NURALI DOMLA


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🕌 "Aбу Бакр Сиддиқ" жоме масжидининг диний маънавий-маърифий саҳифаси.
📍Тошкент вилояти, Зангиота тумани.
🕌 "Aбу Бакр Сиддиқ" жоме масжиди имом-хатиби Нурали домла МAВЛAНОВ, мутахассислиги исломшунос, имом-хатиб ва араб тилини ўқитиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҲАНИФА ИСМЛИ ҚИЗИ БЎЛГАНМИ?
#насаб #фарзанд

❓1374-CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Ҳанифа исмли қизлари бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кунялар икки хил: насабий куня ва васфий куняга бўлинади.
Насабий куня шуки, ота ёки она фарзандларидан бирининг исмининг ёнига “абу” ёки “умму” деган сўзни қўшиб, куняланади. Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандлари Қосимнинг исми билан куняланиб, Абул Қосим бўлганлар.
Васфий куня шуки, бунда умуман фарзандларга алоқадорлик бўлмайди. балки махсус сифат ёки маълум бир иш билан кўп шуғуллангани учун ўша нарса билан куняланади. Масалан, Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исмлари Абдуллоҳ бўлган. Куняси Абу Бакр бўлган. Лекин у кишининг Бакр исмли ўғиллари бўлмаган. Бакр сўзининг маъноси биринчи бўлувчи деган маънони англатади. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу яхши ишларда доимо биринчи бўлар эдилар. Шу сабабли бу киши Абу Бакр, яъни яхшиликда биринчи бўлувчи, деб аталганлар.
Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг Абу Ҳанифа деган кунялари ҳам васфий куняга киради. Чунки у кишининг ёлғиз Ҳаммод исмли ўғиллари бўлган холос. Ундан бошқа ўғиллари ҳам, қизлари ҳам бўлмаган.
У кишининг Ҳанифа сўзи билан куняланиши сабабини “Хойротул ҳисон” номли китобда бундай дейилган:
ان کنیته ابوحنیفة مونث حنیف وهوالناسک أوالمسلم لأن الحنف المیل،والمسلم مائل الی الدین الحق. قیل سبب تکنیته بذالک ملازمته للدواة المسماة حنيفة بلغة العراق .
“Абу Ҳанифа куняси “ҳаниф” сўзининг муаннас шакли бўлиб, у носик ёки мусулмон деган маънони билдиради. Чунки “ҳанф”, деб бир нарсага мойил бўлишга айтилади. Мусулмон инсон ҳақ динга мойил бўлади. Абу Ҳанифа деб куняланишларининг бошқа бир сабаби у киши Ироқ тилида Ҳанифа деб аталадиган қалам ва сиёҳдонни доим ўзлари билан олиб юрганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео
#Намоз #таҳажжуд

Таҳажжуд намозининг фазилати ва унга оид масалалар

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📿 #Гуноҳларни_кетказувчи_зикрлар - 2

👕 Янги кийим кийганда ўқиладиган дуо

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
الحمدُ للهِ الَّذي كساني هذا ورزقنيه من غيرِ حوْلٍ منِّي ولا قوَّةٍ
“Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин”, деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

✍️ Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Muslim.uz📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


​​МАЖНУНГА САВОБ ЁКИ ГУНОҲ ЁЗИЛАДИМИ?
#фикҳ

❓1371-CАВОЛ: Мажнун, ақли заиф кишиларнинг қилган амаллари учун савоб ё гуноҳ ёзиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мажнун икки турли бўлади. Бири туғма-жиннилиги доимий бўлган мажнун. Иккинчиси доимий бўлмаган, вақти-вақти билан жинни бўлиб турадиган ёки бир неча йил соғлом бўлиб яшаб, кейинчалик мажнун бўлиб қолган шахс. Биринчи турдаги мажнунга шариатдаги мажбуриятлар юкланмайди. У қандайдир гуноҳ қилса, гуноҳ ёзилмайди. Иккинчи турдаги мажнун қайси ҳолатда турганига қаралади. Хуши ўзида бўлган соғлом вақтида барча мажбуриятларни қилиши шарт бўлади. Қилган гуноҳи учун жавобгар бўлади. Мажнун бўлиб қолган вақтда эса қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди. Бу ҳақида “Ҳалаби кабир” китобида қуйидаги ибора келган:
"والمجنون کالطفل ذکره في المحیط، وینبغي أن یقید بالجنون الأصلي؛ لأنه لم یکلف فلا ذنب له کالصبي بخلاف العارضي؛ فإنه قد کلّف، وعروض الجنون لایمحو ما قبله بل هو کسائر الأمراض، ورفعه للتکلیف إنما هو فیما یأتي لا فیما مضی. اهـ".
“Мажнун (шаръий ҳукмларда) балоғатга етмаган ёш бола кабидир. “Муҳит”да шундай дейилган. Бу асл мажнунликка тегишли. Чунки ундай мажнун ёш бола каби шаръий талабларга таклиф қилинмайди, унга гуноҳ ёзилмайди. Вақти-вақти билан мажнун бўлиб турадиган шахс бундай эмас. Чунки бундай кимса шаръий талабларга таклиф қилинган бўлади. Айрим ҳолатда мажнун бўлиб қолиши аввалги гуноҳларни ўчира олмайди. Бу турдаги мажнунлик бошқа касалликларга ўхшайди, яъни шариат буйруқларини бажаришдан озод қилмайди. У мажнун бўлган вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлмайди, лекин аввалги соғлом вақтида қилган ишлари учун жавобгар бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!

#sunnat #juma #namoz #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Имом Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳ — аҳли сунна имоми

🎙Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид

@AhliSunnaValJamoaUz

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
ТАҲОРАТНИ ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ҚИЛСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени ўнг тарафим яхши ишламайди. Шунга таҳоратни чап қўл билан қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Таҳоратни ўнг қўлда бажариш суннати завоидлардан. Уни тарк қилиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади. Сизнинг ҳолатингизда зарурат бўлгани ва қасддан қилмаганингиз сабабли гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


ИККИ САЖДА ОРАЛИҒИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда икки сажда оралиғида “Аллоҳум-мағфирли”, деса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шу дуони ўқиганлари кўплаб ҳадисларда келган. Уламоларимиз: “Бу дуони нафл ва таҳажжуд намозларидаги икки сажда оралиғида айтган маъқул”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


АСРДАН КЕЙИН УХЛАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Асрдан кейин ухласа гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Асрдан сўнг ухлаш ҳукми борасида бирорта саҳиҳ ҳадис келмаган. Аммо салафи солиҳларнинг кўпчилигидан бу пайтда ухлаш шаръий жиҳатдан эмас, балки, тиббий жиҳатдан макруҳлиги айтилган. Жумладан, Имом Бухорийнинг устозларидан бири Ибн Аби Шайба ўзларининг “ал-Мусаннаф” номли китобларида нақл қилган ривоятда: “Тобеинлардан Макҳул разияллоҳу анҳу асрдан сўнг ухлашни ёқтирмас эдилар. Бу пайтда ухлаган кишида васвас касали пайдо бўлишидан хавф қилар эди”, – дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#МАҲЗУНЛИК
(ўн тўртинчи қисм)

Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳунинг маҳзунлигини Аллоҳ таоло қандай аритганини биласизми?
Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламнинг ансорий буюк саҳобаларидан, Али розияллоҳу анҳунинг яқин дўстларидан бўлганлар. Тўлиқ исмлари Судайй ибн Ажлон ибн ал-Ҳорис бўлиб, Абу Умома куняси билан машҳур бўлганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламнинг ўзларидан бевосита, шунингдек, кўплаб саҳобалардан ҳадис ривоят қилганлар ва у кишидан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва саллам вафот этганларида 33 ёш бўлганлар ва ҳижрий 86 йилда вафот топганлар.
قَالَ أَبو سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّيَ اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ الْمَسْجِدَ ذَاتَ يَوْمٍ فَإِذَا هُوَ بِرَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ أَبُو أُمَامَةَ، فَقَالَ: يَا أَبَا أُمَامَةَ، مَا لِي أَرَاكَ جَالِسًا فِي الْمَسْجِدِ فِي غَيْرِ وَقْتِ صَلَاةٍ؟ قَالَ: هُمُومٌ لَزِمَتْنِي وَدُيُونٌ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلَامًا إِذَا قُلْتَهُ أَذْهَبَ اللهُ هَمَّكَ وَقَضَى عَنْكَ دَيْنَكَ، قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: قُلْ إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ، قَالَ: فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَ اللهُ هَمِّي وَقَضَى عَنِّي دَيْنِي، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ،
Абу Саид ал-Худрий (исмлари Саъд ибн Молик) розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирган эдилар, кутилмаганда ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишига дуч келдилар. Шунда у Зот: “Эй Абу Умома! Сени намоз вақтидан бошқа вақтда масжидда ўтирган ҳолингда кўряпманми? (яъни, намоз вақти эмас, нега масжиддасан?) дедилар. (У) “Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!”, деди. “Сенга бир калималарни ўргатайми, агар сен шуларни айтсанг, Аллоҳ ғамингни кетказади ва сендан қарзларингни узади?” дедилар.
(Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен:) “Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!” дедим.(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:) “Қачон тонгни қарши олсинг ва тунни қарши олсанг “Аллооҳумма! Иннии аъуузу бика минал-ҳамми вал-ҳазан. Ва аъуузу бика минал-ажзи вал-касал. Ва аъуузу бика минал-жубни вал-бухл. Ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир-рижаал» дегин”, дедилар. (Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен) ўшандай қилдим. Шунда Аллоҳ ғамимни аритди ва мендан қарзимни узди”. Имом Абу Довуд ривояти.

Дуонинг маъноси:
“Аллоҳим! Сендан ғам босиши ва маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ва (яна) Сендан ожизлик ва дангасаликдан паноҳ сўрайман. Ва (яна) Сендан қўрқоқлик ва бахилликдан паноҳ сўрайман. Ва (яна) Сендан қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман”.

Ҳадисдаги “ғам”, деб таржима қилинган الْهَمّ сўзи ҳали содир бўлмаган, балки келажакда юзага келиши мумкин бўлган ҳодисадан хавфсираб қалбда юзага келадиган алам, изтироб ва оғриқлар маъносини ифода этади.

“Маҳзунлик”, деб таржима қилинган الْحَزَن сўзи содир бўлган ҳодиса оқибатида қалбда юзага келган алам, изтироб ва оғриқлар маъносини ифода этади.

Ожизлик”, деб таржима қилинган الْعَجْز сўзи одатда инсон учун ато этиладиган аъзоларнинг қайси биридандир маҳрум бўлишни, масалан, кўз, қулоқ, бурун, тил, оғиз, тиш, қўл, оёқ ёки қайсидир ички аъзолардан маҳрум бўлиб қолиш маъносини ифода этади.

Дангасалик”, деб таржима қилинган الْكَسَل сўзи инсон учун ато этиладиган аъзолардан унумли ёки умуман фойдаланмаслик маъносини ифода этади.

Қарзга ботиш”, деб таржима қилинган غَلَبَة الدَّيْن сўзи қарзни кўпайиб кетиши ва уни тўлашдан ожиз бўлиб қолиш маъносини ифода этади.

Одамларнинг ғолиб келиши”, деб таржима қилинган قَهْر الرِّجَال сўзи қарз берган кимсаларни қарздорга нисбатан уларнинг қарзини адо этолмаганлиги оқибатида қаҳр-ғазаб билан устун келиб, унга бирор талофат етказишлари маъносини ифода этади.
Давоми бор...

   ✍ Нурали МАВЛАНОВ
“Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби

Telegram |Instagram |YouTube


ТОНГ...

Кўриш неъматига мушарраф бўлганлар учун тонгни кўрмоқ ҳам Аллоҳнинг бор ва бирлиги ҳамда қудратли ва улуғ зот эканлигига ёрқин далилдир!
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

✍️ Нурали МАВЛАНОВ


👇 Каналга обуна бўлиш учун👇
Telegram | Instagram | YouTube

👉Яқинларингизга ҳам улашинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақларидаги "Исломга бағишланган умр" асари китобга бўлган муҳаббатим ошишига сабаб бўлган...


https://youtu.be/D7q0rmI-GwQ?si=wz7PnVgU9rnDw2Sv

@BintuSodiq


ФОЛБИННИНГ ГАПИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фолбинлар эшигимизни тақиллатиб келиб, уйимиздаги дарахтнинг тагида иссиқ-совуқ кўмилган, у ерни ўзингиз кавлаб гувоҳи бўлинг, деса, нима қилиш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фолбиннинг гапига ишонманг, уни қайтариб юборинг. У сизга ғайбдан хабар бермоқчи. Ғайб илми фақат Аллоҳга хос. Агар ростдан ҳам унинг айтган нарсаси уйдан чиқяпти десангиз, у ўша фолбиннинг ва у билан ҳамкорлик қилувчи жинларнинг ҳийласи.
Ўзингизга ва фарзандларингизга доим Қуръон оятларини ўқиб дам солиб юринг. Уйингизда Қуръони каримни, хусусан, Бақара сурасини кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жаноза намозига кеч келган киши...

Муҳаммадзиё Каримов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази ходими

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#Quronga_muhabbat

Qur’onni yodlash uchun vaqtingizni g‘animat biling!

Qur’onni to‘liq yoki yarim, yoxud chorak, hech bo‘lmaganda bir qismini yodlash uchun vaqtingizni g‘animat biling.


Keksayib qolganingizda, qabrda va oxirat kunida U kabi tasalli bo‘ladigan narsani topa olmaysiz. Men sakson yoshli, ko‘zi ojiz va bir o‘zi yolg‘iz yashaydigan kimsani ko‘rdim. Uning yuzida rozilik alomati va tabassum balqib turardi. U Qur’on hofizi bo‘lib, har uch kunda xatm qilardi.

Doktor Abdulaziz Ahmad

@Quron_KukaldoshUzdiniy-ma'rifiy kanal!


Сайёралар паради: навбатдаги томоша 28 август куни бўлиб ўтади

Ноёб астрономик ҳодиса давомида айрим сайёраларни оддий кўз билан кўриш мумкин, фақат вақтни тўғри танлаш керак.

👉 https://kun.uz/kr/23987831

Kun.uz расмий канали


​​ҲИЖОМА ВА ДОНОРЛИК
#тиб

❓1365-CАВОЛ: Савол беришдан мақсад суннатни инкор қилиш эмас. Фақат ҳозирги кунда кимлардир ҳижома, яна кимлардир донорлик қилдирадилар. Автоҳалокат ва бошқа турли касалликлар туфайли беморларга қон зарур бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги даврда ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми?

💬ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз сўраган нарса қон олдирувчи беморнинг ҳолати ва шифокорнинг унга берган тавсиясига қараб белгиланади. Ўзи соғлом, лекин қон олдирмоқчи бўлган инсонга сиз айтган мулоҳазалар туфайли донорлик афзал ҳисобланади. Чунки бунда инсонларга ёрдам бериш, ҳаётини қутқариш каби яхшиликлар бор. Аммо мазкур донорлик беғараз бўлиши, яъни маблағ эвазига бўлмаслиги керак.
Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани учун, ҳур одамни ва унинг тана аъзоларини сотиш асло мумкин эмас. “Фатҳи бобил иноя” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَلاَ بيع أَجْزَاءِ آدَمِيِ لكرامته
“Инсон мукаррам бўлганлиги учун унинг аъзоларини сотиш мумкин эмас”.
Лекин қон қуйиш зарурати туғилганда холис ёрдам берувчи топилмай қолса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун қон сотиб олишга рухсат берилади.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#Ташриф

▪️Самарқандга ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари Ҳазрати Ҳизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

@kukaldoshuz – диний-маърифий канал!

Kukaldosh.uz | YouTube | Facebook | Instagram | Qur'on kursi


ТОНГ...

Кўриш неъматига мушарраф бўлганлар учун тонгни кўрмоқ ҳам Аллоҳнинг бор ва бирлиги ҳамда қудратли ва улуғ зот эканлигига ёрқин далилдир!
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

✍️ Нурали МАВЛАНОВ


👇 Каналга обуна бўлиш учун👇
Telegram | Instagram | YouTube

👉Яқинларингизга ҳам улашинг!


⭕️⭕️⭕️ ⭕️⭕️⭕️
#Mandat #Qabul_2024
#Abituriyent_2024


🆘O‘zbekiston musulmonlar idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalariga kirish test natijalari e’lon qilindi. 

✅Abituriyentlar mandat natijalarini o‘zlari hujjat topshirgan diniy ta’lim muassasalarining quyidagi ijtimoiy tarmoq sahifalaridan bilib olishi mumkin:

📲Toshkent islom instituti: https://t.me/oliymahad
📲Mir Arab oliy madrasasi: https://t.me/mirarabuz
📲"Ko‘kaldosh" O‘MITM: https://t.me/kukaldoshuz
📲"Xadichai Kubro" AQO‘MITM: https://t.me/xadichauz
📲"Hidoya" O‘MITM: https://t.me/hidoyauz
📲"Sayyid Muhyiddin maxdum" O‘MITM: https://t.me/maxdumuz
📲"Xoja Buxoriy" O‘MITM: https://t.me/Xojabuxoriy
📲"Mir Arab" O‘MITM: https://t.me/mirarabmadrasa
📲"Jo‘ybori Kalon" AQO‘MITM: https://t.me/juyborikalon
📲"Faxriddin ar-Roziy" O‘MITM: https://t.me/arroziyuz
📲"Muhammad al-Beruniy" O‘MITM: https://t.me/alberuniyuz
📲"Imom Termiziy" O‘MITM: https://t.me/termiziylar_uz

📝Oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalariga mandat natijalaridan norozi bo‘lgan abituriyentlar mandat natijalari e’lon qilingan vaqtdan boshlab 24 soat davomida hujjat topshirgan ta’lim muassasasiga yozma ariza bilan murojaat qilish orqali APELLYATSIYA berishlari mumkin. Apellyatsiya jarayonlari Toshkent shahrida bo‘lib o‘tadi.

🗺️Apellyatsiya arizalarini ko‘rib chiqish sanasi va vaqti bo‘yicha qo‘shimcha ma’lumot beriladi.

O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi


📢 Qabul jarayonlariga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🚀https://t.me/qabulmuslimuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

522

obunachilar
Kanal statistikasi