"ҚҚСни қайтариш учун" энг осон канал Қирғизистонга экспорт бўлиб қолганЎзбекистондан Қирғизистонга экспорт статистикасини икки томонлама чуқуроқ ва субъектлар қирқимида, "ҚҚСни қайтариб олиш" схемалари предмети бўйича ўрганса бўлади.
Миркомил Холбоев ёзмоқда:
"2023 йилда Ўзбекистондан Қирғизистонга товарлар экспорти 764 млн долларни ташкил этганлиги кўрсатилган
бўлса, қирғиз статистикасида Ўзбекистондан импорт 403 млн долларни ташкил этганлиги
келтирилган. Яъни
ўзбек ва қирғиз статистикасидаги фарқ 361 млн долларни ташкил этган. Бундай йирик фарқни табиийки статистик хатолик сифатида қабул қилиб бўлмайди.Бунда,
трикотаж кўйлакларнинг Қирғизистонга экспорти 56,1 млн бўлса, Қирғизистоннинг мамлакатимиздан импорти 12 млн доллар (фарқ 44,1 млн доллар),
ип-калава экспорти 40 млн доллар, Қирғизистон импорти эса 2,3 млн доллар (фарқ 37,7 млн доллар),
чойшаб ва дастурхонлар экспорти 39,9 млн доллар, Қирғизистон томонининг импорти 3,4 млн доллар (фарқ 36,5 млн доллар),
кийим-кечаклар учун аксессуарлар экспорти 42 млн доллар, Қирғизистон импорти 5,9 млн доллар (фарқ 36,1 млн доллар),
ўрик, гилос, шафтоли ва олхўри экспорти 26,8 млн доллар, Қирғизистон импорти 10 млн доллар (фарқ 16,8 млн доллар) бўлган.
Таъкидлаш керакки, Қирғизистонга энг йирик 20 та (4 талик божхона коди бўйича) товар экспорти ва Қирғизистон статистикаси ўртасидаги фарқ 287.5 млн долларни (умумий фарқнинг 80 фоизи ) ташкил этган. Бунда, асосий фарқлар текстил маҳсулотлари ва мева-сабзавотлар ҳиссасига тўғри келиши эътиборга молик".
Ўзбекистоннинг Қирғизистонга экспорти ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондан импортидаги фарқликни кўрсатувчи суратни нима деб атаймиз?