Яхши хабар! Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатиш рад этилди!
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаро Отабек Бакировнинг устидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Жамоатчилик фаолига нисбатан Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ариза берган, вазир уни ҳақорат ва обрўсизлантиришда айблаган эди.
Бакировнинг маълум қилишича, ИИББ қарорига АОКАнинг вазир берган аризада кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси ва шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтгани асос қилиб кўрсатилган.
“Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва ҳаракатлар учун фуқаровий ташаккур билдираман”, – деган Бакиров.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги раҳбарининг шикоятига Бакировнинг 2023 йил ёзида ўз каналида эълон қилган пости сабаб бўлган.
Унда Тошкент шаҳри Сағбон подстанциясидаги серияли авариялар ва таъмирлаш ишлари ҳақида сўз борган.
@jurnalistikauzbek