Bahodir Ahmedov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Юқоридаги суд ҳукми 2024 йил 18 декабрда ўқилган экан. Шундай кенг қамровли жиноят иши наҳот ҳеч қаерда овоза қилинмади, давлат ташкилотлари бундай масалаларда жимгина ўтиб кетишни маъқул кўришади. Қараб чиқиб топа олмадим. Яхшиям GENERALLISIMUS хабар берган экан ўшанда.

Битта адвокат қўлга тушса ўнта манбада видеоси чиқади қўрқинчли овозлар билан. Битта блогер қўлга тушса минг бир маломат билан овоза қилинади. Яқин тарихдаги энг катта солиқ жиноят (зарар 168 млрд сўм, ҳукмни ўзи 349 бет) бўлган иши ҳақида расмий икки оғиз сўз йўқ. Биров эшитмаса, кўрмаса, жим ўтиб кетсак…

👉@bahodirahmedoff👈


Сунъий ҚҚС "возврати"дан миллиардлар ўмарилган

Давлетовуз ёзмоқда:
Ўтган йилнинг охирида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Авазбек Сотволдиев ва унинг 29 нафар жиноий шеригига ҳукм чиқарди.

Гап шундаки, у ўз ваколат ва имкониятларидан фойдаланиб, ҳамтовоқлари билан ўнта МЧЖ орқали ишлаб чиқариш, экспорт билан боғлиқ сохта амалиётлар ташкил этади, бу амалиётлар бўйича ҚҚСнинг салбий фарқини давлат бюджетидан қайтариш схемаларини бажаради, қайтарилган маблағлар эса жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланади.

Яъни сунъий равишда ҚҚС салбий фарқи яратилиб, давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар олиниб, талон-торож қилинган. Қонунни уни яхши билган бузади, дейишганидек, жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ҳужжатлар қалбакилаштирилган, "тўғри расмийлаштирилиб" тизимга киритилган, зарур бўлса, пора берилган, пора олди-бердисига воситачилик қилинган.

Жиноий иш доирасида Авазбек Сотволдиевдан ташқари яна 29 кишига айблов эълон қилинган. Улар орасида МЧЖларни ташкил этган уддабуронлар, “қўғирчоқ” директорлар, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, ҳисобчилар ва бошқалар бор. Судда аниқлашича, жиноий гуруҳ хатти-ҳаракатлари натижасида қарийб 168 млрд сўмлик маблағ транспорт воситалари, кўчмас мулк, тадбиркорлик субъектлари сотиб олиш йўли билан легаллаштирилган.

Суд ҳукмига кўра, Авазбек Сотволдиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, айримлари шартли жазо олган.

Жиноий гуруҳнинг асосий ташкилотчи ва ижрочилари давлатга етказилган қарийб 168 млрд сўмлик зарарни ҳам солидар тартибда қайтариши керак бўлади.

👉@bahodirahmedoff👈


Суд ҳужжатларига кўра, З.Тешаева "DAKPATENT LAW FIRM" МЧЖ директори Д.Худжановнинг "CHADOS-2009" МЧЖ манфаатига тегишли, саноат наъмунаси патенти мавжуд бўлган "ўйинчоқ туя" саноат намунасидан ҳуқуқ эгаси розилигисиз фойдаланиб келган.

Суд томонидан, З.Тешаеванинг мазкур ҳаракатлари МЖтКнинг 177-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик деб топилиб, БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

П/С: МЖтК 177-2-моддаси Ихтирога, фойдали моделга ва саноат наъмунасига бўлган ҳуқуқларни бузиш ҳисобланиб - фуқароларга БҲМнинг 5 дан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 дан 20 бараваригача жарима тайинланиши белгиланган.

#sudishi

👉 @bahodirahmedoff 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Эркаклар аёлларга руҳсат сўраб, ёрдам беради”- ҳуқуқшунос Сарвиноз Суннатиллаева.

Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://youtu.be/3hH9wmpElBs?si=GCZS_GCG_-AIk1Mk


Ички ишлар янги вазири

❗️Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Акмал Икромов – ҳақиқат йўлида ортга чекинмаган инсон

1923 йил. Москва. Бутун Совет Иттифоқи бўйлаб мусулмонлар йиғилган тўртинчи Қурултой ўз ниҳоясига етмоқда. Сўз навбати ёш, лекин ўткир фикрли Акмал Икромовга келади. Унинг сўзлари залга қаттиқ таъсир қилади:

“Биз дин билан эмас, бидъат билан курашишимиз керак.”

Бу оддий ибора эмас эди. Бу Кремль мафкураси билан очиқча тўқнашув эди. Икромов бу фикри билан шахсан Сталиннинг ўзига қарши чиқди ва нутқи давомида у билан икки марта тортишиб қолди. Айнан бу Қурултойдан кейин, унинг Сталин билан муносабатлари кескин совуқлашди. Бу совуқлик эса кейинчалик унинг тақдирини ҳал қилган омиллардан бирига айланди.

Тарих бундай жасоратли инсонларни унутмайди. Ҳақиқатни ҳимоя қилиш баъзан жон эвазига амалга оширилади.

Агар тарихнинг шундай мураккаб бурилишларини чуқурроқ англамоқчи бўлсангиз, Қурултой подкастини тингланг. Улар тарихни нафақат ёритади, балки уни ҳис қилдиради.

Видеони кўриш учун:
https://youtu.be/BvcbU1a1cz4?si=Xy7bU_HEto8Hh0Ua


Президент фармонига кўра, 2025 йил якуни бўйича ҳисобот давридан бошлаб ходимлар сони йиллик ўртача 5 кишидан кам бўлган ва йиллик тушуми БҲМнинг 2 000 баробаригача бўлган микрофирма ва кичик корхоналар учун йиллик статистика ҳисоботини топшириш мажбуриятини бекор қилиб, ҳар 3 йилда бир маротаба статистик ҳисобот топшириши белгиланди.

👉 @bahodirahmedoff 👈


Зеленский ва Трамп/Венс тортишувини қисқача кўрдим. Бу тарихдаги энг шармандали учрашув бўлибди. Дипломатиядан хабари йўқ, худдики совет даври "воровской понятие"даги одамлар ва Зеленский тортишувига гувоҳ бўлдик. Нега Трамп/Венс командасини бундай деяпман. Чунки вақтида америкадаги итальян жентлмен мафиялари ҳам ўзини бундай тутишмаган. Худдики ишбилармон, этикетга қатъий риоя қиладиган шахслардек музокаралар ўтказишган. Ҳозирги қўшма штатларнинг мана бу раҳбариятида шу ҳам йўқ.

Зеленский халқининг тақдири, келажаги деб музокарага киришганда Трамп томон бир халқ тақдирига тупуриб қўйгандек таассурот қолдирди. Трамп тарихдаги энг ёмон президент сифатида эсланадиган кўринади. Импичмент қилинган Никсон эмас, импичментга оз қолган Клинтон эмас, жанг майдонида иттифоқдошини ташлаб кетган АҚШ деган тамғага сабабчи бўлган Трамп...

👉@bahodirahmedoff👈


Мана бу ерда ёзилишича, солиқдан қочишда (ЖК 184-модда) айбланаётган шахс судда айбсизлиги исботланиб оқланганига қарамай, орада ундирилган 520 млн сўм маблағ оқланган шахсга солиқ органи томонидан қайтарилмаяптикан.

Бунақа ҳолатларни тажрибамда кўрганман. Нега шахсни ҳақини дарҳол қайтаришмаскин тушунмайман. Депозитга қўйиб айлантиришмаётгандир?

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Парламентда мухолифат қандай бўлиши керак?

Эсларингдами, Зафарбек жўрам Aksent деган подкастда қатнашганди. Ўшанда у бошловчи сифатида шерикларини аямасдан, муросасиз саволлар бериб ташлаганди)

Подкастда икки прогрессив депутатимиз мухолифат, парламент роли ва ҳатто президентнинг мухолифат ҳақидаги фикрларини ҳам муҳокама қилишганди. Бугун шу подкастни қайта кўрдим, аввал эътибор қилмаган кўп пунктларга аҳамият бердим. Айниқса, иккита партия мухолифат бўлгани ҳақидаги маълумот қизиқарли янгилик бўлди.

Сизгаям мавзу қизиқ бўлса, тўлиқ версияни кўринг: https://youtu.be/HRf2A-Llbyg

👉 @bahodirahmedoff 👈


Адвокат Қосимов ёзишича, охирги пайтларда фуқаролик судларининг ходимни ишга тиклаш ҳақидаги қарорларини иш берувчилар томонидан ижро қилмасликнинг ноқонуний бир усули тарқалмоқда.

Пост қуйидагича:

“Масалан, суд қарорига асосан ходим сотув бўлими бошлиғи лавозимига тикланган. Давлат ижрочиси етиб келгунча, иш берувчининг қарори билан “Сотув бўлими” тугатилиб, унинг ўрнида “Сотувларни ташкил этиш бўлими” тузилган. Янги бўлим билан тугатилган бўлимнинг номидан бошқа ҳамма нарсаси бир хил: Бажарадиган вазифалари, иш вақти, иш жойи, штатлари ва ҳоказо. Ҳаттоки, тугатилган бўлимнинг ходимлари ҳам янги бўлимга ўтказилган. Иш ўша ўша, шунчаки номи бошқа.

Ижро варақаси етиб келгач, иш берувчи ходимни аслида тугатилган “Сотув бўлими” бошлиғи лавозимига тиклайдида, унга “Сотув бўлими” тугатилганлиги сабабли штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш беради. Бу ҳолатда ходимга аввалги иши берилмайди, чунки унинг аввалги ишини янги ташкил этилган “Сотувларни ташкил этиш бўлими” бошлиғи сифатида бошқа бир ходим бажараётган бўлади.

Давлат ижрочиси ҳам аслида тугатилган бўлимга ходимни ишга тиклаш ҳақидаги буйруқ билан ижро ишини тамомлайди.

Бу ҳолат суднинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорларини амалда ижро этилмаслигини келтириб чиқармоқда. Чунки “Кредит бўлими” ўрнига “Кредит бериш бўлими”, “Бухгалтерия бўлими” ўрнига “Ҳисоб-молия бўлими”, “Юридик бўлим” ўрнига “Ҳуқуқий ишлар бўлими” ташкил қилиш қийин эмас.

Охир-оқибат ишга тикланган ходимнинг ҳуқуқи бузилмоқда. Чунки “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонунининг 72-моддасига кўра ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ўзининг ноқонуний фармойишини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходим илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилган вақтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади.

Давлат ижрочилари ушбу нормадаги илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилгандан кейингина ижро ҳужжати тамомланиши кераклигига мутлақо эътибор бермаяпти.

Бу ҳолатда ҳақиқатда ходимнинг иши йўқолиб кетмаганлигига, унинг илгариги меҳнат мажбуриятлари амалда бошқа номдаги лавозим билан ташкил этилганлигига эътибор бериш ва ходим янги ташкил қилинган бўлимга тикланиши керак. Шундагина ходим илгариги меҳнат мажбуриятини бажаришга амалда қўйилган ҳисобланади.

Энг ёмони, шундай ҳолларда давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида маъмурий судларга мурожаат қилинганда, судлар ходимнинг ҳақиқий иши қайси ном билан қайта ташкил этилганлигини ўрганмасдан, бўлимни тугатиш ва тугатилган лавозимга ишга тиклаш ҳақидаги буйруқлар билан кифояланиб қолишмоқда.

Бу эса суднинг ишга тиклаш ҳақидаги қарорларининг аҳамиятини бутунлай йўқотмоқда”.

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Балконга қўшиб олганларга жазо ва мажбурий бузиш

👉@bahodirahmedoff👈


Шахсий ҳаёт дахлсизлиги қонун ҳимоясида

Ҳар кимнинг шахсий ҳаёти, шахсий ва оилавий сирлари ҳимоя қилиниши ҳар қандай демократик жамиятнинг асосий талабларидан бири. Олий суд ишлаб чиққан қонун лойиҳаси айнан шу мақсадга қаратилган. Ҳужжат ёпиқ суд мажлисларидаги маълумотларни ошкор қилиш учун жавобгарлик белгилашни назарда тутади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Тўхташев таъкидлашича, Конституцияда ҳар бир инсоннинг шахсий ҳаёти дахлсизлиги кафолатланган бўлса-да, амалда бу ҳуқуқ баъзан поймол қидиняпти. Кўп ҳолларда фуқароларнинг шахсий маълумотлари муҳокама қилиниши билан улар ва яқинларига маънавий зарар етказиляпти, жиддий оғир оқибатлар келиб чиқяпти.

Янги қонун лойиҳасига кўра, ёпиқ суд мажлисларида иштирок этган шахслар мазкур маълумотларни ошкор қилмаслик бўйича мажбурият олади ва бу борада тилхат ёзиб беради. Агар шахс олдиндан бу ҳақда огоҳлантирилганига қарамай маълумотларни ошкор қилса, жавобгарликка тортилади. Шунингдек, бу нормани бузиш фақат суд мажлиси раиси рухсатисиз маълумот ошкор қилинган тақдирдагина ҳисобга олинади.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда маъқулланди. Шерзод Тўхташевга кўра, бу нафақат шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлайди, балки суд муҳокамаларининг холис ва қонуний ўтишини ҳам кафолатлайди.

👉 @bahodirahmedoff 👈


Ҳар йили судларда 1 миллионга яқин низосиз ишлар ҳам кўрилаяпти. Масалан, ўтган йили фуқаролик судларида коммунал қарздорлик бўйича 200 мингга яқин шундай иш кўрилган. Аслида буни нотариусда ҳам ҳал қилса бўлади. Шу нуқтаи назардан, низосиз ишларни кўриб чиқишни тегишли идораларга ўтказиш таклифи билдирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль кунги суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилишидан

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ваҳҳобийлик дастлаб Саудия Арабистонида шаклланган оқим.
Кейинчалик эса Ироқ, Афғонистон ва Сурия ҳудудларига тарқалди, аммо Саудия Арабистони тинчлигича қолди.

Ваҳҳобий радикалликни ўз ҳудудидан чиқариб ташлаш учун Саудия нима қилгани ҳақида ушбу видеода билиб олинг: https://youtu.be/HDCIv4iNZ6A?si=Md2CTtwLa_AyRtFy


Департаментнинг хабарига кўра, Тошкентда 1 млрд имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3100 АҚШ доллари; Навоийда 100 млнлик имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 30 млн сўм; Олтиариқда 100 млн сўм кредит расмийлаштириб бериши учун 1000 АҚШ доллари ва бундан ташқари фуқаролар номига 300 млн сўм кредит расмийлаштириб, ўзлаштириб юборган шахслар ушланибди.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан, ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик), 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланибди.

👉 @bahodirahmedoff 👈


Суд ва МИБ тизими бўйича бир тадқиқот сўровномасига кўзим тушиб қолди ва ўзим ҳам барча саволларга позициямни билдириб чиқдим. Масалан МИБ ва ҳозирги ўрта бўғиндаги тафтиш инстанцияси фаолиятига танқидий фикр билдирдим.

СЎРОВНОМАда сиз ҳам фаол бўлинг. Айниқса ҳуқуқшунос ва суд тизимига бефарқ бўлмаган инсонлар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
100 кун - амалий натижалар! Парламент нималарга улгурди?

Янги Конституция, янги сайловлар ва янги депутатлар билан иш бошлаган парламентнинг дастлабки 100 куни ортда қолди. Шу қисқа вақт ичида қандай ишлар амалга оширилди? Қандай қонунлар қабул қилинди?

100 кун давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан жами 58 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган 48 та қонун қабул қилинган.

Халқ вакиллари сайловчилар мурожаатлари юзасидан давлат идораларига 42 та депутат сўрови юбориб, аниқ жавоблар олишган. Ҳукумат соатида ҳукумат аъзолари ўз фаолияти бўйича жавоб берган.

👉@bahodirahmedoff👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нега Гарвард университети биз учун эталонга айланган? Аслидачи? Гарвард дунёнинг энг зўр университети эмас демоқда Азам Қахрамоний.

Қўштирноқ подкастда жуда зўр тандем йиғилибди. Бир кўринглар суҳбатни.

▶️https://youtu.be/6ujL6hWHdvo


Қистов билан аризаси олинган ходим ишга тикланибди

Касаба уюшмаси Сирдарё вилоят кенгаши С. Усмонова манфаатини кўзлаб, судга киритган даъво аризасида Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 25 октябрдаги 4187-9-128-ТВ сонли буйруғини бекор қилиш, С. Усмоновани ишга тиклаш ва мажбурий бекор юрган кунлари учун иш ҳақи ундириб беришни сўраган.

Масала моҳиятини билиш учун дастлаб манфаатдор шахс С. Усмонованинг даъво талабларига эътибор қаратсак, у ўзига нисбатан меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилинган деб ҳисоблайди. Судда берган кўрсатмасига қараганда, иш берувчи уни ходимлар ўртасидаги муносабат ва ички муҳитни бузишда айблаган. Шу сабабли иш фаолияти юзасидан текшириш ўтказган. Шундан сўнг С. Усмонова ишдан бўшатиш ҳақидаги аризасини 2024 йил 19 сентябрь куни ходимлар бўлими бошлиғи З. Хўжаеванинг босими остида ёзиб, уни катта тиббиёт ходими Ж. Раҳимовга топширган.

Аммо ариза ёзгач, орадан ўн кунча ўтиб, С. Усмонова ишдан бўшаш фикридан қайтади. Шу боис 2024 йилнинг 30 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлимига ишдан бўшатиш ҳақидаги аризасини оқибатсиз қолдиришни сўраб, ариза билан мурожаат қилади.

Суд ходим аризани иш берувчининг қистови билан ёзган деган хулосага келган. Натижада Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг 2024 йил 25 октябрдаги “4187-9-128-ТВ” сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинган. С. Усмонова туман тиббиёт бирлашмаси Янгиобод оилавий шифокорлик пунктига катта ҳамшира лавозимига ишга тикланган.

Манба

👉@bahodirahmedoff👈

20 last posts shown.