Arroziy.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Xorazm viloyati "Imom Faxriddin ar-Roziy" o'rta maxsus islom bilim yurti matbuot xizmati rasmiy Telegram sahifasi.
Manzil: Urganch tuman Qoramon qishlog'i, Kattabog' mahallasi, Hamkorlik ko'chasi, 41/1-uy.
🌐 arroziy.uz
📞 (95) 606 92 55

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹"КАҲФ" сураси

🎙Идрис Абкар

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади” деганлар.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Яқинларингизни Жума айёми билан табрикланг!

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌼 Жума учун ғусл қилиш.

🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌼 Чиройли кийимлар кийиш.

🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни бомдод намозида «Ҳаа мийм сажда» ва «Ҳал атаа алалинсани» сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐🕊Жума муборак! 🕊💐

🌼Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌺Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🪻Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌖 Энг яқин инсоним кириб келган «Жума» куни муборак бўлсин.

🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#Расулуллоҳ_мўъжизалари
Масъуд ибн Холид ҳадя қилган гўштдаги барака

Масъуд ибн Холид розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир қўй ҳадя қилгандим, сўнг ўзимнинг баъзи юмушларимни бажариш учун кетдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ярмини аёлим Умми Хуносга қайтариб жўнатибдилар. Уйга келсам, гўшт бор экан. Ундан бу қандай гўштлигини сўрадим. “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳадя қилиб юборган қўй гўштини дўстингиз Пайғамбар алайҳиссалом бизга ҳам бериб юборибдилар”, деди. “Ундай бўлса, эрталабдан бери оила аъзоларингни нега ундан таомлантирмадинг?” дедим. “Бу – ортгани, уларнинг барчалари овқатланиб бўлишди”, деб жавоб берди.
Аслида улар иккита-учталаб қўй сўйишар, лекин уларга етмас эди (Табароний ривояти).

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Қалблар шифоси – Қуръонни қироат қилиш.

Изоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни сўзма-сўз Жаброил алайҳиссаломдан ва энг охирида бутун оламлар Парвардигори Оллоҳдан қабул қилди. Пайғамбар алайҳиссалом Қуръоннинг битта ҳарфини ҳам унутмасдан, қандай нозил қилинган бўлса, шундай ҳолда саҳобаларга, саҳобалар тобеинларга, тобеинлар ўзларидан кейингиларга ўргатдилар. Шу тарзда Қуръон авлоддан-авлодга, бугунги кунгача етиб келди.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Анор – жаннат меваси

Аллоҳ таоло Қуръони каримда 2 ўринда анорни зикр қилган. Анъом сураси 99- ва ар-Раҳмон сураси 68-оятлар.
«Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз» (Анъом сураси, 99-оят).
«Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор» (ар-Раҳмон сураси, 68-оят).
* * *
Али розияллоҳу анҳу айтади: “Анорни ёғи билан бирга енглар. Шундай қилиш меъдани ошлайди” (Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).
"Анор ёғи” деб, анор доналари ёпишиб турган деворларига айтилади. Таъми тахир бўлган анорнинг “ёғи” анор доналари билан бирга ейилганда тахирлиги сезилмайди. Шу боис ошқозонга тушганда уни зарарли моддалардан тозалайди.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#аудио #раддия_2025

Аллоҳ таолога замон ва макон ҳос эмас!

🎙Билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Ижобат бўлган дуо

Нуҳ алайҳиссалом бор-йўғи тўрт калима билан дуо қилди:
أَنِّى مَغْلُوبٌ فَٱنتَصِرْ
“Мен мағлубдирман, ёрдам қилгин!” (Қамар сураси, 10-оят).
* * *
Сулаймон алайҳиссалом эса, бор-йўғи уч калимадан иборат дуо қилдb:
وَهَبْ لِى مُلْكًا
“Менга мулк (ҳукмронлик) бергин!” (Сод сураси, 35-оят).
Демак, бирор нарсага эришиш, таъсир этиш, асар қолдириш учун узун дуога ҳожат йўқ. Бор-йўғи, Аллоҳ таолога ихлос ва ишонч билан чин дилдан дуо қилинса, бас. Зеро, Аллоҳ таоло ваъда берган:
ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, Мен (дуоларингизни) ижобат қиламан” (Ғофир сураси, 60-оят).

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин! ☘️

📆 Бугун:
✅ пайшанба куни,
✅ 6-феврал, 2025,
✅ 7-шаъбон, 1446.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! 🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


ЯХШИРОҒИНИ БЎЛСА ҲАМ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қарздор эди. У келишилган муддатдан олдин талаб қилди ва Пайғамбар алайҳиссаломга қўпол муомалада бўлди. Саҳобалар эса у одамни урмоқчи бўлишди.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Талаб қилишга ҳаққи бор», дедилар. Кейин уларга қарзни адо этиш ҳақида гапиргач: «Унга бир туя (сотиб олиб бўлса ҳам) беринглар», дедилар. Саҳобалар: «У берган туядек кичиги йўқ. Ҳамма туямиз у сизга берганидан кўра яхшироқ», дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Яхшироғини бўлса ҳам беринглар. Чунки яхшиларингиз қарзини чиройли қайтарганингиздир», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


📖«(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради)»

Исро сураси, 36-оят

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 АЛЛОҲ СЎРАГАННИ ЯХШИ КЎРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#аудио #раддия_2025

Муташобеҳ оятлар ҳукми

🎙Билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқодиров

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Нимани қидирсанг шуни топасан!

Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради, қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради. Ким нимани изласа шуни топади. Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади, яхшилик ва ёмонлик. Қалбинг қандай холатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади. Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: "Қалбини поклаган нажот топади қалбингизни хафагарчиликлардан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг".

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


ОҚИЛОНА ЖАВОБ

Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб, айёрлик билан «Ассому алайка», яъни «Сенга ўлим тилайман», деди. Уларнинг бу айёрона «салом»ига жавобан Пайғамбар алайҳиссалом: «Ва алайкум», яъни «Сизларга ҳам», деб қўйдилар. Ёнларида турган Оиша онамизнинг жаҳли чиқиб, яҳудийларга қарата: «Сизларга ҳам ўлим ва лаънат бўлсин», деди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом Оиша онамизга таълим бериб: «Эй Оиша! Аллоҳ ҳар ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар. Оиша онамиз эса: «Уларнинг нима деганларини эшитмадингизми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшитдим. «Сизларга ҳам» дедим-ку!» дедилар.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин! ☘️

📆 Бугун:
✅ чоршанба куни,
✅ 5-феврал, 2025,
✅ 6-шаъбон, 1446.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! 🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


ЖУФТИ ҲАЛОЛ ТАНЛАГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам озод қилган Савбон розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Кумуш ёки олтин йиғиш билан боғлик оят нозил қилинган пайтда одамлар: "У ҳолда қайси молни тўпласак бўлади?" дея бир-биридан сўради. Шунда ҳазрат Умар: "Буни мен сўраб билиб, сизга хабар бераман!" деди ва дарров туясига миниб кетди. Мен ҳам унинг ортидан бордим. Ҳазрат Умар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бориб сўради:
- Ё Расулуллоҳ, қайси молдан йиғинайлик?
- Ҳар бирингиз шукрона айтган бир қалб, зикр қиладиган тил, охират ишингизга ёрдам берадиган мўмина аёлга уйланинг, шуни жамлашга ҳаракат қилинг, дея марҳамат қилдилар".

Абу Умома розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин киши Аллоҳга тақводан кейин энг зиёда солиҳ завжасидан хайр кўради. Назар солса уни хурсанд қиладиган, амр қилса унга итоат қиладиганини ва ўз жонидан ва молидан эри ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдиган аёл афзалдир”, дея марҳамат қиладилар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақводор) бўлса, ўша (тақводор аёл диндор бўлмаган ҳур аёллардан) афзалроқдир”, дея марҳамат қиладилар.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ИНСОН ОДОБИ БИЛАН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.