Kun.uz | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10


Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Алламжонов педофилларни кимёвий кастрация қилиш учун қонунчиликни ўзгартиришга чақирди

У кўплаб давлатларда бу жазо борлигини айтди.

👉 https://kun.uz/42855066

Kun.uz расмий канали


«Ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиларидан бири — Конституциянинг тўғридан тўғри ишлаши». Ҳуқуқшунослар янгиланаётган Конституция ҳақида

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказилишига бир ой қолди. Конституцияни ўзгартириш зарурати нимада? Ўзгаришлар Бош Қомуснинг амалда қўлланишига ижобий таъсир қиладими? Kun.uz суҳбатлашган ҳуқуқшунослар янги конституциявий маконга эҳтиёж борлигини асосламоқда.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ


«Болаларнинг бегонаси бўлмайди»: ўгай фарзандларни ўз боласидай тарбиялаган ота ҳақида ҳаётий ҳикоя

«Тоғ этагидаги қулай адирликка чиқаётганимизда оёғим тагидан нимадир портлади ва тўлқин мени улоқтириб юборди. Пиёдаларга қарши ишлатиладиган минага дуч келгандик. Одатда бундай миналар оёқлардан бирини узиб юборарди. Бироқ менда ундай бўлмади. Оёқларим бутун қолган, фақат танамга мина парчалари текканди. Ўшанда бекорга хурсанд бўлган эканман. Ўша мина парчалари ҳаётимни ўзгартириб юборди ва мени қийин синовларга дучор қилди».

👉 https://kun.uz/02489869

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Уй савдосини B-Tower-2022'га ишонинг!

Кўнгилдаги уй-жойни топиш муаммо бўлганда кўп йиллик тажрибага эга B-Tower-2022 бренди ("ASIA MIDLANDS" МЧЖ) компанияси сизга ёрдам беради.

Компания уй сотиш ва сотиб олиш, ижарага уй топиш ва топшириш каби хизматларни таклиф этади. Дидингиз ва ҳамёнингизга мосини B-Tower-2022'дан сўранг!

Вақт ва қулайликни қадрлайдиганлар учун:

☎️ +998935560000
Каналга аъзо бўлиш

Реклама


Америка молия бозоридаги хавотирлар: Дунёнинг энг қудратли валютасининг қулаши қанчалик асосли?

АҚШ доллари дунё валютасига айланибдики, атрофида унинг инқирози ҳақидаги хабарлар ўралашиб юради. Аммо шу пайтга қадар доллар ўзаро ҳисоб-китобларда мавқейини бирор марта бўлса-да йўқотмади. Тўғри, қадрсизланди, нақд шакли борган сари камаймоқда, АҚШ давлат қарзи босими остида қолди. Лекин барибир доллар ҳамон олди-бердилар учун жаҳоннинг энг қулай валютаси мақомини мустаҳкам сақлаб турибди.

👉 https://kun.uz/74733905

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юлдуз Усмонова: “Олдин кўп унвон олгансан, дейишади. Мени унвонларим билан қўшиб қон қустиришган”

Қўқонда “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова сўзга чиқиб, машинасида жойнамоз топилгани учун бир ярим ой ҳисоб бергани ҳамда оғир кунларни бошдан ўтказгани ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/71506816

Kun.uz расмий канали


Бола нега ухламайди: инжиқликми, касаллик?

Ёш оналарни энг кўп қийнайдиган муаммолардан бири — чақалоқнинг тунда ухламаслиги. Айрим чақалоқларда бу ҳолат камдан кам учраса, баъзиларида тез-тез, айримларида эса муттасил кузатилади.
Уларнинг ичида ухламай ўйнаб юрадиганлари ҳам, тинимсиз йиғлайдиганлари ҳам бор. Тунги бедорликлар ота-онани, айниқса, оналарни ҳолдан тойдиради. Асаб тизимига салбий таъсир қилади.

👉 https://kun.uz/65333437

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Bellissimo Pizza’дан Умрага иккита йўлланмани ютиб олинг!

Рамазон муносабати билан Bellissimo Pizza’дан ажойиб совға — Рамазон сетларидан истаганингизни 1 апрелдан 21 апрелгача буюртма беринг ва Умрага икки кишилик йўлланмасини ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг.

Йўлланмага эга бўлинг, ҳавола орқали батафсил билиб олинг – http://bp.uz/umra

Реклама


Хоразмда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва туман ФВБ раҳбари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилиб келгани маълум бўлди

15-17 ёшлардаги ҳимоясиз қизларни бу ишга меҳрибонлик уйи мудираси мажбурлаб келган. Мудира 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, икки мансабдорнинг бир ярим йилга озодлиги чекланган.

👉 https://kun.uz/80274527

Kun.uz расмий канали


Гвардиола – Клопп тўқнашуви, Тухел дебютида «Боруссия»га қарши, «МЮ» ва «Наполи» учун жиддий синов. Ҳафта ўйинлари анонси

Ниҳоят, миллий жамоалар билан боғлиқ йиғинлар ушбу мавсум учун якунланди ва клублар футболи ўзининг энг қизғин палласига кириб бормоқда. Испания ва Италияда чемпион номи деярли савол қолдирмаётган бўлса-да, Англия ва Германияда вазият жуда қалтис ва албатта, чемпионлик масалаларидан ташқари, клублар еврокубоклар учун йўлланмалар, лигада жон сақлаш каби вазифалар бизни кутиб турган икки ойлик марафонда ҳал қилиб олишлари керак.

👉 https://kun.uz/73283445

Kun.uz расмий канали


Даланинг оғир меҳнатидан илмий ишгача. Синовларни билим билан енгган қиз ҳикояси

“Болалигимда қишлоқда қизлар орасида фақат мен далага велосипедда қатнардим. Ўшанда устимдан кулишган, лекин менга бунинг аҳамияти йўқ эди. Ҳаётим имкон қадар осонроқ бўлишига ҳаракат қилганман. Бунинг учун менга фақат ва фақат ўқиш ёрдам беради деб ишонганман ва адашмаган эканман”, дейди “Микрофон қизларда” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони Соҳибжамол Бозорова.

👉 https://kun.uz/57343722

Kun.uz расмий канали


Трагедияни акс эттирган комедия – “Темир хотин” асари ҳақида

Шароф Бошбековнинг “Темир хотин” драмасини бутун ўзбек халқи яхши билади. Ўтган асрнинг 80-йилларида яратилган, ўз вақтида шов-шув бўлган, 20 дан ортиқ тилга таржима қилинган бу асар ҳозиргача севиб ўқилади. Асар асосида тасвирга олинган фильм мириқиб томоша қилинади.

Унинг бу қадар машҳурлашиши ва миллий драмамизнинг гултожи даражасига кўтарилишининг сабаби эса асар замирида ётадиган миллат фожиаси, аламли оғриқларининг акс этишидир.

👉 https://kun.uz/60022302

Kun.uz расмий канали


Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 3-5 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/67649429

Kun.uz расмий канали


Демократия учун саммитнинг мақсади нима? Ўзбекистон қачон қатнаша олади?

СССР ва социалистик лагер қулагач, ғоялар курашида либерал демократия тўлиқ ғалаба қозонгани эълон қилинганди. Лекин орадан 30 йил ўтиб, АҚШнинг хатолари ва Хитойнинг фавқулодда тараққиёти ортидан, дунё яна демократия ва авторитаризм ўртасида катта курашга гувоҳ бўлмоқда.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ


Март ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

Март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,6 фоизга ошган.

👉 https://kun.uz/45113566

Kun.uz расмий канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қадимий қўрғонлар сақланган қишлоқ — Сентоб | Манзил

Республикада нечта қишлоқ расман туризм қишлоғи мақомини олганини биласизми? Атиги иккита. “Манзил” ана шу икки туризм қишлоғидан бири – Навоий вилояти, Нурота туманидаги Сентоб қишлоғига саёҳат қилди.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


АҚШ Киевга 2,6 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам тайёрламоқда

АҚШ Украинага 2,6 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда, бу ҳақда 3 апрель, душанба куни эълон қилиниши режалаштириляпти, деб хабар берди уч нафар АҚШ расмийси Reuters агентлигига.

👉 https://kun.uz/87953377

Kun.uz расмий канали


Баҳорни муносиб кутиб олмаган пойтахтликлар: ишчилар чиқиндиларни йиғиб тугатолмаяпти

Баҳор Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари каби Тошкент шаҳрини ҳам яшилликка ўради. Ободонлаштириш ходимлари томонидан 2-3 маҳал тозалаб чиқилишига қарамай, одамлар табиатни, шаҳарни чиқинди билан қориштириб юборяпти. Kun.uz пойтахтнинг турли нуқталаридан чиқиндига ботган қайғули манзаралар суратларини тўплади.

📸👉 https://kun.uz/18932226

Kun.uz расмий канали


ХВЖ Украинага уруш бошланганидан бери энг катта кредитни маъқуллади

Халқаро валюта жамғармаси директорлар кенгаши Украинага 15,6 миллиард доллар ажратишни маъқуллади. Кенгайтирилган молиялаштириш дастури тўрт йил муддатга мўлжалланган.

👉 https://kun.uz/98564690

Kun.uz расмий канали


Умра зиёрати: кўзга кўринмайдиган жиҳатлар ҳақида 10 та маслаҳат

Ўзбекистондан ҳар куни минглаб зиёратчилар умра сафарига йўл олишаётгани жуда қувонарли. Бу зиёратнинг диний томонларини уламолар батафсил тушунтириб беришган. Биз сафарнинг маиший жиҳатларига тўхталиш ниятидамиз.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

20 last posts shown.