davletovuz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot


Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Хоразмда яна:

Султанов  Ғайратжон Пўлатович Урганч тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ғайратжон Султонов шу вақтга қадар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ахмедов Шухрат Курвондурдиевич Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги  бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Назаров Жаҳонгир Бахромович Боғот тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган.


Адлия вазирлиги расмий муносабати

…Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақидаги бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунчиликка кўра судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас…

Манба


Кечадан бери ўзимга келолмайман. Хоразм вилоятида вояга етмаган, айни пайтда давлат қарамоғида бўлган уч нафар қиз бир гуруҳ амалдорлар томонидан жинсий зўравонликка учраган.

Маълум бўлишича, оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари ўз васийлигидаги 3 нафар қизни танлаб олиб, 10 ой давомида (2021 йил май – 2022 йил февраль) моддий рағбат эвазига турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. Норасида қизлар 15, 16, 17 ёш. Болалар калтакланган, руҳан тазйиққа учраган.

Бундай кабиҳликка қўл урган оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари, вилоят адлия бошқармаси, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқларига нисбатан жиноий иш очилган. Оилавий болалар меҳрибонлик уйи мудирасига 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва фавқулодда вазиятлар бўйича туман бошқарма бошлиғига 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу вақт давомида уларга 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш тақиқланади.

Ижтимоий тармоқларда жиноятчилар орасида бошқа амалдорлар ҳам бўлгани, улар сувдан қуруқ чиққани айтилмоқда.


Бугундан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилди.


Корзинка #InsonQadriUchun ташаббуси остида маҳсулотларни арзонлаштиради

Энг керакли ва муҳим бўлган 231дан ортиқ маҳсулотлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишингиз ва уларни Корзинка супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.

Файзга тўла муборак Рамазон ойи тинчлик-осойишталик, эзгулик ва савобларга тўла ўтсин. Корзинка сиз ва яқинларингизга хотиржамлик ва ҳаловат, ишларингизда эса барака тилайди!
#InsonQadriUchun

App | Telegram | Facebook | Insta | Web| Реклама


Тимур Ишметов твиттерда ёзмоқда


Иқтисодчи Ботир Қобилов Openbudget ҳақида: “Ўзбекистонликлар ўз солиқлари тақсимланишида, маҳаллий сайловларда ва фуқаролик жамияти қуришга қизиқиш билдирмайдилар, биз бошқачамиз, биз унга ва бунга тайёр эмасмиз” мазмунидаги шаблон гапларни баъзида эшитамиз. Шу гаплар тўғри эмаслигига далилни айнан "Ташаббусли бюджет” лойиҳаси кўрсатиб бермоқда десам ҳам бўлади. Бироз бўлса ҳам фуқаролик жамияти пайдо бўлаётгани, фуқаролар ўз солиқлари тақсимотида фаоллашиб бораётганлари фақат ва фақат яхши эмасми?

Кўчада ўқитувчилар овоз олиш учун “ялиниб” юришлари қанчалик тўғри деган ўринли савол берилиши мумкин. Агар шундай бўлса муаммо бу ерда Openbudget'да эмас, балки аксинча, Openbudget бошқа муаммога ишора қиляпти холос, менимча. У ҳам бўлса ўша эски муаммо - жойларда мажбурий меҳнат, буйруқбозлик аломатлари”.

Отабек Бакиров ҳам "охирги 7 йилда жамоатчилик фикри ва унинг эркин танлови учун рўй берган, шахсан менинг назаримдаги, энг катта қадамдан воз кечмаслик, ортга қайтмаслик керак" деб ёзмоқда.

"Лойиҳада камчиликлар борми? Бор. Уларни оммабопликни ва қамровни йўқотмай туриб ислоҳ қилишда давом этиш керакми? Керак. Қанчалик ҳайратли туюлмасин, ечимлар лойиҳанинг янада кенгайишида. Халқ 8 триллионни эмас, 15 триллионни ҳам рационал тақсимлай олади", деб ёзган иқтисодчи блогер.

P.S. Тўғри, ҳозир Openbudget энг қизғин паллага кирган, лекин шу масала фақат негатив томондан мавзу қилиб олиб чиқилаётгани ачинарли. Чунки бу биз учун жуда керак тизим. Уни ёмонотлиқ қилишга, уни салбий бўёқлар билан кун тартибига олиб чиқишлар бизга фақат зиён келтиради.


Автомобилингизни янгилашни ният қилаяпсиз, лекин кутишга вақтингиз йўқ

Автомобилинингиз учун харидор изламанг, @olamavto_uz сизга ўзаро манфаатли trade-in хизматини таклиф этади. Энди сиз эски автомобилингизни янгисигиа алмаштиришингиз мумкин ва бу учун атиги 1 соат вақтингиз кетади!

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга келинг:
Элбек кўчаси, 61/3
Ёки ушбу рақамга қўнғироқ қилинг: +99871 202 13 12

Батафсил

реклама


АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп жиноят содир этганликда айбланмоқда. Нью-Йорк прокуратураси унга қарши иш очган. У Америкада жиноий иш очилган биринчи собиқ ёки амалдаги президентдир. Трамп яқин кунларда қўлга олиниши мумкин.

Жиноят тафсилотлари ҳали тўлиқ ошкор қилинмади. ОАВ ёзишича, у порно актрисага сукут сақлаши учун катта миқдорда пул берган бўлиши мумкин.


Апрель ойи бироз илиқ ва қуруқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз юқори бўлади. Апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлиги бошларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
Биринчи ўн кунлик охирларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.

Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +7 +12 даражадан +12 +17 даражагача, кундуз кунлари +20 +25 даражадан +27 +32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.


Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига келди.


InfinGREEN - InfinBANKдан янги маҳсулот

Кредит асосида қуёш панеллари — бу электр харажатларини камайтириш имкониятини ҳақиқатга айлантиради!

Қуёш панелларининг афзалликлари:
экологик жиҳатдан — панеллар атмосферани ифлослантирмайди;
автономлик — энергия бепул, электр нархининг ошиши сизга таъсир қилмайди;
самарадорлик — электр энергияси харажатларини тежайсиз;
ишлатишнинг қулайлиги — махсус рухсат талаб қилинмайди.

Жисмоний шахслар учун кредит шартлари:
— кредит 50 миллион сўмгача;
— муддати — 5 йил;
— фоиз ставкаси — 23,99%.
Юридик шахслар учун кредит шартлари:
— кредит 1 миллиард сўмгача;
— муддати — 5 йил (имтиёзли давр 6 ойгача);
— фоиз ставкаси — 23,99%.

📲+998712025080
Батафсил маълумот

реклама


Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини 2023 йилда ошириш режалаштирилмаган. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.

«Нархлар ошадими йўқми, аниқ айта олмайман. Катта эҳтимол билан ошмайди, Аҳоли (жисмоний шахслар — таҳр.) учун аниқ ошмайди. Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, жумладан, қандайдир ижтимоий нормалар муҳокама қилиняпти», — деди вазир ўринбосари.

Унинг фикрича, газ ва электр энергияси кўп истеъмол қиладиган, совуқ қишда уйда футболкада юрадиган бой одамлар бозор нархида тўлаши керак.

«Бу адолатдан бўлади», — дея қўшимча қилди Султонов.
«Агар фуқаро ижтимоий рўйхатлардан бирида турса, маоши кам бўлса, икки хонали квартирада яшаса, электр энергияси ва газдан тежамкорлик билан фойдаланса, бундай одамларни рағбатлантириш керак. Бундай тарифлар аксарият мамлакатларда амал қилади. Биз бунга бир кун етиб борамиз», — деди Дилшод Султонов.


1 майдан базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўмдан 330 минг сўмга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг сўмдан 980 минг сўмга оширилди.


❗️Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда.


1001 korxona ro'yxati PQ-102 24.03.23 1-ilova.pdf
570.8Kb
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхати

ЎзА


Акция пакетлари “битта акция – битта лот” тамойили асосида халқ IPOсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиладиган 40 та корхоналар рўйхати

ЎзА


Солиқ қўмитаси ортиқча ундирилган 27,1 млрд сўм фойда солиғи бўнак тўловларини қайтарди. Қолган 1,4 млрд сўмлик маблағларни ҳам бугун қайтарилади.


ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси Тошкентда ўз ишини бошлади.

Чекланган миссия таркиби 10 нафар экспертлардан, шу жумладан, сиёсий, ҳуқуқий, медиа ҳамда сайлов соҳасидаги таҳлилчилар, узоқ муддатли кузатувчилар координатори, ДИИҲБ идораси ходимлари ва маслаҳатчиларидан иборат.

Миссия референдумгача бўлган давр ва референдумдан кейинги фактларни кўрсатувчи дастлабки мониторинг натижаларини тақдим этади.

Шундан сўнг якуний ҳисобот тайёрланади.


5G энди Apple смартфонларида

«Ўзбектелеком» АК ҳамкори Apple Inc. билан олиб борилган муваффақиятли музокаралар самараси ўлароқ, Ўзбекистонда биринчи марта iOS 16.4 версиясига янгиланган Apple қурилмалари фойдаланувчилари 5G маълумотлар узатишга уланиш функциясига эга бўлди.

«Ўзбектелеком» АК ўзининг техник базасини кенг кўламли модернизация қилиш лойиҳасини ишга туширди, бунинг натижасида Тошкент шаҳрида ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бешинчи авлод алоқаси босқичма-босқич жорий этилади.

Реклама

20 last posts shown.