шахслар жавобгарликка тортилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
15 асрда қачонлардир Амир Темур эгаллаган ерларни қайтариб, Темурийлар қудратини тиламоқчи бўлган Абу Саид Мирзога Ҳусайн Бойқаро ҳалақит беради. Нега? Уларнинг қарама қаршилиги қандай бошланган?

Худди шундай канали Ҳусайн Бойқаро ҳақида қизиқарли видео тайёрлабди. Видеода одамни ўйлантириб қўядиган савол қўйилган: Бойқаро шоирми, буюк ҳукмдорми ёки қароқчи?

Кўриш учун: https://youtu.be/vl6loVJ8GZw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бизнесни Ривожлантириш Банкидан "Universal" кредит!

Азиз тадбиркорлар! Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқишни истайсизми? Унда айнан сиз учун Бизнесни Ривожлантириш Банкидан ажойиб таклиф бор!

"Universal" кредити шартлари:
✓ Йиллик фоизи: 27% дан бошланади;
✓ Миқдор: 5 миллиард сўмгача;
✓ Муддат: 36 ойгача.


Маблағларни нақд олиш имконияти ҳам бор. Янги ускуналар олиш, маош тўлаш ёки айланма маблағни кўпайтириш – исталган қонуний мақсад учун сарфлашингиз мумкин.

Ҳозироқ 1254 рақамига қўнғироқ қилинг ва барча саволларингизга жавоб олинг!

🌐 Сайт | 📱 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Youtube


Коррупционерларнинг 80 фоизи қамалмаган — Антикоррупция миллий маърузаси

Ўзбекистонда 2023 йилда салкам 1300 киши пора олаётган вақтида ДХХ тадбирларида ушланган. Ушбу даврда коррупционер деб топилган 6535 нафар давлат хизматчисидан 20 фоизи озодликдан маҳрум этилган, 42 фоизи эса аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov


Солиқ ҳақида видео қилдим инстаграмда. Акмал Мирзониям эслаб қўйдик. Боринглар, кўринглар ва муносабат беринглар.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarbek_Solijonov


103 ўриндан 53 ўринга😎

Ўзбекистон 2024 йилда "Гендер тенглик ва бошқарув индекси"да 72.8 балл тўплади ва 2022 йилга нисбатан 52 поғона юқорилади. Бу 158 та мамлакат ичида жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бунинг натижасини яқин келажакда кўришимизам мумкин бўлади, кўряпмизам.

Сенат раиси Танзила Норбоевага кўра, бошқарув, таълим, IT, меҳнат, тадбиркорлик ва зўравонликнинг олдини олиш соҳаларида эришилган ижобий натижалар Ўзбекистоннинг дунё миқёсидаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда.

Оиладаги маиший зўравонликнинг ўзига қарши бир нечта қонунлар қабул қилинди. Бир танишим гендер тенглик борасидаги қонун хабарини ўқиб, "Ие? Ҳали ўзимнинг хотинимниям уролмайдиган бўлиб қоляптими ҳолат?" деган реакцияси аслида ҳаммасини кўрсатади. Go! Ҳали Сенат қилиши керак бўлган ишлар ашинча✊

👉 @Zafarbek_Solijonov


Фуқаролар уй оламан, деб алданиб қолмаслиги учун яхши ечим таклиф қилинди

Охирги пайтлар уй олиш ҳам мулкни таваккал қилишдек гап бўлиб қолди. Чунки боргансари қурилиш фирмалари кўпайиб, ишончлиларини ажратиш масала бўлиб боряпти.

Лекин ХДП яхши таклиф билдирди — “эскроу” тизими. Бу хорижий амалиётда аҳоли маблағини ҳимоя қилишнинг энг ишончли ва муҳими уй олишининг кафолатли тизими ҳисобланади.

Соддароқ айтганда, бунда уй сотиб олаётган фуқаро пулини банкка тўлайди (уч томонлама шартнома орқали) ва уйи битгач, бемалол кўчиб киради. Алдов йўқ, кафолат эса 100%.

Агар қурувчи “ухлатса”, мижозга банк пулини қайтариб беради. Албатта, бу бўйича қонун қабул қилиш керак бўлади.

ХДП дастуридаги ушбу таклифни амалиётга жорий қилмоқчи. Ваъдаларни бажариш қандай яхши😌

👉 @Zafarbek_Solijonov


МИБ ундирувидан кейин:

❌ қариндошлар
✅ жаримадошлар


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Туғруқхонадан чиқишимдан бир кун олдин шифокор чақириб, сизда Даун синдромли бола туғилди деган” - Аллома Ҳусанова

Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://youtu.be/87wkkkaj8FI?si=F-0YpKszZVfn33aG


Миграция агентлигига кўра, Кореяга ишлашга кетган, бироқ шартнома шартларини бузиб, иш жойини ташлаб, нолегал ишлаб юрган қашқадарёлик фуқаро М.А.нинг кафилидан суд қарорига асосан МИБ 70 миллиондан ортиқ сумма ундирган.

Чунки шартномада "агарда ўз иш жойимни сабабсиз ташлаб кетиб, нолегал фаолият юритадиган бўлсам, мени кафилликка олаётган шахс, яъни яқин қариндошимдан Кореяда юрган ҳар бир ойим учун 2000 АҚШ доллари жарима ундирилишига розиман" деган жойи боракан. Бечора кафил қариндош.

Қизиғи, шунақа мигрантларнинг 80 нафарининг кафилларидан 2 миллиард 35 миллион жарима ундирилган. Эссиз қариндош-уруғчилик. Ўшанчун мен қариндошларимга "ҳамма ўз йўлида юрорсин, байрам, маъракаларда кўришсак, яхшимисан десак бас, энг яхшиси шу" дейман. Шукр бирор марта қариндошлардан панд емадим, оқибатам аши жойида😌

👉 @Zafarbek_Solijonov

Показано 20 последних публикаций.