Zafarbek Solijonov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўпчилик сезмаган Гарри Поттер филмларидаги махфий белгилар! 🎭

Бу машҳур франшизада режиссёр ва продюсерлар томошабинлар кўзига тушмайдиган, лекин катта маънога эга бўлган рамзларни яширган. Масалан, баъзи саҳналарда аслида кейинги воқеаларга ишора борлигини билганмисиз?

Susambil канали Гарри Поттер ҳақидаги энг сирли фактларни жамлади! Видеони ҳозироқ кўринг:

🔗 Видеони бу ерда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/FhIyC68QT9I?si=j87Bvtx-nQ_DFY4J


“MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ раҳбари реклама қонунларини такроран бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

Январ ойининг охирида Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ ўз маҳсулотининг рекламаларида гўёки беморлар шифо топаётган ҳолатларни кўрсатиб, даволаш хоссаларига эга деган таассурот уйғотишга ҳаракат қилгани учун жаримага тортилганди.

Чунки унинг маҳсулоти дори воситаси ҳисобланмайди ва уни қўллаш натижасида одамлар тузалаётганини кўрсатиш реклама қонунчилигига зид ҳисобланади.

Бундан ташқари, тадбиркор пиар учун доимий равишда турли хил домлалар, муллалардан фойдаланиб келган. Бу эса оддий инсонларни илмий текширилган дори воситалари ўрнига аслида даволаш хусусияти бўлмаган нарсаларга пул сарфлаши, замонавий тиббиётдан воз кечишига олиб келади.

Шундан кейин, МЧЖ раҳбарига ҳолатни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган, лекин рекламалар яна аввалги кўринишида чиқарилиши давом этган.

Бошқарма махсус комиссияси “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ раҳбарига нисбатан маъмурий чора қўллашни сўраб, судга мурожаат қилган. Суднинг ҳал қилув қарори билан маъмурий жавобгарлик тайинланган.

Агарда МЧЖ раҳбари шундан кейин ҳам ўз ҳаракатларини давом эттириб, рекламада одамларни алдайдиган бўлса, у жиноий жавобгарликка тортилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
 
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан эндиликда йирик инвестиция лойиҳалари юқори даражадаги халқаро коррупцияга қарши курашиш стандартлари асосида баҳолаб борилади.

Бунинг учун:
- йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда халқаро коррупцияга қарши курашиш стандартлари жорий қилинади;

- коррупцион хатарларни олдини олиш мақсадида, йирик инвестиция лойиҳалари аукциони шартлари рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш асосида йўлга қўйилади;  

“Шаффоф қурилиш” платформасининг қамрови оширилиб, халқаро ташкилотлар лойиҳаларига ҳам босқичма-босқич жорий қилиш амалиёти амалга оширилади.
 
Юқоридагиларнинг барчаси, мамлакат коррупцияга қарши курашиш тизимининг яхшиланишига ёрдам беради.

Бундан ташқари, буни ортидан "Transparency International” халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон ўрни кўтарилиши мумкин.

Албатта бу яширин иқтисодиётга барҳам берилишига ҳам яҳши таъсир қилади.
 
 👉 @Zafarbek_Solijonov


8 мартда янги фирибгарлик

Россияда фирибгарликнинг янги тури тарқаяпти. Бизгаям етиб келса керак. Ёки Рамазон ойидаям шу ном билан алдашга уринишлари мумкин.

"8 март байрами билан сизга бепул совғамиз ёки гул бор, сизга етказишимиз керак. Рақамингизга код боради, шуни айта оласизми, тасдиқлаш учун" деб алдайди. Рақамни айтсангиз тамом, пулингизни ечиб олади. Код берманг. Огоҳлантиришимизни яқинларга юбориб қўйинг.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Қизиқ ишлар бўляпти. ИИВ ва Адлия вазирлари ўринбосарлари ишдан бўшатилган (бошқа ишга ўтганми йўқми буям аниқмас), бироқ бу ҳақда расмий хабар эълон қилинмаган. Қизиғи, иккала мансабдор ҳақидаги маълумотлар расмий сайт раҳбарият рукнидан олиб ташланган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov


Бир нарса эшитиб қолдим. Ёлғонми ростми аниқ айтолмайман. Лекин жуда қизиқ.

Бир инсон бир ташкилотга ишга кирмоқчи бўлган. Ўша ташкилотдаги бир бўлим бошлиғи чиқиб, ундан ишга жойлашишга пора сўраган. Ишга жойлашмоқчи бўлган шахс органга мурожаат қилган. Тадбир бўлган. Ҳалиги пул сўраган инсон қамалган, ишдан кетган. Жойи бўшаган. Бош мутахассис бўлган бир инсон унинг ўрнига ўтирган. Унинг жойига бошқа бир мутахассис жойлашган. Мутахассиснинг ўрни бўшагач, вакант жойга ҳалиги органга хабар берган ёш инсон жойлашган.

Гўзалликми бу?)

👉 @Zafarbek_Solijonov


Охирги вақтлардаги бир қатор лавозим ўзгаришларига қараган бўлсангиз, ПА тинчгина, интригалардан ҳоли, захира кадрлар ишлайдиган жойга айлантириляпти. Қисқароқ айтсам, иккинчи ижро ҳокимиятидек ваколатларни бажармайдиган аввалги кўринишига қайтаётгандек. Улар шуни хоҳлашяпти, назаримда.

Президент атрофидан интригасевар, "конфликтный", зиддияти одамлар буткул узоқлаштириляпти. "Деньги любят тишину". Ҳаммаси оҳиста, тинчгина бўлишини исташяпти. У жойлардаги, қуйи лавозимларни билмадимку, лекин юқори жойларига жимгина топшириқларни бажарадиган, амалдаги ҳокимият, бошқарувга содиқлар қўйилишда давом этса керак. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1000 нафар қизни ишли ва даромадли бўлишини қандай қилиб муваффақиятли амалга оширди?

Ўтган йили пойтахтда истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қиз СММ соҳасига мутлақо бепул ўқитилди. Бу хайрли иш “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида амалга оширилди.

Эътиборлиси, пойтахт ҳокимлиги турли тадбир, форум ёки концертлар билан чекланмай, бўладиган ишни қилди. Бунинг ортидан минглаб қизларнинг ҳаётида ижобий ўзгариш бўлди, доимий даромад манбайига эришишди. Аниқ амалий ишлар дегани ҳам аслида шу.

Бундан ташқари, айнан СММ йўналишига эътибор қаратилгани ҳам қувонарли ҳолат – уйда ўтириб ҳам, онлайн ишлаб ҳам пул топса бўладиган соҳа. Ижтимоий тармоқлар орқали маълумки, ҳозир сартарошлардан тортиб, овқатланиш масканларигача ўз фаолиятлари ёритишга эҳтиёж ошиб кетди. Умуман, ҳар соҳада яхши СММчига бугун иш бор.

Тизимли ва самарали ишлар деса арзийди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Иқтисодчи блогерларимиз TEMU Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмасдан, юридик шахс ташкил этмасдан, солиқ тўламасдан бизнес қилаётгани, бу янги Ўзбекистоннинг иқтисодиёт сиёсатига зид эканини айтиб постлар ёзганди. Ҳукумат бу сафар уларнинг чақириғига бефарқ бўлмади, лаббай деди ва ўз иқтисодиёти, ички бозорини ҳимоя қилиш чораларини кўра бошлади.

Эндиликда 20 март санасидан TEMU Ўзбекистонда блокланмоқда. Ундан буюртма қилсангиз, пулингизга куйиб қолишингиз мумкин. Судма-суд юриб, уни ундиришингиз деярли иложсиз бўлиб қолади. Буюртма қилмаганингиз яхши.

Ўзи ҳозирги кунда ривожланган, ривожланаётган айрим давлатлар ўз иқтисодиёти, бозорини ҳимоя қилиш учун бир вақтлар чет давлат товарларига божни кўтариб, ўзиникиларга маҳсулоти импортида преференциялар бериб ҳимоя қилган. Япония ва унинг дзайбацулари тарихини яхши билганлар буни тушунади. Ёки бўлмаса, Тесла ҳимоясига отланиб, BYD машиналарига божни оширган АҚШ. Маълумот учун:

Индонезия ва Ветнамда TEMU аллақачон блоклангани айтилади. Туркия эса унинг маҳсулотларига 60 фоизлик бож қўйиб қўйган. Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳам TEMUʼни чеклаш масаласини муокама қилмоқда. Бизнинг фаоллар ҳавотирини энди тушунгандекман.

Бизни бошқараётганлар ҳам ўша жамоатчилик вакилларининг талабларини ҳисобга олиб, уларни эшитиб, 20 мартдан TEMU иловага расман чеклов қўймоқда. Қонунга амал қилинг. Огоҳлантирмади деманг.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунё харитаси хато тузилганми? Нега барча текис хариталар нотўғри? Хариталарнинг турлари ҳақида эшитганмисиз? Унинг қандай турлари мавжуд?

Бу ҳақида "Худди шундай" каналининг ушбу сонида билиб олинг: https://youtu.be/GItIu4KvucM?si=Mp0n-u4Ez3xL7cWW


Бугунги селектордан асосий хулоса коррупционерларга "сигнал" бериш, ўзингни ўнгла деган маънони тушундим. Яна нималар қилиш шартлиги айтилди. Коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилаётгани қайд этилди. Масалан, инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби йўналишларда коррупция омиллари кўп.

Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритишдан нарига ўтмаётгани, уларнинг муҳокамаси ҳам, жавоби ҳам қуруқ расмиятчилик экани кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлари раҳбар бўлган коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг иши ҳам жуда сустлиги, фаолияти туман, маҳалла билан боғланмагани учун натижа йўқлиги қайд этилди. Парламент масъул қўмиталарининг ҳам ўрни сезилмаётгани таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркибини тўлиқ янгилаш, уларга раис этиб вилоят халқ депутатлари кенгаши раисларини тайинлаш таклиф этилди.

Ҳудудий кенгашлар инсонгача тушиб, коррупциявий омилларни аниқлаши, уларга барҳам бериш учун қайси қонунни ўзгартириш зарур, деган саволларга жавоб топиши кераклиги тушунтирилди.

Кенгашлар ҳар чоракда камида битта соҳада коррупциявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритади. Ўзгаришлар бўлишига умидвормиз. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Давлат хизматчиларининг даромадини декларациялаш ҳужжатида "исключение"лар кўп бўлса керак. Жуда кўп. Таҳминимча. "Исключение" киритилаверганидан Фанлар академиясининг катта илмий ходимлари қолса керак охирида, декларациялаш мажбурий бўлган. Фанлар академияси, тайёрланиш, шунча чидадик сенларга😌

👉 @Zafarbek_Solijonov


Президент мансабдорларга иномаркадан воз кечиш, миллий мошинчада юриш деди. Қани ким биринчи сотиш. Сергели бозорда иномаркалар нархи тушади шекилли😁

👉 @Zafarbek_Solijonov


Фаренгейт бўйича 451 асарида китоб ёқадиган ўт ўчирувчиларга қараб "ростанам бир вақтлар ўт ўчириш сизларнинг ишингиз бўлганми?" деб сўрашади. Бугун президент:

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди", деди.

Энди органдагилар жиноятчилик "оловини ўчириш билан шуғулланасизлар", эсларингдан чиқмаган бўлса.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Антикоррупция агентлиги давлат харидлари масаласида, ундан маълумотларни жамоатчиликка етказиш масаласида журналист, блогерлар билан ҳамкорликда ишласаям бўлади. Чунки уларда бор аксар маълумотлар бизда бўлмайди. Президент танқид қилганидек статист бўлишдан қутулишни хоҳласа.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди.

Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолгани қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди. Ушбу соҳаларнинг бевосита раҳбарларининг ўз тизимини “коррупциядан холи” қилиш ишлари сустлиги танқид қилинди.

Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуацион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди.

Лекин, нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?”,

- дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Парламентдаги бюджет қўмиталарида ҳам ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 3 та вазирликка бориб, коррупциявий омилларни аниқлашда ва ўзгариш қилишда ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X


Мабодо шу гап рост бўлса, қонунда бўлмаган маъмурий бирлик сектордаги ҳар хил сабаблар билан прлкурорларни ишдан олишни тўхтатиш керак. Прокурор ўз қонунларидаги мажбуриятлари бўйича жавоб бериши керак, пахта ва буғдой ҳосили камлиги учунмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яна солиқчилар бош... Солиқ органлари ўтган давр ичида тадбиркорларнинг "қонини ичувчи" ташкилотдан уларга кўмак берувчи ташкилотга айландими, йўқми билмайман. Бунга тадбиркорлар ўзи жавоб берса тўғри бўлади. Бироқ юқоридаги видео ва шу каби ҳолатлар ошкор бўлаётганидан англашиладики, тизим ислоҳотга жуда муҳтож. Қўмита режалари ҳақида жамоатчиликка ҳисобот бериши шарт!

Гап миллиардлар, давлат бюджети ҳақида кетяпти. Булар талон-тарож қилган пуллар аллақачон солиқчиларга юк бўлиб тушиб бўлган бўлса ҳам керак. Ҳамма ер "ўғриландия" бўлиб кетаётгандек. Президентнинг солиқчиларга қарата айтган ўша гаплари яна эсга тушади:

"Қани бюджетнинг пули? Ҳаммаси чўнтакка кетяпти. 3 йил ҳам ишламасдан, 4 қаватли уй қурасан ҳамманг, 20та машина оласан. Қаердан булар? Ойликдан оласанми? Сал инсофли бўл!"

👉 @Zafarbek_Solijonov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гарри Поттер фильмларидаги махфий рамзларни ҳамма ҳам пайқамайди. Лекин сиз-чи?

Қандай саҳналарда режиссёрлар сирли ишоралар қолдирганини биласизми? Балки, қандайдир детални фақат энг зийрак томошабинлар кўра олгандир...

Агар жавобингиз аниқ бўлмаса, хавотир олманг – Susambil канали энг қизиқарли яширин рамзларни таҳлил қилиб, видеога жамлади. Текшириб кўринг – сиз қанчалик диққатли томошабинсиз?

🔗 Видеони бу ерда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/FhIyC68QT9I?si=j87Bvtx-nQ_DFY4J


Сунъий ҚҚС "возврати"дан миллиардлар ўмарилган

Ўтган йилнинг охирида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Авазбек Сотволдиев ва унинг 29 нафар жиноий шеригига ҳукм чиқарди.

Гап шундаки, у ўз ваколат ва имкониятларидан фойдаланиб, ҳамтовоқлари билан ўнта МЧЖ орқали ишлаб чиқариш, экспорт билан боғлиқ сохта амалиётлар ташкил этади, бу амалиётлар бўйича ҚҚСнинг салбий фарқини давлат бюджетидан қайтариш схемаларини бажаради, қайтарилган маблағлар эса жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланади.

Яъни сунъий равишда ҚҚС салбий фарқи яратилиб, давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар олиниб, талон-торож қилинган. Қонунни уни яхши билган бузади, дейишганидек, жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ҳужжатлар қалбакилаштирилган, "тўғри расмийлаштирилиб" тизимга киритилган, зарур бўлса, пора берилган, пора олди-бердисига воситачилик қилинган.

Жиноий иш доирасида Авазбек Сотволдиевдан ташқари яна 29 кишига айблов эълон қилинган. Улар орасида МЧЖларни ташкил этган уддабуронлар, “қўғирчоқ” директорлар, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, ҳисобчилар ва бошқалар бор. Судда аниқлашича, жиноий гуруҳ хатти-ҳаракатлари натижасида қарийб 168 млрд сўмлик маблағ транспорт воситалари, кўчмас мулк, тадбиркорлик субъектлари сотиб олиш йўли билан легаллаштирилган.

Суд ҳукмига кўра, Авазбек Сотволдиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, айримлари шартли жазо олган.

Жиноий гуруҳнинг асосий ташкилотчи ва ижрочилари давлатга етказилган қарийб 168 млрд сўмлик зарарни ҳам солидар тартибда қайтариши керак бўлади.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Показано 20 последних публикаций.