Олимжон Ўсаров


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Журналист ва ҳуқуқшунос Олимжон Ўсаровнинг Телеграм каналига хуш келибсиз!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

✍ Ўткир Ҳошимов

456 2 29 2 17

🍃 Жаннатмонанд гўзал диёримизга янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр-оқибат айёми — Наврўзи олам қутлуғ қадамлар ила кириб келди.

Сизни фасллар келинчаги — кўклам қувончи билан қутлаётганимдан беҳад бахтиёрман!

Янги йил хонадонингизга тинчлик, тўкинлик, бахт ва омад, олам-олам севинч олиб келсин!

🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

1k 0 16 2 15



БАҲОР КЕЛДИ

“Баҳор келди!..”– хабар қилар бойчечак,
Ажиб тўйхонага айланар дунё.
Ҳовлидаги бир туп ўрик – келинчак,
Оппоқ либос кийиб нозланар гўё.

“Баҳор!..”– новдаларда кўз очар куртак,
Чинқириғи унинг – момоқалдироқ.
Юлдузларга балки сўзлайди эртак
Қисматдошим менинг – лолақизғалдоқ.

“Баҳор келаётир!..”– адирларда ҳам
Майсалар унади, йўқолар изим.
Юрак сирларимдан огоҳ тор хонам,
Фақат бир суратга термулар кўзим.

“Баҳор келяпти!..”– чуғурлашади
Тепамда айланиб бир жуфт қалдирғоч.
Сўнгги сиримни ҳам ўғирлашади,
Бағрига илк сирим ўйган қайрағоч...

“Баҳор келаётир!..”– кўчадан бир тўп
Тўпори болалар ўтди югуриб.
Кўксимда нимадир узилди шу топ,
Суратидан юзим олдим ўгириб.

“Баҳор келаяпти!..” Кошки қараса...
Қўлида адашим –қоракўз ўғли.
Ёнида қаддини ғоз тутган эса,
Собиқ хат ташувчи ўртоғим –ўғри...

@Олимжон Ўсаров

Youtube | Facebook | Telegram | Instagram

857 0 10 6 28

Forward from: Судьялар олий кенгаши | Расмий канал
Серқирра ижодкорнинг салмоқли рисоласи

Таниқли журналист, нуктадон ҳуқуқшунос, филология фанлари номзоди, доцент Олимжон Ўсаровнинг салмоқли рисоласи нашрдан чиқди. “Оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари: назария ва амалиёт” номли мазкур рисола давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари учун тайёр ўқув-қўлланмадир.

Мазкур қўлланмада тобора шиддатли тус олаётган ахборот майдони, унда ахборот хизматларининг ўрни ва роли, ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг ва суд ҳокимияти муносабатларининг ҳуқуқий асослари амалий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилгани билан аҳамиятлидир. Шунингдек, рисолада ахборот тарқатиш ҳуқуқи ва масъулияти, журналист маҳорати ва этикасидан ташқари ахборот тезкорлигини таъминлашнинг самарали усуллари хусусида ҳам сўз юритилади.

Албатта, салмоқли китоб мазмун-моҳиятини қисқа ахборотда ифода этиш қийин. Муҳими, шундай ўқув-қўлланмага эҳтиёж катта эдики, муаллиф бу заруриятни чуқур масъулият билан зиммасига олди ва уддасидан чиқди.

Гап шунда.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi




🌸 Баҳор ўз сепини ёзиб келар экан, илк фусункор, гулларга безалган айёмини Аёлларга туҳфа этади!

🌷 Оналаримиз, опа-сингиллару қизларимиз чеҳрасидаги табассум кўкламнинг гул-ғунчаларига қиёс. Шундай экан, нафақат бугунги байрамда, балки бутун умри давомида гўзал, оқила, меҳри дарё аёлларимизни шодлик, мамнунлик ҳисси тарк этмасин!

🌺 Байрамда бошланган қувонч, эзгу тилаклар бардавом бўлсин!

💐Табриклаймиз! Умрингиз узоқ бўлсин!

Youtube | Facebook | Telegram


Ушбу қўлланма 1000 нусхада чоп этилди. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан ОАВ таҳририятларига, олий ўқув юртлари журналистика факультетларига, вазирликлар, ҳокимликлар, ташкилотлар ахборот хизматларига бепул тарқатилмоқда.
Қизиқувчилар уюшмага мурожаат этишлари мумкин.






Мен изоҳ тополмадим... 😔
балки сиз ёзарсиз...

https://t.me/olimjon_usarov

1k 1 15 19 15

#Таъзия

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими раиси, таниқли журналист Бахтиёр Асадовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.


ҚАДР

Қаршингизда турган шоир, яъни ман —
Бугун сиз-ла борман, эртага гумон.
Шодлик ва висолдан шеър учун кечган,
Ўзимнинг кўксимга отилган камон...

Демак, меҳмон каби кўрсатинг ҳурмат,
Айбим-чун койишдан шошмай турасиз.
Жон берар чоғимда қолдиргум сурат,
Сўнг уни тўйгунча сўкаверасиз.

Ахир мен – шоирман, оддий кишимас,
Муҳаббат гадоси, хаёл одами.
Шундай яшаб кетмоқ менинг ишиммас,
Мен – эркка интилган халқнинг қадами.

Келинг, Сиз ҳам мендек яшанг бир лаҳза,
Боладек беғубор бўлингиз бир дам.
Бир қушча ўлса ҳам тутингиз аза,
Ҳеч қурса бир кунча бўлинг чин одам.

Жанггоҳда аскарга ўқ тегмай ўтса,
Ўша кун шомгача қилингиз байрам.
“Инга”лаб бир гўдак оламга келса,
Мени ҳам бир бора эсланг ўшал дам.

Қаршингизда турган шоир, яъни ман —
Бугун сиз-ла борман, эртага гумон...

@ olimjon_usarov


ЎЗБЕК НАВОИЙНИ ЎҚИМАЙ ҚЎЙСА

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Алдангани, алла бўлгани шудир.
Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса,
Пайтаванинг салла бўлгани шудир.

Эл комил бўлмаса, юрт эмас улуғ,
Беқадр маҳалла бўлгани шудир.
Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлиғ,
Омбор тўла ғалла бўлгани шудир.

Ўзбек ўзлигини англаса бекам,
Унинг "Баракалла" бўлгани шудир.
Оламга Навоий наслиман деган
Овози баралла бўлгани шудир.

© Эркин Воҳидов

9-февраль -- ҳазрат Алишер Навоий таваллуд топган кун. Навоий авлодлари кунингиз хайрли бўлсин!


Қонун шу эзгу мақсад йўлида хизмат қилади

Бир куни япониялик ҳамкасбим, муаллим Ямамотaдан сўрадим:
— Японияда ўқитувчилар куни қачон нишонланади, уни қай тарзда нишонлайсизлар?
Ямамота саволимдан ажабланиб шундай жавоб берди:
— Бизда умуман ўқитувчилар куни йўқ.

Унинг жавобини эшитиб, унга ишониш-ишонмасликни билмай қолдим. Миямга бир фикр келди: "Иқтисодиёт, фан ва техника ривожланган мамлакат нега ўқитувчига, унинг меҳнатига бу қадар ҳурматсизлик билан муносабатда экан-а?"

Ишдан кейин Ямамота мени меҳмондорчиликка уйга таклиф қилди. У мактабдан узоқда яшаганлиги сабабли биз метрода кетдик. Кечки тиғиз вақт бўлгани учун, метро поездлари одамларга тўла эди. Тиқилинчдан бироз сиқилганча, тутқичдан маҳкам ушлаб турдим. Тўсатдан ёнимда ўтирган отахон менга жой берди. Қари инсоннинг бу қадар ҳурмати муносабатини тушуна олмай мен унинг таклифини қабул қила олмас эдим, лекин у ниятида қатъий тургани учун мен ўтиришга мажбур бўлган эдим.

Метродан чиққандан сўнг мен Ямамотадан оқсоқолнинг ушбу ҳатти-ҳаракатини тушунтириб беришини сўрадим. Ямамота табассум қилди ва менинг муаллимлик кўкрак нишонимга ишора қилиб, шундай деди:
— Бу қария сизнинг муаллимлик нишонингизни кўрди ва мақомингизга ҳурмат белгиси сифатида ўз ўрнини сизга бўшатди.

Муаллим Ямамотанинг хонадонига илк бор ташриф буюрётганим сабабли қуруқ қўл билан бориш бироз ноқулай эди ва мен бирор совға сотиб олишга қарор қилдим. Мен Ямамотага ушбу қароримни баён қилганимда, у мени қўллаб-қувватлаб, олдинда ўқитувчилар учун дўкон борлигини, у ерда мен арзон нархларда маҳсулот сотиб олишим мумкинлигини айтди. Мен яна ҳиссиётларимни яшира олмай:
— Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими? — деб сўрадим.
Ямамота менинг сўзларимни тасдиқлаб, шундай деди:
— Японияда ўқитувчи — энг ҳурматли касб, энг ҳурматли инсон. Япониялик тадбиркорлар дўконларига ўқитувчилар кирса жуда хурсанд бўлишади ва буни ўзлари учун катта шараф деб билишади.

Японияда бўлган вақтларимда, мен бир неча бор японларнинг ўқитувчиларга қай даражада ҳурмат кўрсатишларига гувоҳ бўлдим. Метрода улар учун алоҳида жойлар мавжуд, улар учун алоҳида дўконлар очилган, ўқитувчилар ҳар қандай транспорт турига чипта олиш учун навбатда туришмайди. Ҳаётининг ҳар бир куни байрамдек бўлганидан кейин, нега энди япон ўқитувчиларига алоҳида байрам керак?

Ижтимоий тармоқда ушбу воқеа ҳақида ўқир эканман, бутун қалбим билан бизнинг жамиятимизда ҳам устозларга юксак даражада муносабатда бўладиган ва ўқитувчилар ҳам бундай юқори мартабага муносиб бўладиган даражага эришишини чин дилдан истадим. Куни кеча эълон қилинган "Педагогларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун шу эзгу мақсад йўлида хизмат қилишидан умидим катта.

https://t.me/olimjon_usarov

2.3k 0 33 13 26



Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев:
Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак”


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Олға, Ўзбекистон!





2.4k 0 14 11 20
20 last posts shown.