Maxdum.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти www.maxdum.uz/
Веб сайтининг телеграмдаги расмий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Саловат_жума

1 САЛАВОТГА 10 ТА САВОБ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳ таолонинг салавот айтиши - бандасига раҳматини юбориши ва савобини кўпайтириб беришини англатади.

🌐Maxdum.uz  диний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
Telegram  Facebook  Instagram


#Juma_tabrigi

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh

🌙 Juma ayyomingiz muborak boʻlsin!!!

🌐 Maxdum.uz —diniy  maʼrifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇

Telegram  Facebook  Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


#Yangiliklar #Uchrashuv

Ta'lim muassasasida uchrashuv bo'lib o'tdi...

2025-yil 23-yanvar kuni  ta’lim muassasasida ustozlar va talabalar ishtirokida “Yoshlarimizni ilm fanga yo‘naltiraylik!”  mavzusida uchrashuv o‘tkazildi.

"Tadbirga O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi o‘rinbosarlari Z.Eshonqulov, O. Qodirov, O‘zbekiston musulmonlari idorasi mas’ul xodimi I.Zuxriddinov va O‘zbekiston musulmonlari idorasi Andijon viloyati vakili Mirzomaqsud domla Alimov tashrif  buyurdi.

Tadbirni O‘zbekiston musulmonlari idorasi Andijon viloyat vakili Mirzomaqsud domla Alimov ochdi, mehmonlar bilan tanishtirdi va bugungi tashkil etilgan uchrashuvni maqsadi va mazmun mohiyati haqida so‘z yuritib, so‘zni O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi o‘rinbosari Zayniddin domla Eshonqulovga berdi.
Batafsil: http://Maxdum.uz

🌐 Maxdum.uz —diniy  maʼrifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇

Telegram  Facebook  Instagram


Muslim.uz dan repost
🗣ҲАР БИР МУРОЖААТ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.

😄Ана шундай қабуллардан бири бугун, 22 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, ҳаж ва умра, оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.


💬 Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.

🤲 Мана шундай самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, хайрли дуолар қилишди.

📍Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХУСУМАТЧИ БЎЛМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
2-қисм


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#раддия
#инфографика

САЛАФИСОЛИҲЛАР ВА “САЛАФИЙЛАР”

Салафи солиҳлар — Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тарафдан мақталган, илк ҳижрий уч аср авлодларидир. Шу даврда яшаб ўтган саҳоба, тобеъин ва табаъа тобеинлардан иборат олиму фузалолар, мужтаҳидларни “салафи солиҳлар” атамаси мутлақ ўз ичига олади.

Пайғмабаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар:

خير الناس قرني ثم الذين يلونهم ثم الذين يلونهم ثم يفشو الكذب حتى يشهد الرجل ولا يستشهد و يحلف الرجل و لا يستحلف

Яъни: “Инсонларнинг энг яхшиси менинг асрдошларим. Сўнгра уларга яқин бўлган (тобеъин)лар. Сўнгра, уларга яқин бўлган (табаъа тобеъин)лардир.
Улардан кейин ёлғончилик тарқалиб кетади. Ҳатто бирор кишики, ундан гувоҳлик сўралмасада (ёлғондан) гувоҳлик бераверади....


Батафсил: https://telegra.ph/SALAFISOLIҲLARVASALAFIJLAR-01-22

Манбаалар асосида “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3-курс талабаси Мадалиев Муҳаммадсалом тайёрлади.


🌐 Maxdum.uz — диний маърифий канал!

Telegram \ Facebook \ Instagram


ҲАМДАРДЛИК

Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади. 

манба https://t.me/Press_Secretary_Uz

🌐Maxdum.uz  диний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
Telegram  Facebook  Instagram


Muslim.uz dan repost
#mutolaa #duo #ixlos
🤲 Фақирликдан қутулиш учун

📖Уйдан фақирликни қувишда Ихлос сурасини ўқиш ҳақида

Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.

🗣У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.

📚“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

  📚 Илмнинг устоз билан олинишига 33 далил

   🤲 Дунё кўзингизга тор бўлиб кетганда

   💵 Тақсит қандай савдо?


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 КЕРАКСИЗ ГАП-СЎЗЛАР ОФАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Din ishlari bo‘yicha qo‘mita dan repost
⚡️ Umra ziyoratchilarini meningitga qarshi emlash bo‘yicha
XABARNOMA


🇸🇦 Saudiya Arabistoni Podshohligi Sog‘liqni saqlash vazirligi tomonidan 2025-yilda mamlakatga tashrif buyuruvchilar, jumladan “Umra” ziyoratchilari uchun meningitga qarshi emlanish majburiy etib belgilangani ma’lum qilindi.

🔹 Jahon Sog‘liqni saqlash tashkiloti ma’lumotlariga ko‘ra, ayni davrda dunyoda meningokokk bilan kasallanish holatlari ko‘payishi kuzatilmoqda.

▪️Soha mutaxassislari bildirishicha, ushbu infeksiya havo orqali yuqadigan kasallik bo‘lib, unga chalingan shaxs aksirsa yoki yo‘talsa infeksiya butun atrofga tarqaydi. Meningit istalgan yoshda uchrashi mumkin.

▫️Shu bois, ziyoratchilar odamlar gavjum joylarda himoya niqoblaridan foydalanishlari, shaxsiy gigienaga rioya qilishlari va kasallikdan saqlanish ehtiyot choralarini ko‘rishlarini tavsiya etamiz.

📌 Saudiya Sog‘liqni saqlash vazirligi joriy etgan tartib-qoidaga ko‘ra, emlanish podshohlikka kirishdan kamida 10 kun oldin amalga oshirilgan bo‘lishi lozim. Emlanganlik sertifikatining amal qilish muddati 3 yilni tashkil etadi.

🏥 Umra safarini niyat qilgan fuqarolarimiz respublikamizning barcha markaziy poliklinikalari yoki vaksinasiya markazlarida meningitga qarshi emlanishlari mumkin.


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео
#Намоз #таҳажжуд

Таҳажжуд намозининг фазилати ва унга оид масалалар

Ғуломиддин домла Холбоев


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🌐Maxdum.uz  диний-маърифий канал!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:👇
Telegram  Facebook  Instagram

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.