#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси
💬
Шайх Алижон қорининг “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг Нурафшон филиалига ташрифи⏺ Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири
Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Жасурбек домла Раупов Тошкент ислом институти қошидаги
“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг Нурафшон филиалига ташриф буюрдилар.
💬 Меҳмонларга Тошкент ислом институти Ўқув ишлари бўйича проректор
Жаҳонгир қори Рўзиев, "Қуръон илмлари" кафедраси мудири
Жаҳонгир қори Неъматов, ТИИ қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари бўлим бошлиғи
Аҳмадхон қори Рашидов ҳамроҳлик қилдилар.
💬 Масъуллар ўқув курси ходимлари ва
тингловчилари билан учрашиб, мулоқот қилдилар ва
илмий суҳбат ўтказдилар, уларга
Қуръони карим тафсирини ҳадя қилдилар.
🗣Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ
Қуръон ёдлаш фазилатлари, бу борада юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар, Қуръон ўқув курсларининг очилиши, уларда тингловчиларга яратилган шарт-шароитлар, неъматлар қадрига етиш, шукроналик ва вақтдан унумли фойдаланиш борасида маъруза қилди.
🔄Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизларнинг яхшиларингиз Қуръони каримни ўрганган ва ўргатганларингиздир", деб марҳамат қилганлар – Имом Термизий ривояти.
✅Маълумот учун, Тошкент ислом институти қошидаги
“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг Нурафшон филиали Тошкент вилояти вакиллиги билан ҳамкорликда
2022 йил ноябрь ойида ўз фаолиятини бошлаган.
💼 Ҳозирда ТИИнинг пойтахт ва вилоятларда
11 та филиали Қуръон ихлосмандларига хизмат қилмоқда.
🔄
11 та филиаллар📱
t.me/oliymahad –
диний-маърифий канал! 🌐
Oliymahad.uz 📱
Youtube 📱
Facebook 📱
Instagram