Uzdiplomat | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар
UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади
•facebook.com/uzdiplomat
•instagram.com/uzdiplomat.uz
•youtube.com/@uzdiplomat
Реклама: +99893 571 72 35
Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Президент 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Президент фармонига кўра, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан юртимиздаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар мукофотланди.

▪️РЎЙХАТ: Мукофотланганлар рўйхати

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари ҳам алмашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Сотиев Хуршид Тўлқинбоевич Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари - Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Сотиев Хуршид Тўлқинбоевич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
Тайинловга қадар ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари – қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимида ишлаган Ботир Қудратхўжаев Фавқулодда вазиятлар вазирлигига раҳбар этиб тайинланган эди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


#TAYINLOV

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Касимов Дилмурод Султанмуратович Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Касимов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозимида ишлаган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


⚡Тезлик учун "погрешность" 5 км/соатдан 10 км/соатга кўтарилиши мумкин

Бош вазир ўринбосари А.Раматовнинг топшириғига кўра, техник қурилма ва транспорт воситаларидаги хатоликларни инобатга олган ҳолда, умумий аниқланган тезликдан амалдаги 5 км/соат айириб ташлаш амалиётини 10 км/соат кўтаришни жорий этиш кўрсатиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, бу борадаги норматив ҳужжат лойиҳаси аллақачон тайёрланган.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

11.4k 0 116 15 95

#Real_Ozbekiston

Яккабоғ тумани ҳокими: «Муаммо бор, лекин уларни ечамиз»

Uzdiplomat да бугун Яккабоғ тумани Эсат МФЙдаги симёғочлар ағанаб тушиш арафасида эканлиги ҳақида материал эълон қилинган эди. Туман мутасаддилари  унга тезкор муносабат берди.

Суратлар эълон қилингандан сўнг ишчи гуруҳ томонидан жойига бориб ўрганишлар амалга оширилган.

Туман ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг бизга маълум қилишича, жорий симёғочларни алмаштириш режага киритилган.
«Ҳозирда туман Электр тармоқлари корхонаси раҳбари, маҳалла раиси билан жойида ўрганиш олиб бораяпти. Натижа бўлади», деди у.

Ҳокимнинг қайд этишича, бошқа маҳаллаларда ҳам симёғочларни янгилаш ишлари олиб борилаяпти. «Муаммолар бор ечим топамиз», дейди Абдуллаев, танқидий материалга ижобий муносабат билдирар экан.

❗️ «Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!

Ўз ҳудудингизга оид сурат ва лавҳаларни телеграм орқали @uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 кун давом этади.

Мактабларда III чорак якунлари 20 март, пайшанба куни бўлади, IV чорак эса 28 мартдан, жума кунидан бошланади.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X


🔴 Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, “ТЕМУ”дан фойдаланиш чекланади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ТЕМУдан фойдаланмасликни сўрамоқда.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг ТЕМУ электрон савдо платформаси фаолиятини чеклаш тўғрисида ахборот берди.

«Электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.

Мамлакатимиз фуқароларига хизмат кўрсатувчи хорижий электрон савдо платформалари фаолиятини ўрганиш жараёнида айрим электрон савдо платформалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлиги аниқланди», дейилади унда.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, “ТЕМУ” платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.

Тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, юртдошларимиздан бугунги кундан бошлаб “ТЕМУ” платформасида буюртма бермаслик сўралган.

Агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

9.9k 0 136 17 57

Грузия Бош вазири Тошкентга келди

Бугун, 4 март куни Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган, дейилади Ўзбекистон Бош вазири матбуот хизмати хабарида.

Аслида Кобахидзенинг ташрифи 20−22 февраль кунларига режа қилинганди. Грузия Бош вазирнинг Ўзбекистонга ташрифи икки мамлакатнинг турли соҳаларда, айниқса, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилгани хабар қилинган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

9k 0 13 35 47

Отабек Бакиров, иқтисодчи: "Халқ ўз "қаҳрамонлари" номини билиши пайти келди"

Газ экспорти эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритган олигархлар номи қачон эълон қилинади?


Ўзбекистонда эксклюзив ҳуқуқлар жуда кўп ҳолатларда яширин ва ёпиқ қарорлар билан тақдим этилган (бундай қарорларнинг ғирт коррупциогенлиги Антикоррупция агентлиги ўрганиши керак бўлган алоҳида масала). Масалан, газ экспорти бўйича истисно тариқасида эксклюзив ҳуқуқни қўлга киритган ёки газ, нефть-сланец ва руда конларига нисбатан эксклюзив ҳуқуқларни эгаллаган олигархик гуруҳлар номини бирон очиқ қарорда кўрмайсиз. Худди шундай қатор товар ва хизматлар импортида, темир йўл ва авиахизматларда ҳам кўплаб чўнтак субъектларга моҳиятига кўра эсклюзив ҳуқуқлар тақдим этилган.

Ўзи Рақобат қўмитаси эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатини 2023 йил 1 октябрдаёқ тузиши керак эди. Яъни бундай рўйхат аллақачон тузилган бўлиши керак, лекин эълон қилинмаган.

Кечаги фармон билан Рақобат қўмитаси 2025 йил 1 апрелга қадар бўлган муддатда Эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхатини очиқ эълон қилиши керак бўлади. Умид қиламизки, рўйхат тез орада истисноларсиз, айрим чўнтакларни тушириб қолдиришларсиз очиқланади.

Дарвоқе, катта молиявий ва маъмурий ресурсларга эга эксклюзив ҳуқуқлар эгалари томонидан турли салбий таъсирлар бўлишини олдини олиш учун ҳам Давлат раҳбари фармонининг ижроси бирданига учта бош вазир ўринбосарига топширилган бўлса керак.

Хуллас, халқ ўз "қаҳрамонларини" номини билиш пайти келди.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

10.8k 1 36 15 160

🔴 Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинади?

8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;

9 март (якшанба) — дам олиш куни;

10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

21 март (жума) — Наврўз байрами;

22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

23 март (якшанба) — дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X


#Real_Ozbekiston

Қишлоқни «безаб» турган «тарихий» симёғочлар...

Яккабоғ тумани «Эсат» МФЙдаги симёғочлар ағанаб тушиш арафасида.

«Ёғингарчилик, ё шамол бўлганда хавотир билан ёнидан ўтамиз», дейди бизга суратларни жўнатган ҳамюртимиз.

Суратларда ҳақиқатдан ҳам симёғочларнинг фойдаланиш муддати ўтиб кетгани кўзга ташланиб турибди. Мутасаддилардан бу масалага эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида сиз ҳам иштирок этинг!

Сиз қандай жойда яшайсиз?  Сурат ва лавҳаларни телеграм орқали
@uzdiplomat_uz га жўнатинг!

Энг яхши ва энг кўп кўрилган контент эгалари йил охирида мукофотланади

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


⚡️Маош 15 млн сўмгача бўлган “Янги Тошкент” қурилишида ишлашни истовчилар нега иш берувчи билан боғлана олмаган?

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бунга шундай муносабат берди:

аклиф қурилишда ишлаш истаги бўлган кўплаб юртдошларимизнинг қизиқишига сабаб бўлган. Кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайганлиги туфайли, лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берган.

Ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар  бартараф этилади. Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) ҳамюртларимиз учун алтернатив таклиф сифатида телеграм бот ишга туширилмоқда. Эндиликда Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси қурилишида ишлашни истаган ҳамюртларимиз @yangi_toshkent_qurilishi_bot орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришса, call-марказ операторлари маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади", дейилади вазирлик хабарида.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X


uzdiplomat иқтибоси: 🖍

“Худо ҳаммамизнинг омадимизни берсин! ”


КОМИЛ АЛЛАМЖОНОВ,
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари 

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

12.8k 0 23 117 119

Бу йил "Зулфия" мукофотини кимлар олди?

Рўйхат эълон қилинмоқда.

Туремуратова Бийбиназ Кенесбай қизи - ТАТУининг Нукус филиали компьютер инжиниринги мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Қорақалпоғистон)

Ибрагимова Шахзода Алишер қизи - Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича мураббийси (Қорақалпоғистон)

Сотволдиева Мохинур Хазратулло қизи - ЎзДЖТУнинг адабиёт назарияси ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Андижон вилояти)

Усмонова Дилшода Эгамберди қизи - Андижон давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультети 2-босқич талабаси

Рухиллаева Нилуфар Шукрулло қизи - ЎзМУнинг хорижий филология факультети 3-босқич талабаси (Бухоро в.)

Баҳронова Дилшода Тоҳировна - Бухоро давлат тиббиёт институтининг тиббиёт факультети 6-босқич талабаси

Ортиқова Эъзоза Нодир қизи - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодиёт ва менежмент мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Жиззах в.)

Абдуразоқова Меҳрибон Жалолиддин қизи - Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано синфи ўқитувчиси

Шералиева Жасмина Эркин қизи - Гулистон давлат университетининг санъатшунослик факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё в.)

Маҳаммадризоева Мадинабону Маҳаммадриза қизи - Халқаро қишлоқ хўжалиги университетининг қишлоқ хўжалиги факультети 3-босқич талабаси (Қашқадарё в.)

Йўлдошева Умматой Тўлқиновна - «Янги Ўзбекистон» университетининг саноат бошқаруви мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Навоий в.)

Абдуллаева Саида Равшан қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Навоий в.)

Олимжонова Ақидахон Анваржон қизи - Наманган вилояти Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабининг 11-синф ўқувчиси

Тўйчиева Дилафруз Нуъмонжон қизи - Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультети 3-босқич талабаси (Наманган в.)

Анорова Гулҳаё Зокир қизи - Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги «Ватанпарвар» маҳалла фуқаролар йиғини комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими

Хамдамова Афрўза Акбаровна - Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси

Абдусаламова Занжилой Фарход қизи - ЎзДЖТУнинг халқаро журналистика факультети 3-босқич талабаси (Сирдарё в.)

Ғаниева Мафтуна Абдуазиз қизи - Гулистон давлат университетининг таълим-тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сирдарё в.)

Абдусаидова Гулрухсорабегим Комилжон қизи - Тошкент давлат юридик университетининг жиноий одил судлов факультети 4-босқич талабаси (Сурхондарё в.)

Зарипова Рушана Робертовна - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сурхондарё в.)

Анварова Наима Анвар қизи - Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Уралова Ойша Абдураим қизи - Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги «Yangiobod kelajak sari» оилавий корхонаси раҳбари

Абдурасулова Дилноза Ботирали қизи - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти

Сайназарова Лайлохон Одилжон қизи - Фарғона вилояти Қувасой шаҳар маданият бўлими тўгарак раҳбари

Камалова Шахзода Кахрамон қизи - Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 3-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси

Собирова Лайлохон Арслонбек қизи - Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетининг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Хоразм в.)

Содиқова Насиба Мажитовна - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг театр санъати факультети 3-босқич талабаси (Тошкент шаҳри)

Бабешко Алина Александровна - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография кафедраси ўқитувчиси (Тошкент шаҳри)

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

14.8k 0 116 224 162

Пўлат Бобожоновнинг қаерда фаолиятини давом эттириши маълум бўлди

Генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Пўлат Бобожонов 1961 йилда туғилган. 2017 йил сентябрь ойидан буён — салкам 7,5 йил давомида Ички ишлар вазирлигини бошқариб келаётганди.

Ички ишлар вазирлигига раҳбар этиб тайинлангунига қадар 2012 йилдан Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. Бунгача Бухоро ва Жиззах вилоятларида прокурор бўлган. 2005−2006 йилларда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, 2000−2005 йилларда эса бош прокурор ўринбосари бўлган.

Аввалроқ янги ички ишлар вазири этиб Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган генерал-майор Азиз Анварович Тошпўлатов тайинлангани хабар қилинганди.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

13.7k 0 58 14 133

ИИВ тизимида яна бир катта ўзгариш бўлиши айтилмоқда

Хабарларга кўра, полковник Раҳмонов Шавкат Наврузович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X


Энергетика вазирлиги базавий меъёрларни ўзи ўзгартириш ваколатига эга бўлди

Энергетика вазирлигига ҳукумат билан келишган ҳолда ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиш ваколати берилди.

Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ базавий меъёрларнинг амал қилиш муддатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ўзининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X


#TAYINLOV

Ўзбекистоннинг янги ички ишлар вазири, генерал майор Азиз Анварович Тошпўлатов

Маълумот учун:

2015–2017 йиллар: Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

2017 йил ноябрь – 2019 йил июнь: Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.

2019 йил июнь – 2020 йил март: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

2020 йил 16 март – 2025 йил март: Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган.

Генерал-майор унвони берилган.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

23.5k 0 276 16 109

#RASMAN

⚡Пўлат Бобожонов ИИВ вазири лавозимидан кетди


У 2017 йил сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида ишлаётганди.

Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

20k 0 271 21 115

Айрим педагоглар аттестациядан озод этилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади:

▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
▪️пенсия ёшига тўлган педагоглар;

Шунингдек, қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

▪️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси;
▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси;
▪️олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Показано 20 последних публикаций.