UzA | Tezkor xabarlar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ушбу каналда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг тезкор хабарлари бериб борилади
Асосий телеграм канал: @uza_uz
Сайт: www.uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
•twitter.com/uzauz
•лотин ёзувида: @uzauzlot


Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


⚡️Ўзбекистон яна учта номинация бўйича Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига кирди 

ЮНЕСКО Ҳукуматлараро қўмитасининг XVIII сессиясида Ўзбекистон муҳим муваффақиятга эришди. Мамлакатимиз бир вақтнинг ўзида учта номинация бўйича Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Булар,

➖ “Ўзбекистонда кулолчилик санъати”;

➖ “Безак санъати: наққошлик”;

➖ “Ифтор ва унинг ижтимоий-маданий анъаналари”.


Каналга уланиш:
➖@uzauz


Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Божхона бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, сифати кафолатланмаган ҳамда қалбаки тиббиёт дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Олтинкўл туманида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро бошқарувидаги “BYD” русумли автомашина Андижон шаҳридаги “Янгибозор” савдо мажмуаси олдида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 171 қути “Ферроуз” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадонида жами 5593 қутида 8 хил турдаги қалбаки дори воситалари ва уларни қадоқлашда фойдаланиладиган бўш қутилар, турли хилдаги дори воситаларининг йўриқнома ва ёрлиқлари борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган 3 нафар фуқаронинг яшаш хонадонлари ҳамда уларга тегишли бўлган манзилларда ҳам кўп миқдордаги қалбаки дори воситалари борлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор-тинтув тадбирлари натижасида умумий қиймати 700 млн. сўмдан ортиқ бўлган, жами 14 турдаги 10686 дона дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур шахслар ўзаро келишган ҳолда яшаш хонадонларида қалбаки дори воситаларини тайёрлаб, келгусида сотиш мақсадида Андижон шаҳридаги туғруқхоналар, шифохоналар, хусусий клиникалар ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрига етказиб беришган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 5000 қутидан ортиқ қалбаки дори воситалари қайтариб олиниб, аҳоли орасида тарқалишининг олди олинди.
 
Бошқа ҳолатда эса Андижон шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини Андижон ва Қашқадарё вилоятларидаги дорихоналарга юбораётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, ушбу шахснинг яшаш хонадонида ўрнатилган талаблар даражасида сақланмаётган, умумий қиймати 250 млн. сўм бўлган 5000 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда қадоқлашда фойдаланиладиган бўш қутилар, турли хилдаги дори воситаларининг йўриқнома ва ёрлиқлари борлиги маълум бўлди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
 
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга уланиш:
@uzauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ДХХ Андижонда сифати кафолатланмаган
ҳамда қалбаки дори воситалари савдосига чек қўйиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказди
 
Каналга уланиш:
@uzauz


⚡Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

8-13 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, 10-12 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Каналга уланиш:
@uzauz


O'zbekiston_Respublikasi_Prezidenti_va_nomli_davlat_stipendiyalari.pdf
3.9Mb
2023/2024-ўқув йили учун Президент ва номли давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡️Нурсултон Назарбоев ёзган мемуар асарнинг Ўзбекистон Президенти учун аталган нусхаси топширилди

6 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Биринчи Президентининг матбуот котиби Айдос Укибай ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ўтган учрашувда меҳмон давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга Қозоғистон биринчи Президентининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Шунингдек, Айдос Укибай Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка” номли мемуарлар китобининг Ўзбекистон Президенти учун аталган муаллиф дастхати қўйилган нусхасини топширди.

Тарихий жараёнлар ва шахсий муносабатни ўзида мужассамлаштирган китобда Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳаётий йўли, мамлакатнинг шаклланиш ва ривожланиш даври тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашади. Республикага раҳбарлик қилган охирги ўн йилликлардаги воқеаларга баҳо беради.

Китоб қаҳрамонлари орасида муаллиф сиёсий майдонда кесишган таниқли сиёсатчилар ҳам бор. Қозоғистоннинг биринчи Президенти давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари, бошқа машҳур шахслар билан муносабатларини таърифлайди.

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон етакчиси, “атоқли сиёсий арбоб Шавкат Мирзиёев"ни алоҳида қайд этади. Китобда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилаётган  ислоҳотлар юксак баҳоланган. Қозоғистон билан ҳар томонлама алоқалар янада жадал ривожлана бошлангани, Шавкат Мирзиёев Президент сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ қардош мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡️Ўзбекистон Президенти Конституция байрами муносабати билан 334 нафар шахс афв этди

Президент фармонига кўра, Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡Самарқандда махсус тадбирлар давомида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Самарқанд вилоятида ҳам «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.

Хусусан, Махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) просессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡️Талабага ҳисобланган стипендиялар ҳақида my.gov.uz портали орқали маълумот олиш имконияти яратилди

Бунинг учун my.gov.uz порталига кириб, «Таълим» бўлимидан «Стипендия ҳақида маълумот» хизматини танланг.

Керакли даврни тангланг ва ушбу давр бўйича ҳисобланган стипендиялар ҳақидаги маълумотга эга бўлинг.

Шунингдек, ушбу хизматдан талабалар HEMIS ахборот тизими орқали ҳам фойдаланишлари мумкин.

Ушбу хизмат фақат ҳозирда таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Ўқишни тугатган ёки талаба бўлмаган шахслар учун стипендия маълумотлари мавжуд эмас.

Стипендия маълумотлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг UzASBO тизими орқали олинмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡️АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди, рубл ва евро тушди

Марказий банк 2023 йил 7 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари — 12 305,17 сўм (+15,77);
1 Евро — 13 278,51 сўм (-33,37).
1 Россия рубли — 131,98 сўм (-2,19).

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

➖1991 й.т. Абдуллаев Ахрор Равшан ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш);

➖1984 й.т. Махмудходжаев Саидахмадхон Саидалимович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

➖1993 й.т. Холмуродов Суннатилла Чориевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 104-моддаси, оғир тан жароҳати етказиш).

➖1982 й.т. Ходжаев Аббосхон Ахмадович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

➖1987 й.т. Мухамеджанов Азлархон Ботирович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

➖1984 й.т. Рустамов Умид Каманжанович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш).

Ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡Қозоғистоннинг “Тan-Sholpan” журнали 2023 йилни “Ўзбек адабиёти йили” деб белгилаган

Қозоғистоннинг “Тan-Sholpan” (“Тонг юлдузи”) журнали 2023 йилни “Ўзбек адабиёти йили” деб белгилаган. Шу муносабат билан журнал йил бошидан буён ўзбек замонавий адабиёти вакилларининг асарларидан намуналарни қозоқ тилига таржима қилиб, чоп этмоқда.

Журналнинг босмадан чиққан навбатдаги 5-сонида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, ёзувчилар Акбар Мирзо, Ғафур Шермуҳаммад, шоирлар Нодир Жонузоқ ва Хосият Рустамованинг шеър ва ҳикоялари қозоқ тилида нашр этилди.

Каналга уланиш:
@uzauz


Ўзбекистондан ЕИга экспорт 1,5 баробар ошди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик қўмитаси 19-йиғилишида айтилишича, Ўзбекистондан ЕИ мамлакатларига маҳсулот ва хизмат экспорти 1,5 баробар ошган.

Каналга уланиш:
@uzauz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ДХХ Тошкентда Олий суднинг катта консультантини, Сурхондарёда эса судья катта ёрдамчисини қўлга олди
 
➖Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, у муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.
 
➖Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг аппеляция босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Суриштирув давомида, судья катта ёрдамчиси муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олгани ҳам маълум бўлди.
 
Каналга уланиш:
@uzauz


#TAYINLOV

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фозилов Ғайрат Ғаниевич Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси этиб тайинланди.

Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Каналга уланиш:
@uzauz


Расмий маълумот

⚡️Салим Абдувалиев ҳибсга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан,

1950 й.т. Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.
.
Каналга уланиш:
@uzauz


⚡️TimeOut: Орол денгизи астротуризм учун дунёдаги энг яхши жой

Британиянинг TimeOut нашри Орол денгизи ҳудудини астротуризм учун дунёдаги энг яхши жойлар рўйхатига киритди.

Портал Самарқанддаги Улуғбек расадхонасига ташриф буюришни, кейин эса Орол денгизига боришни ва юлдузларни томоша қилишдан завқланиш учун ўтов лагерида қолишни тавсия қилмоқда.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

2023 йил кузи Ўзбекистонда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиғи бўлди. Хусусан, сентябрда ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлган бўлса, октябрь ойида ойнинг ўртача ҳарорат меъёрдан 1,5−2,5 даражага юқори бўлди.

Айниқса ноябрь ойининг катта қисмида ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга нисбатан юқори бўлди ва фақат совуқ даврда иқлимий меъёргача пасайди. Барча ҳудудларда ҳарорат ўртача иқлимий меъёрдан 3−6 даражага кўп бўлди ва метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг иссиқ ноябрь ойи рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡Uzbekistan Airways’дан талабалар учун чегирмалар эълон қилинди

Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилинди. Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Каналга уланиш:
@uzauz


⚡Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 2023 йилнинг 6 декабридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 12 289,40 so‘m (+17,40);

1 Евро – 13 311,88 so‘m (-33,92);

1 Россия рубли – 134,17 so‘m (-1,39).

Каналга уланиш:
@uzauz

20 last posts shown.