Жабрланувчи ва айбланувчи келишса жиноятчи жазодан қутулиб қолиши мумкинми?
Рўйхат👇
✅105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш),
✅106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш),
✅107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш),
✅108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш),
✅109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш),
✅110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш),
✅111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш),
✅113-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш),
✅115-моддасида (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш),
✅116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик),
✅117-моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш),
✅121-моддасининг биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш),
✅122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш),
✅123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш),
✅125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш),
✅136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш),
✅138-моддасининг биринчи қисмида (зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш),
✅139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат),
✅140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш),
✅141-1-моддасининг биринчи қисмида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш),
✅141-2-моддасининг биринчи қисмида (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш),
✅143-моддасида (хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш),
✅148-моддасида (меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш),
✅149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш),
✅167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш),
✅168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик),
✅169-моддасининг биринчи қисмида (ўғрилик),
✅170-моддасининг биринчи қисмида ҳамда иккинчи қисмининг «б» ва «в» бандларида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш),
✅172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш),
✅173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш),
✅180-моддасида (сохта банкротлик),
✅181-моддасида (банкротликни яшириш),
✅185-2-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш),
✅189-моддасида (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш),
✅191-моддасида (қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш),
✅192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш),
✅229-моддасида (ўзбошимчалик),
✅256-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш),
✅257-моддасининг биринчи қисмида (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш),
✅258-моддасининг биринчи қисмида (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш),
✅259-моддасининг биринчи қисмида (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш),
✅260-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш),
✅266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш),
✅268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш),
✅277-моддасининг биринчи қисмида (безорилик),
✅298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у
ўз айбига иқрор бўлса,
жабрланувчи билан ярашса ва
етказилган зарарни бартараф этса, ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИЛИШИ МУМКИН.
Аъзо бўлинг👇
👉
@bahodirahmedoff👈