Расмий хабарлар I Официальные новости


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot


Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, ўтган йили тергов ишлари (Меҳрибонлик уйининг вояга етмаган тарбияланувчиси билан боғлиқ иш бўйича) олиб борилаётган вақтда Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими собиқ бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Унинг кейинги тақдири билан ваколатли органлар шуғулланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Олий суд ахборот хизмати маълумот берди.

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукмига кўра:

Ю. Х. (1979 йилда Урганч шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Халқ таълим бошқармасига қарашли Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлган) Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми “а” банди, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 1 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги корхона, ташкилот, муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган;

А. М. (1979 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А. Қ. (1984 йилда Янгиариқ туманида туғилган, Янгиариқ тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва Жиноят кодексининг эски таҳрирдаги 128-1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) да назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1 йил 6 ойдан муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

А. М. ва А. Қ. нинг ҳимоячиси ҳамда Ю. Х. томонидан киритилган апелляция шикоятларига асосан ушбу жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилиб, Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукми билан судланувчиларга нисбатан тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.

Тарафларга апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкинлиги тушунтирилган бўлиб, ҳозирги кунга Олий судга кассация тартибида протест ёки шикоят келиб тушмаган.

Ушбу жиноят иши Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилгандагина юқоридаги суд қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва асослилигига ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида шу йилнинг март ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Адлия вазирлиги расмий муносабати

Адлия вазирлиги тизимида ишлаётган ходимларнинг, хусусан, раҳбарларнинг давлат хизматчиси обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракат содир этишдан тийилиши, уларни жамият ўрнатилган ахлоқ нормаларига риоя қилиши юзасидан мунтазам чоралар кўриб боради. Шу билан бирга, кўп минг сонли ходимларнинг ҳар бирини ишдан ташқари вақтда одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш имконияти чекланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақидаги бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Қонунчиликка кўра судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас.

Такидлаш жоизки, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан аёллар ҳамда вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар тўплами, кенг жамоатчилик вакиллари билан бамаслаҳат, маромига етказилган ҳолда қабул қилинди.

Ушбу ўзгартиришларга асосан, жинсий жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик янада кучайтирилмоқда, мазкур шахслар учун жазо тайинлашни енгиллаштирувчи ҳолатлар, шу жумладан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллаш тақиқланмоқда.

Мазкур қонун ҳозирда Сенатда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.

Адлия вазирлиги жамиятда хотин-қизлар, хусусан, вояга етмаган ва имконияти чекланганларни ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан барча фаоллар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маьлум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


⚡️1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

➖Пенсиялар ва нафақалар миқдори ошади.

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилади.

➖Пенсия олувчилар Тошкент метрополитенидан кун давомида бепул фойдаланади.

➖Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади.

➖Аҳолига қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси учун субсидия берилади.

➖Автотранспортлар ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 60 километргача пасайтирилади.

➖Хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари муҳим факт сифатида ошкор қилинади.

➖Айрим тадбиркорларга мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

➖Айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади.

➖Кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида боғчалар ташкил этишга рухсат берилади.

➖Профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари оширилади.

➖Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади.

➖Янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари учун мол-мулк солиғи пасайтирувчи коэффициентда тўланади.

➖Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган шахслар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

➖Айрим қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловлари ва утилизация йиғимидан озод қилинади.

УзА

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўз ишини билмайдиган, амалий кўникмалари шаклланмаган, соҳани тушунмайдиган ходим ташкилотга қанчалар зиён етказиши мумкин? Ҳар йили давлат органлари ва ташкилотларидаги кадрларнинг ўртача малака ошириш ҳолати ҳақида хабардормисиз?

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги видеоролигида давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенциясини ошириб боришнинг зарурати ва фойдали томонлари тушунтирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


⚡️Тошкент вилоятида 2022 йил давомида ер қонунбузилиши юзасидан жами 2,204 та ҳолат аниқланган

2022 йил давомида Ер қонун бузилиш ҳолатлари жами 2,204 та 637 гектар ер майдони аниқланган. Шундан

🔹2,122 та ҳолатда ёзма кўрсатмалар берилган;
🔹1,107 та 397 гектар ҳолатда ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар бузиб бартараф қилинган;
🔹707 та 81 гектар ҳолатда судга даъво аризалар киритилган.
🔹249 та 151 гектар ҳолатда жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли прокуратура органларига маълумотлар киритилиши таъминланган.

Шунингдек,

▪️61,838 та кўчмас мулк объектларининг кадастр паспорти шакллантирилган;
▪️84,167 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган;
▪️53 та топографик ишлар амалга оширилган.

Бундан ташқари, 156,926 та турар жой объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
31 март кунига қадар ҳайдовчилик гувохномасини янгисига алмаштиришга улгурмаган фуқаролар жарима тўлайдими?

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Президент Шавкат Мирзиёев Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” уруғчилик кластери даласида бўлди. Шу билан давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифи якунига етди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Давлатимиз раҳбари “Янгибозор текстил агрокластер” масъулияти чекланган жамиятининг тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Шу ерда Хоразм вилоятидаги 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, ушбу янги корхоналарни ишга туширди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Хоразм филиалини бориб кўрди.

Шу ернинг ўзида IT-парк резидентлари, ахборот технологияларига соҳасида фаолият олиб бораётган ёшлар билан мулоқот бўлди. Улар ўзларининг фаолиятлари ҳақида сўзлаб беришди.

Давлатимиз раҳбари ёшларнинг фикрларини эшитиб, таклифларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


💰2022 йилда банклараро пул бозорида савдолар ҳажми рекорд даража - 270,61 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан қарийб 93%га юқори

Бу ҳақда АОКАда "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди:

ЎзРВБ валютавий своп бозорига фоизли своп инструментини (interest rate swap) жорий этиш ва у бўйича операцияларни кенгайтириш мақсадида, савдо жараёнларини халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш ҳамда ушбу бозорга маркет-мейкерлик фаолиятини жорий этишни мақсад қилган.

Шунингдек, ДҚҚ бозорида ЎзРВБ томонидан кафолат жамғармаси ҳамда савдо иштирокчилари томонидан захира жамғармаси ва ундан фойдаланиш механизмлари яратилади.

Бундан ташқари, жорий йилда РЕПО бозорида “РЕПО савати” ҳамда янгиланган РЕПО савдо платформаси ишлаб чиқилади.

📝 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

12 last posts shown.